Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашуров Алишер Анваржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълони

 I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик корхоналарида корпоратив  бошқарувни ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3327
Илмий раҳбар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Умаров Илҳом Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Карриева Якутжан Каримовна, Ўзбекистон фанлар академияси академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технологиялар  институти.
Диссертация  йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик корхоналарида корпоратив  бошқарувни ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий- таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра корпоратив тузилманинг ўз мақсадига эришиш учун амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи сифатида талқин этилувчи “корпоратив бошқарув” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхона томонидан танланган мулкдорлар, кузатув кенгаши ва менежменти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик усули ҳамда корхона фаолияти натижаларининг акциядорлар, шунингдек, бошқа молиявий манфаатдор шахслар ўртасида адолатли тарзда тақсимланишини таъминлайдиган тизим нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини корпоратив бошқарувнинг ривожланишини тарғиб қилувчи ва кўмаклашувчи жамоат ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
тўқимачилик корхоналарида корпоратив бошқарув тизими иштирокчиларининг бошқарув жараёнидаги иштироки ҳамда қўшган ҳиссаси таъсирида эришилган самарани эксперт баҳолаш орқали иқтисодий манфаатлари бўйича ўзаро фарқланувчи асосий гуруҳларни аниқлаш ва уларнинг ҳаракат йўналишларини мувофиқлаштириш таклифи асосланган;
Ўзбекистондаги корпоратив бошқарувга асосланган тўқимачилик саноати корхоналарининг интеграцияси негизида маҳсулот ҳажмини оширишнинг 2027 йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналарда корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизми самарадорлигини ошириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра корпоратив тузилманинг ўз мақсадига эришиш учун амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи сифатида талқин этилувчи “корпоратив бошқарув” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхона томонидан танланган мулкдорлар, кузатув кенгаши ва менежменти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик усули ҳамда корхона фаолияти натижаларининг акциядорлар, шунингдек, бошқа молиявий манфаатдор шахслар ўртасида адолатли тарзда тақсимланишини таъминлайдиган тизим нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий маълумотлардан 60411200 – Менежмент  йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Менежмент” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона политехника институти  ректорининг 2023 йил 5 майдаги 10-сонли баёни). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда корхона томонидан танланган мулкдорлар, кузатув кенгаши ва менежменти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик усули ҳамда корхона фаолияти натижаларининг акциядорлар, шунингдек, бошқа молиявий манфаатдор шахслар ўртасида адолатли тарзда тақсимланишини таъминлайдиган тизим нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “корпоратив бошқарув” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
тўқимачилик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини корпоратив бошқарувнинг ривожланишини тарғиб қилувчи ва кўмаклашувчи жамоат ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали такомиллаштириш таклифидан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолиятида фойдаланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил 21 августдаги 03/225-1836-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тўқимачилик саноати корхоналарининг стратегик  фаолиятини бошқаришда иқтисодий, технологик, ташкилий ҳамда ижтимоий жиҳатларни баҳолаш асосида корхоналарининг рақобатбардошлигини таъминловчи параметрларни аниқлаш имкони яратилган;
тўқимачилик корхоналарида корпоратив бошқарув тизими иштирокчиларининг бошқарув жараёнидаги иштироки ҳамда қўшган ҳиссаси таъсирида эришилган самарани эксперт баҳолаш орқали иқтисодий манфаатлари бўйича ўзаро фарқланувчи асосий гуруҳларни аниқлаш ва уларнинг ҳаракат йўналишларини мувофиқлаштириш таклифидан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолиятида фойдаланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил 21 августдаги 03/225-1836-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тўқимачилик саноати корхоналарида корхоналар қийматини самарали бошқаришнинг акциядорлар ва корпоратив муносабатлар иштирокчилари иқтисодий манфаатлари мувозанатини ҳисобга оладиган механизми яратилган;
Ўзбекистондаги корпоратив бошқарувга асосланган тўқимачилик саноати корхоналарининг интеграцияси негизида маҳсулот ҳажмини оширишнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар фаолиятида фойдаланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил 21 августдаги 03/225-1836-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тармоқдаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг сўнгги бир ойдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 300 млн.сўмга ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish