Sayt test rejimida ishlamoqda

Дуснаев Шерзод Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон Республикасида демографик ривожланишни иқтисодий-статистик баҳолаш”
08.00.06 – Эконометрика ва статистика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: В2021.2.PhD/Iqt1667
Илмий раҳбар: Абдураманов Хамид Худайбергенович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc.29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турғунов Турсунбой Собирович иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида демографик жараёнларнинг ривожланишини иқтисодий-статистик баҳолаш, кўп омилли таҳлил қилиш, эконометрик моделларини тузиш ва истиқболларини прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аҳолининг демографик ҳолатини статистик баҳолаш усулларини кенгайтириш учун аҳоли такрор барпо бўлишнинг нетто ва аҳолининг қариш жараёнларини ҳисобга олиб, илк бор интеграллашган статистик кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
республика ва ҳудудлардаги демографик ҳодиса ва жараёнларнинг миқдорий тавсифи, ривожланиш даражаси ҳисобга олиниб,  23 та демографик хавфсизлик индикаторларининг чегаравий қийматлари аниқланган ва хавф даражалари (нормал, инқироз олди, инқироз)га статистик баҳоланган;
миллий демография статистикасининг агрегат кўрсаткичлари тизимини аҳолининг кексалик салоҳияти, яшовчанлик ва аҳоли такрор барпо бўлишининг фойдалилик даражалари индикаторларини қўшиш орқали такомиллаштирилган;
глобал ва когорт-компонент усулларини кенг қўллаш асосида республикада аҳолининг 2023-2030- йилларга мўлжалланган демографик ривожланиб бориши бўйича прогнози амалга оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Бажарилган тадқиқотлар асосида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
аҳолининг демографик ҳолатини статистик баҳолаш усулларини кенгайтириш учун аҳоли такрор барпо бўлишнинг нетто ва аҳолининг қариш жараёнларини ҳисобга олиб, илк бор интеграллашган статистик кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020- йил 3- августдаги ПҚ-4796- сон қарори билан тасдиқланган 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантириш-нинг миллий стратегиясининг 56-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023- йил 14- июндаги 01/1-12-17/2-156-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар БМТ маълумотлари базасида мавжуд бўлмаган миллий демографик кўрсаткичларнинг ҳисобини юритиш, демографик жараёнларни тавсифловчи статистик кўрсаткичлар таркибини кенгайтиришга имкон яратган;
республика ва ҳудудлардаги демографик ҳодиса ва жараёнларнинг миқдорий тавсифи, ривожланиш даражаси ҳисобга олиниб,  23 та демографик хавфсизлик индикаторларининг чегаравий қийматлари аниқланган ва хавф даражалари (нормал, инқироз олди, инқироз)га статистик баҳолаш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги амалий фаолиятига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023- йил 14- июндаги 01/1-12-17/2-156-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати бўйича нашрларнинг демографик ҳолати бўлимида ҳудудларни демографик ҳавфсизлик индикаторлари асосида статистик гуруҳлаш усули орқали таҳлил қилиш имкониятларини кенгайтирган;
миллий демография статистикасининг агрегат кўрсаткичлари тизимини аҳолининг кексалик салоҳияти, яшовчанлик ва аҳоли такрор барпо бўлишининг фойдалилик даражалари индикаторларини қўшиш орқали кенгайтириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020- йил 3- августдаги ПҚ-4796- сон қарори билан тасдиқланган 2020-2025- йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантириш-нинг миллий стратегиясининг 56-банди доирасида киритилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023- йил 14- июндаги 01/1-12-17/2-156-сонли маълумот-номаси). Натижада мамлакатда мавжуд бўлмаган миллий демографик кўрсаткичларни шакллантириш ва таркибини кенгайтириш имконияти яратилган.
Глобал ва когорт-компонент усулларини кенг қўллаш асосида республикада аҳолининг 2023-2030- йилларга мўлжалланган демографик ривожланиб бориш прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022- йил 7- мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон фармонига 2-илова “2022-2026 йилларда хотин қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023- йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси”нинг 90-банди ижросини таъминлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг 2023- йил 14- июндаги 01-09/1511-сонли маълумот-номаси). Ушбу прогноз кўрсаткичлари демографик барқарорликни таъминлашнинг устувор йўналишларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish