Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаева Зубайдахон Одилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Аччиқ тарвуз асосида озиқ-овқат қўшилмалари олиш ва уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/К630.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Топволдиев Тўлқинжон биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Хожиматов Махсадбек Мўйдинович, кимё фанлари доктори, доцент; Раззақов Набижон Алижонович, кимё фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аччиқ тарвуз уруғи ва пўстлоғи асосида озиқ-овқат қўшилмаси яратиш, уларнинг кимёвий таркиби ва хусусиятларини аниқлаш ҳамда кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги товар кодлари ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор аччиқ тарвуз пўстлоғи ва уруғи таркибидаги макро- ва микроелементлар, сувда эрувчан C, Б1, Б2, Б6, Б9 ва Б12 витаминлари ҳамда рутин, кверсетин, галл кислотаси ва кофеин миқдори замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланган;
ин витро шароитида аччиқ тарвуз уруғининг антиоксиданлик фаоллиги гликлазидга нисбатан 6,4 марта, кверсетинга нисбатан 1,9 марта юқори эканлиги, шунингдек, пўстининг антиоксидантлик фаоллиги мос равишда 6 ва 1,7 марта юқори эканлиги исботланган;
илк бор аччиқ тарвуз уруғи ва пўстлоғи асосида қандли диабет касаллигини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга бўлган “АСМИРТОЛ” ва “АСМИРТОП” табиий озиқ- овқат қўшилмалари ишлаб чиқилган;
ин витро шароитида “АСМИРТОЛ” озиқ-овқат қўшилмасининг антиоксидант фаоллиги гликлазидга нисбатан 6,2 марта, кверсетинга нисбатан 1,8 марта юқори эканлигини, шунингдек, “АСМИРТОП” озиқ-овқат қўшилмасининг антиоксидант фаоллиги мос равишда 5,9 ва 1,7 марта юқори эканлиги аниқланган;
антирадикал фаоллик эталонга нисбатан “АСМИРТОЛ” озиқ-овқат қўшилмасида 1,8 марта, “АСМИРТОП”  озиқ-овқат қўшилмасида эса 1,1 марта юқори эканлиги исботланган;
“АСМИРТОЛ” озиқ-овқат қўшилмасининг қандли диабет касаллигида қондаги қанд миқдорини пасайтириш хусусияти “ГЛУКЕЙР” препаратига нисбатан 1,3 мартага юқори эканлиги исботланган;
“АСМИРТОЛ” ва “АСМИРТОП” озиқ-овқат қўшилмалари учун кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги товар код рақамлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аччиқ тарвуз уруғи ва пўстлоғининг кимёвий таркиби ва шифобахш хусусиятларини аниқлаш, улар асосида янги озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш ва кимёвий таркиби асосида синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“АСМИРТОЛ” ва “АСМИРТОП” озиқ-овқат қўшилмалари учун ишлаб чиқилган техник шарт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Тш 303271760-02:2023, №31-8/927-сон хат). Натижада, аччиқ тарвуз пўсти ва уруғи асосида табиий биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш имконини берган;
“АСМИРТОЛ” ва “АСМИРТОП” озиқ-овқат қўшилмаларини талаб даражасида ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқилган технологик ёʻриқнома  ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (ТЙ303271760-02:2023, №31-8/927-сон хати). Натижада, қандли диабетни даволаш хусусиятига эга боʻлган янги табиий биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish