Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамуратова Гулназ Муратбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оролбўйи суғориладиган тупроқларнинг ҳозирги ҳолати ва уларнинг унумдорлигини ошириш агробиотехнологиялари (Нукус тумани тупроқлари мисолида)”, 03.00.13 – Тупроқшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Qx1236
Илмий раҳбар: Гафурова Лазиза Акрвмовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/5.05.2023.B/Qx.01.17
Расмий оппонентлар: Жумамуратов Ажимурат, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Турдалиев Авазбек, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оролбўйи суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг ҳозирги ҳолатини аниқлаш ва уларнинг унумдорлигини ошириш агробиотехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Оролбўйи суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг умумий ва нисбий биологик фаоллиги ҳамда унинг информатив кўрсаткичлари бўйича таъминланганлик ва фаоллик даражаси аниқланган;
суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлар микрооганизмларининг физиологик гуруҳлари миқдори ва тарқалиш қонуниятлари, тупроқлар агрокимёвий, физикавий, кимёвий хоссалари ва биологик фаоллик ўртасидаги коррелятив боғлиқликлари аниқланган;
илк бор ҳудуднинг суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлар микробиотсенозининг амилолитик ва протеолитик қисми - органик моддаларини трансформатсияси ҳамда деградатсияга учраган тупроқларнинг унумдорлигини шакллантириш жараёнларидаги ўрни исботланган;
Оролбўйи суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг экологик-биологик ҳолати - тупроқнинг функсионал ва кўп омилли характеристикаси бўлиб, табиий ва антропоген омилларга қараб ўзгариб туриши исботланган ва тупроқлар деградатсия даражасини аниқлашда диагностик мезон сифатида хизмат қилиши исботланган;
ҳудуднинг суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг хосса-хусусиятлари ва биологик фаоллигининг информатив кўрсаткичлари агробиотехнологиялар таъсирида яхшиланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оролбўйи суғориладиган тупроқларининг ҳозирги ҳолати ва уларнинг унумдорлигини ошириш агробиотехнологиялари (Нукус тумани тупроқлари мисолида) бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Оролбўйи ҳудудида деградатсияга учраган суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг унумдорлигини оширишга қаратилган агробиотехнологиялар амалиётга жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 15-июндаги 01/02-2184-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуднинг деградатсияга учраган тупроқларининг хосса-хусусиятларининг яхшиланиши аниқланган: тупроқ юқори қатламида назоратга нисбатан сувга чидамли агрегатлар миқдори 1,1-1,9%, гумус миқдори 0,01-0,02%,  ҳаракатчан фосфорнинг 3,0-6,3 мг/кг ва калий миқдори 35-50 мг/кг га ошишига эришилган.
 Суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитида Нукус тумани Нукус массиви фермер хўжаликларида қўлланилган био- ва нанопрепаратларнинг турлари, мақбул меъёрлари ва қўллаш муддатлари амалиётга жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 15-июндаги 01/02-2184-сон маълумотномаси). Натижада қўлланилган препаратлардан энг самаралиси Новагумин 1,2 л/га ва Микроўстиргични 2,4 л/га меъёрда ишлов бериш тавсия этилган.
Нукус тумани Нукус массиви «Жақсибай Кенжебай» фермер хўжалигининг 2 гектар, “Илимпаз Оразбай” фермер хўжалигида 11 гектар ва Дон ва шоли илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида  12 гектар шоли майдонларида жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 15-июндаги 01/02-2184-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда қўлланиб келинаётган анъанавий шоли етиштириш усулга нисбатан, био- ва нанопрепаратлар қўлланилган агробиотехнология вариантларида шолидан 2-5 тс/га қўшимча ҳосил олинган ва рентабеллик 22,0-40,0% фоизгача ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish