Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиев Одилжон Тоировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларининг статистик тадқиқи (Наманган вилояти мисолида),
08.00.06 - Эконометрика ва статистика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt1489
Илмий раҳбар: Бегалов Баҳодир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Атаниёзов Болтабой, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Жумаев Акбар Махмудович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини статистик тадқиқ қилиш, кўп омилли статистик баҳолаш, тоифалаш ва истиқболга прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кенгайтирилган индикаторлар тўпламини қўллаш ҳисобига танланма статистик кузатувнинг асосий турлари “эксперт баҳолаш”, “монографик кузатиш” ва “танланма кузатув” усулларидан кенг фойдаланиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳоловчи статистик кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш самарадорлигини комплекс баҳолаш ва кўп омилли статистик таҳлил қилиш асосида шаҳар ва туманларнинг иқтисодий жараёнлари ва уларнинг асосий тенденсияларнинг ўзгаришлари ҳамда уларга таъсир этувчи омиллар агрегат ва гармоник индекслар усулини қўллаш ҳисобига такомиллаштирилган;
асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни кластер таҳлил ўзгарувчиси сифатида интеграциялаш ёрдамида ҳудудлар ва улар таркибидаги шаҳар ва туманлар учта ривожланиш даражаси ва олтита тоифага ажратилган ҳамда унинг асосида таҳлилларни амалга ошириш бўйича ёндашув асосланган;
ривожланиш тенденсияларини ўрганиш мақсадида аҳоли жон бошига тўгʻри келадиган маҳаллий бюджет даромадлари, саноат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва чакана товар савдо айланамаси кўрсаткичлари асосида 2024-2030-йиллар учун ҳудудий прогнозлаш амалга оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимиз ҳудудларининг иқтисодий ривожланишини статистик баҳолаш, тоифалаш ва прогнозлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар қуйидагиларда фойдаланилган:
кенгайтирилган индикаторлар тўпламини қўллаш ҳисобига танланма статистик кузатувнинг асосий турлари “эксперт баҳолаш”, “монографик кузатиш” ва “танланма кузатув” усулларидан кенг фойдаланиб, ишлаб чиқилган ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳоловчи статистик кўрсаткичлар тизими Статистика агентлигининг 2023-йил 5-июлдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденсияларини статистик тадқиқ этиш бўйича услубий низом”га мувофиқ амалиётга жорий қилинган  (2023-йил 6-июлдаги  №01/3-04-18/2-167–сон маълумотнома). Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан апробациядан ўтказилган (2023-йил 4-июлдаги №06/18-2611-сон маълумотнома). Натижада, республика ҳудудлари, шаҳар ва туманлар кесимида статистик таҳлилларни  амалга ошириш ва таҳлилий-статистика маълумотларини тайёрлаш ишлари самарадорлигини оширган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш самарадорлигини комплекс баҳолаш ва кўп омилли статистик таҳлил қилиш асосида шаҳар ва туманларнинг иқтисодий жараёнлари ва уларнинг асосий тенденсияларнинг ўзгаришлари ҳамда уларга таъсир этувчи омиллар агрегат ва гармоник индекслар усулини қўллаш ҳисобига такомиллаштирилган усул Статистика агентлигининг 2023-йил 5-июлдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденсияларини статистик тадқиқ этиш бўйича услубий низом”га мувофиқ амалиётга жорий қилинган  (2023-йил 6-июлдаги  №01/3-04-18/2-167–сон маълумотнома). Наманган вилояти ҳоким-лиги томонидан апробациядан ўтказилган (2023-йил 4-июлдаги №06/18-2611-сон маълумотнома). Бу, ўз навбатида, ҳудудлардаги турли омилларнинг ҳудуд ривожланишига таъсирини ўрганиш, ривожланиш тенденсияларини кузатиб бориш бўйича ишлар сифатини оширган;
асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни кластер таҳлил ўзгарувчиси сифатида интеграциялаш ёрдамида ҳудудлар ва улар таркиби-даги шаҳар ва туманлар учта ривожланиш даражаси ва олтита тоифага ажратиш ҳамда унинг асосида таҳлилларни амалга ошириш бўйича асослан-ган ёндашув Статистика агентлигининг 2023-йил 5-июлдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденсияларини статистик тадқиқ этиш бўйича услубий низом”га мувофиқ амалиётга жорий қилинган  (2023-йил 6-июлдаги  №01/3-04-18/2-167–сон маълумотнома). Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан унинг шаҳар ва туманлари мисолида апробациядан ўтказилган (2023-йил 4-июлдаги №06/18-2611-сон маълумотнома). Натижада, ҳудудларни ривожланиш ҳолатидан келиб чиқиб тоифалаш амалиёти такомиллаштирилган;
ривожланиш тенденсияларини ўрганиш мақсадида аҳоли жон бошига тўгʻри келадиган маҳаллий бюджет даромадлари, саноат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва чакана товар савдо айланамаси кўрсаткичлари асосида 2024-2030-йиллар учун амалга оширилган ҳудудий прогнозлаш ёндашуви Статистика агентлигининг 2023-йил 5-июлдаги 11-сон қарори билан тасдиқ-ланган “Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденсияларини статистик тадқиқ этиш бўйича услубий низом”га мувофиқ амалиётга жорий қилинган  (2023-йил 6-июлдаги  №01/3-04-18/2-167–сон маълумотнома). Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан апробациядан ўтказилган (2023-йил 4-июлдаги №06/18-2611-сон маълумотнома). АРМА ва АРИМА-Бокс-Дженкинс усули асосида амалга оширилган прогнозлашлар, мавжуд ривожланиш тенденсияларини сифатли баҳолаш ва истиқболда эришилиши кўзда тутиладиган мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олиш ҳамда мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда кенг қўллаш имконини оширган.
Шунингдек, тадқиқот доирасида таклиф этилган услубий ёндашувлар ва илмий-амалий янгиликлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятига жорий этилган. “Статистика” интеграллашган ахборот тизими ишлаб чиқилиб, ишга туширилган. Шунингдек, таҳлилий-статистика ишларини такомиллаштириш мақсадида, ҳудудлар иқтисодиётининг ривожланишини акс эттирувчи индикаторлар тўпламларини эксперт усулида аниқлаб олиш, статистик баҳолашларни амалга ошириш, омилли-боғлиқлик таҳлиллари ва тоифалаш усуллари ҳамда АРМА ва АРИМА-Бокс-Дженкинс услубиёти асосида ўрта ва узоқ муддатли истиқболларга прогнозлаш бўйича Стата дастурий пакетлари ёрдамида қўлланилган математик, статистик ва эконометрик усуллар Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг “Иқтисодий-статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” ўқув курсида илмий-амалий манба сифатида фойдаланилмоқда.
Ҳудудларнинг, шу жумладан вилоят ва унинг шаҳар, туманларини иқтисодий ривожланишини статистик баҳолаш, омилли-боғлиқлик таҳлиллари ва тоифалаш усуллари ёрдамида мавжуд таркибий ўзгаришларни ва ҳудудлар ўртасидаги тафоввутларни таҳлил қилиш ҳамда иқтисодий ўсиш сифатини аниқлаш, ўрта ва узоқ муддатга ривожланиш тенденсияларини прогнозлаш бўйича таклиф этилган услубий ёндашувлар Наманган вилояти ҳокимлиги  томонидан самарали фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish