Sayt test rejimida ishlamoqda

Маннонов Шоҳруҳмирза Абдирашид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир йўл транспорт тизимининг иқтисодий самарадорлигини ошириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2875.
Илмий раҳбар: Равшанов Малик Наимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Карриева Яқутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рустамов Нарзилло Истамович, PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспорт тизимини иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра темир йўл транспорт тизими иқтисодий самарадорлигини оширишнинг назарий-амалий асосини ташкил этадиган замонавий ёндашувлар таснифи етказиб беришлар занжирларини самарали ташкил этиш ва етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик жиҳатидан такомиллаштирилган;
темир йўл транспорт тизимини ривожлантиришда амалдаги риск таъсири даражасининг юк ташиш модели натижаси бўйича “паст даража” (0 - 0,35), “ўртача даража” (0,36 - 0,75), “юқори даража” (0,76 - 1,0) оралиқларида қийматини таъминлаш орқали кутилаётган рискларнинг олдини олиш ва риск таъсирчанлигини камайтириш асосланган;
темир йўл транспортида юкларни етказиб бериш жараёнларидаги йўлни босиб ўтиш, юкларни ортиш-туширишга сарфланадиган вақт ҳамда юкларни тушириш чоғидаги интенсивликнинг мақбул даражаларига эришиш орқали 3ПЛ ва 4ПЛ даражадаги логистик компанияларни жалб этишнинг турли вариантларини қўллашнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жалб этилаётган инвестициялар ҳажми ва компания даромадларининг узоқ муддатли динамикасига кўра тузилган эконометрик модел асосида темир йўл транспорт тизими иқтисодий самарадорлигини оширишнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл транспорти тизимининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра темир йўл транспорт тизими иқтисодий самарадорлигини оширишнинг назарий-амалий асосини ташкил этадиган замонавий ёндашувлар таснифи етказиб беришлар занжирларини самарали ташкил этиш ва етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Транспорт иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда темир йўл транспорт тизими иқтисодий самарадорлигини оширишнинг назарий-амалий асосини ташкил этадиган замонавий ёндашувлар таснифи етказиб беришлар занжирларини самарали ташкил этиш ва етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик жиҳатидан такомиллаштириш бўйича назарий билимларни ошириш имконини яратган;
темир йўл транспорт тизимини ривожлантиришда амалдаги риск таъсири даражасининг юк ташиш модели натижаси бўйича “паст даража” (0 - 0,35), “ўртача даража” (0,36 - 0,75), “юқори даража” (0,76 - 1,0) оралиқларида қийматини таъминлаш орқали кутилаётган рискларнинг олдини олиш ва риск таъсирчанлигини камайтириш таклифидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимининг ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2023 йил 22 июндаги 04/1874-23-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кутилаётган рискларни олдини олиш ва риск таъсирчанлигини 15 фоизга камайтириш имкони яратилган;
темир йўл транспортида юкларни етказиб бериш жараёнларидаги йўлни босиб ўтиш, юкларни ортиш-туширишга сарфланадиган вақт ҳамда юкларни тушириш чоғидаги интенсивликнинг мақбул даражаларига эришиш орқали 3ПЛ ва 4ПЛ даражадаги логистик компанияларни жалб этишнинг турли вариантларини қўллаш таклифидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан “Темир йўл транспорти тизимининг ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2023 йил 22 июндаги 04/1874-23-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида таъминот занжирига жалб қилинган барча юк ташувчи компаниялар томонидан етказиб бериш вақтини 24 фоизга қисқартириш имкони яратилган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жалб этилаётган инвестициялар ҳажми ва компания даромадларининг узоқ муддатли динамикасига кўра тузилган эконометрик модел асосида темир йўл транспорт тизими иқтисодий самарадорлигини оширишнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан  “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан “Темир йўл транспорти тизими самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2023 йил 22 июндаги 04/1874-23-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компания фаолиятига жалб этилаётган инвестициялар ҳажми ва даромадлари билан иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларининг узоқ муддатли истиқболдаги мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish