Sayt test rejimida ishlamoqda

Маманазаров Мансур Абдухакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Миллий иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш», 08.00.01 –“Иқтисодиёт назарияси” ва 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/B2016.1.I605
Илмий раҳбар: Вахабов Абдурахим Васикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ботирова Нилуфар Шеркуловна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Миллий иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларнинг  барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашдаги мавқеини кучайтиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикада барқарор иқтисодий ўсишни мис саноатида кластерлар ташкил этиш ва у билан боғлиқ корхоналар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш асосида қўшилган қиймат занжирини яратиш орқали таъминлаш таклифи асосланган;
таркибий ўзгаришлар самарадорлигини оширишга маҳаллий экспорт қилувчиларга юк ташиш ва шу билан боғлиқ бўлган инфратузилма харажатларининг 50 фоизини давлат томонидан қоплаш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар самарадорлигини ошириш механизмини республикада хорижий инвесторларга давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар тизимини маҳаллий инвесторларга ҳам  жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
иқтисодиёт таркибида қишлоқ хўжалиги тармоғининг улушини оптималлаштиришга қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ҳосилни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизини давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қоплаб бериш орқали эришиш таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
республикада барқарор иқтисодий ўсишни мис саноатида кластерлар ташкил этиш ва у билан боғлиқ корхоналар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш асосида қўшилган қиймат занжирини яратиш орқали таъминлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ИИИ-устувор йўналишининг 22-мақсадини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 22-апрелдаги №28/5-05953-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши мамлакатда қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш, жумладан, мис саноати кластерини ташкил этиш орқали мис ва бошқа экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга, автомобил саноатида кооперацияни ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга, экспорт ҳажмини 2 бараварга кўпайтиришини асослашга хизмат қилган;
таркибий ўзгаришлар самарадорлигини оширишга маҳаллий экспорт қилувчиларга юк ташиш ва шу билан боғлиқ бўлган инфратузилма харажатларининг 50 фоизини  давлат томонидан қоплаш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги  ПФ-5953-сон “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги  Фармонини 5-банди, 7-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 22-апрелдаги №28/5-05953-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, маҳаллий товар экспорт қилувчиларда қўшимча молиявий маблағларни ишлаб топиш мотивациясини шакллантириш, инвестицион фаолликни ошириш, жаҳон бозорларига миллий рақобатбардош маҳсулотларни экспорт ҳажмини ошириш имкониятини яратди;
    иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар самарадорлигини ошириш механизмини республикада хорижий инвесторларга давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар тизимини маҳаллий инвесторларга ҳам жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 августдаги 526-сон “2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 9-бобининг 10-хатбошини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 22-апрелдаги №28/5-05953-сонли маълумотномаси) Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда инвестиция муҳитининг яхшиланиши, маҳаллий инвесторлар фаоллигининг рағбатлантирилиши ва шу орқали аҳоли бандлиги ҳамда турмуш даражасининг ошишига хизмат қилади;
иқтисодиёт таркибида қишлоқ хўжалиги тармоғининг улушини оптималлаштиришга қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ҳосилни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизини давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қоплаб бериш орқали эришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 октябрдаги ПҚ-387-сон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-банди, б-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 22-апрелдаги №28/5-05953-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши мамлакат ички бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш ҳисобига аҳоли даромадларини ошириш имконияти яратилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish