Sayt test rejimida ishlamoqda

Туримбетов Муратбай Шамшетовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа
доктори  (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Г.тҳурбери Тод х Г.раимондии Улбр. амфидиплоиди асосида Қорақалпоғистон Республикаси шароитида етиштиришга мос, тезпишар ғўза навини яратиш”, 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3 PhD/Qx1193.
Илмий раҳбар: Намазов Шадман Эргашович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва этиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: ғўзанинг “С-7315” нави (НАП 00439).  
II. Тадқиқотнинг мақсади: Г.тҳурбери Тод х Г.раимондии Улбр. амфидиплоиди асосида Қорақалпоғистон Республикаси шароитида етиштиришга мос, тезпишар ғўза навини яратишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор келиб чиқиши генетик жиҳатдан турлича бўлган Г.тҳурбери Тод. х Г.раимондии Улбр турига мансуб амфидиплоидини дурагайлаш орқали яратилган турлараро ғўза дурагайларининг юқори авлодларида асосий хўжалик учун қимматли белгиларнинг шаклланиш ва барқарорлашув қонуниятлари аниқланган;
аналитик селекция услуби орқали Г.тҳурбери Тод. х Г.раимондии Улбр амфидиплоидининг табиий популяциялари орасидан хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий мажмуаси бўйича фарқ қилувчи биотиплар ажратиб олиш мумкинлиги исботланган;
танланган биотиплар орасидан тезпишарлик, ҳосилдорлик, юқори тола сифати ва чиқими, шўрланиш ва сув танқислигига бардошлилик ва бошқа хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий мажмуасига эга янги С-7315 ғўза нави яратилган;
Турлараро дурагайлаш орқали яратилган амфидиплоиднинг авлодини ўрганиш ҳамда якка танлаш услуби асосида яратилган С-7315 нави бўйича Давлат нав синаш Маркази ўтказган патент синови натижаларига асосан хўжалик учун қимматли белгилари (тезпишарлиги, тола чиқими, тола сифати ва бошқа) бўйича янгиликка эгалиги тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. турига мансуб С-7315 навининг табиий популяциялари орасидан аналитик селекция услуби орқали хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий мажмуаси бўйича фарқ қилувчи биотипларни танлаш, биотиплар асосида ажратиб оилнган оилаларда белгиларнинг шаклланиши ва барқарорлашувини ўрганиш асосида:
Қорақалпоғистон Республикасининг тупроқ-иқлим шароитларида етиштиришга мос, тола чиқими юқори, тола сифати ИВ типга мансуб ўрта толали ғўзанинг С-7315 нави яратилган ва №НАП 00439 рақамли патент олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 7 октябрдаги 02/022-2887-сонли маълумотномаси). Натижада ғўзанинг экилаётган навларига нисбатан қимматли хўжалик белгиларининг юқорилиги бўйича юқори иқтисодий самарадорликка эришилган.
Янги яратилган ўрта толали ғўзанинг С-7315 навини Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқаъла туманидаги ғўза уруғчилигига ихтисослашган фермер хўжаликларда 4,2 гектар майдонида экилиб, мазкур навнинг тезпишарлиги 113-114 кунни, битта кўсакдаги пахта вазни 6,4-6,5 г, тола чиқими 38,0-40,0%, микронейр кўрсаткичи 4,5-4,7, толанинг узунлиги 35,0-36,0 мм, толанинг узилиш кучи 33,0 гк/текс ни ташкил етиб, ИВ типга тўлиқ жавоб бериши тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 7 октябрдаги 02/022-2887-сонли маълумотномаси). Натижада ҳар гектардан ўртача пахта ҳосилдорлиги 36,2 с/га ни ташкил етиб, мазкур туманда экилаётган андоза С-4727 навга нисбатан 5,0-6,5 с/га юқори ҳосил олишга эришилган.
Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқаъла туманида 1000 та якка танловлар ва 102 та оилавий теримлар (1550 кг суперелита) тайёрланиб, 2023 йилда 4,2 гектар майдонда дастлабки уруғчилиги ташкил этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 7 октябрдаги №02/022-2887-сонли маълумотномаси). Натижада навни кенг жорий этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish