Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматов Шерзод Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланишда назоратни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2445
Илмий раҳбар: Исаев Фахриддин Икромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Акмал Амонович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланишда назоратни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида республиканинг барча туман ва шаҳарларини бешта тоифага ажратиш ва уларга табақалаштирилган ставкаларда солиқ тўлаш тартибини жорий этиш таклифи асосланган;
илк маротаба фойда солиғини тўлаш тартибига ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга белгиланган фойда солиқ ставкасини 50 фоизгача пасайтириш ҳуқуқини бериш таклиф этилган;
бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш обектларига ҳамда ушбу обектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференсияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартибини бекор қилиш асосида тадбиркорлик субектларининг солиқ юкини камайтириш ва бизнес юритишни соддалаштириш таклифи асосланган;
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишларига нисбатан белгиланувчи солиқ турлари самарадорлиги даражасидан келиб чиққан ҳолда қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни бекор қилиш асосида солиқ имтиёзлари маъмуриятчилиги такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланишда назоратни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида республиканинг барча туман ва шаҳарларини бешта тоифага ажратиш ва уларга табақалаштирилган ставкаларда солиқ тўлаш тартибини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-декабрдаги ПФ-287-сон “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 25-апрелдаги 21-43173-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субектларига солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2023-йил 1-январдан 2026-йил 1-январга қадар солиқ солишнинг табақалаштирилган тартиби жорий этилган;
илк маротаба фойда солиғини тўлаш тартибига ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга белгиланган фойда солиқ ставкасини 50 фоизгача пасайтириш ҳуқуқини бериш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-812-сон Қонунига биноан Солиқ кодексининг 337-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 25-апрелдаги 21-43173-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ тўловчиларнинг умум белгиланган солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтишини рағбатлантириш, уларнинг солиқ юкидан хавфсирашларининг олдини олишга хизмат қилган;
бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш обектларига ҳамда ушбу обектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференсияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартибини бекор қилиш асосида тадбиркорлик субектларининг солиқ юкини камайтириш ва бизнес юритишни соддалаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-июндаги ПФ-162-сон “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 25-апрелдаги 21-43173-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қулай шарт-шароитлар яратиш орқали тадбиркорлик субектларининг солиқ юкини камайтириш ва бизнес юритишни соддалаштиришга эришилган;
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишларига нисбатан белгиланувчи солиқ турлари самарадорлиги даражасидан келиб чиққан ҳолда қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни бекор қилиш асосида солиқ имтиёзлари маъмуриятчилиги такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-812-сон Қонунига биноан Солиқ кодексининг 243-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 25-апрелдаги 21-43173-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, маъмурий харажатларни камайтириш ва солиқ тизимини соддалаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish