Sayt test rejimida ishlamoqda

Эркинхожиев Исмоилжон Икромжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2023.2.PhD/Iqt3014.
Илмий раҳбар: Чариев Қурбон Амирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ташматов Рустам Хусанович, иқтисодиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат дастурлари доирасида паррандачилик корхоналарида асосий подани шакллантириш, шу жумладан, инкубатсион тухум, жўжалар ва товуқлар хариди учун кредитларни инвестиция лойиҳасини молиялаштириш сифатида 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга ажратиш таклиф этилган;
паррандачилик тармоғини модернизатсиялаш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида паррандачилик корхоналарига ажратилаётган тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз тўловларини қисман қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсатсиялаш таклиф этилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг моддий-техник базасини модернизатсия қилиш мақсадида узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техникалари хариди учун 10 йилгача бўлган муддатга кредит (лизинг) ажратиш таклиф этилган;
қишлоқ хўжалигида халқаро молия институтлари маблағларини жалб этган ҳолда замонавий иссиқхоналар, чорвачилик комплекслари, қайта ишлаш корхоналари ва логистика марказларини тайёр ҳолда лизинг ташкилотлари орқали лизинга бериш таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат дастурлари доирасида паррандачилик корхоналарида асосий подани шакллантириш, шу жумладан, инкубатсион тухум, жўжалар ва товуқлар хариди учун кредитларни инвестиция лойиҳасини молиялаштириш сифатида 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги «Паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-281-сонли қарорида ўз аксини топган («Микрокредитбанк» АТБ 2022 йил 26 сентябрдаги № 03-40/14840-сонли маʼлумотномаси). Натижада, 2022 йилда паррандачилик соҳасини ривожлантириш учун 10 йил муддатга, 3 йил имтиёзли даври билан 200 млрд.сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилган;
 паррандачилик тармоғини модернизатсиялаш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида паррандачилик корхоналарига ажратилаётган тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз тўловларини қисман қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсатсиялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги «Паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-281-сонли қарорида ўз аксини топган («Микрокредитбанк» АТБ 2022 йил 26 сентябрдаги №03-40/14840-сонли маʼлумотномаси). Натижада, тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредит фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун 3 йил муддатгача «2+1» тамойили асосида паррандачилик хўжаликларига 2022 йилда жами 69,4 млрд.сўмлик компенсатсия маблағлари ажратилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг моддий-техник базасини модернизатсия қилиш мақсадида узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техникалари хариди учун 10 йилгача бўлган муддатга кредит (лизинг) ажратиш таклифи 2021 йил 10 июндаги «Ўзагролизинг» АЖнинг 02/2021-сонли баённома қарори билан тасдиқланган, жамиятнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегиясининг 6-бандида ўз аксини топган («Ўзагролизинг» АЖ 2022 йил 9-августдаги №03-23/815-сонли маʼлумотномаси). Натижада, лизинг олувчиларни қишлоқ хўжалик техникалари билан таʼминлаш даражаси ўтган йилга нисбатан 120 фоизга ошиши таʼминланган;
қишлоқ хўжалигида халқаро молия институтлари маблағларини жалб этган ҳолда замонавий иссиқхоналар, чорвачилик комплекслари, қайта ишлаш корхоналари ва логистика марказларини тайёр ҳолда лизинг ташкилотлари орқали лизинга бериш таклифи 2021 йил 10 июндаги «Ўзагролизинг» АЖнинг 02/2021-сонли баённома қарори билан тасдиқланган, жамиятнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегиясининг 6-бандида ўз аксини топган. («Ўзагролизинг» АЖ 2022 йил 9-августдаги №03-23/815-сонли маʼлумотномаси). Натижада, жамиятнинг лизинг фаолиятини диверсификатсияланиши етказиб берилаётган техникалар, обʼектлар турларини 120 тадан ошишига ва жамиятнинг молиявий фаолияти билан боғлиқ риск даражасини пасайишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish