Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматкулов Исфандиёр Абдурахмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси имояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлари шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар офталмологик оператцияларида умумий анестезия усулини танлаш”, 14.00.37–Анестезиология ва реаниматология, 14.00.08 – Офталмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2723.
Илмий раҳбарлар: Юсупов Анвар Сабирджанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Бузруков Ботир Тулкинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт марказида, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Журабой Марифбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Закирхўжаев Рустам Асралович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: С. Д. Асфендияров номли Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Болаларда офталмологик оператцияларда паст оқимли ингаляцияли анестезия билан севофлуранни биргаликда қўллаш орқали анестезиологик қўлланма сифатини  яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паст газлар оқимли севофлуран асосидаги умумий анестезия шароитларида офталмологик патология бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилган болаларда марказий ва тизимли гемодинамика, гемостаз, офталмотонус ҳолатларини комплекс ўзгаришлар аниқланган;
паст газлар оқимли севофлуран асосидаги умумий анестезия шароитларида амалга ошириладиган офталмологик оператцияларда болаларда  марказий ва периферик  гемодинамиканинг асосий кўрсаткичларида ўртача ўзгаришлар асосланган;
фентанил билан биргаликда севофлуранли паст оқимли ингаляцияли анестезия гормонал-гуморал бошқарув тизимига ва гликемия миқдорига салбий таъсир кўрсатмаслиги аниқланган;
кўз ичи босимини ўрганиш натижасида анқиландики, анестезия учун қўлланиладиган препаратлар беморларнинг КИБни оширмайди, бу эса болаларда кўз ичи жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 9 июндаги 03/42-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: болалар кўз касалликлари глаукома, катаракта ва ғилайликларда қўлланиладиган жаррохлик амалиётларида севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезия шароитларида жарроҳлик шикастланишларидан анестезиологик ҳимоя самарадорлигининг ошиши ва анестезиядан эрта уйғотиб экстубация қилиш ҳамда офтальмология бўлимига ўтказиб асоратлар ривожланишини камайтиради ва шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси бўйича 25.11.2022 йилдаги 27-сонли буйруқ, Болалар миллий тиббиёт маркази 23.11.2022 йилдаги 25-сонли буйруқ ҳамда Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 22.11.2022 йилдаги 56-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Офталмологик жаррохлик муолажалари ўтказилган болаларда периоперацион даврда севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезиянинг клиник кечувини ва гемодинамик кўрсаткичларни эхокардиография  усули билан периоперацион даврда аниқлаш, яъни эрта намаён бўладиган ўзгаришлардан- а) зарбанинг периферик қаршилиги (ЗПҚ) дастлабки холатдан 13,42%,  камайиши, б) зарба индексининг (ЗИ) 9,02% сезиларсиз ортиши бу  гемодинамик кўрсаткичларда аҳамиятсиз ўзгаришлар кузатилади; • периоперацион даврда эндокрин тизим – гормонал, қондаги глюкоза концентрацияси, кислота ишқор холати ва капнометрия кўрсаткичлари текширувлари ўтказилган, шунингдек, БИС мониторингида седация чуқурлиги 50,63-56,84 оралиғида эканлиги аниқланган. Кўз ичи босими глаукома, катаракта ва ғилайликларда текшируви ўтказилди бу касалликларда кўз ичи босимининг тушиши аниқланди • таклиф этилган текширувлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш офталмологик операцияларда севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезия сифатини яхшилашга хизмат қилган; • беморда периоперацион даврда анестезиологик қўлланмани адекватлигини баҳолаш ва қўшимча текширув усулидан – БИС мониторинг текширув усули анестезия чуқурлигини аниқлаш орқали қўлланилаётган умумий анестезиянинг мақбул ва самаралилиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) болаларда офталмологик операцияларда периоперацион даврда самарали ва безарар текширувлардан ЭхоКГ усулидан фойдаланиш иқтисод қилишга хизмат қилади:    • операциядан аввал, интраоперацион даврда гемодинамик кўрсаткичлар ЭхоКГ текширувлари орқали аниқланди; • умумий анестезия вақтида ортиқча препаратлардан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 25.3% камайтириш имконини берган; 2) интраоперацион даврдаги тез, кам харажат ва самарали текширув усулларидан фойдаланилиши ҳисобига кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув усулларини қўллаш сарф харажатларни камайтиради: умумий анестезиянинг клиник кечувини бахолаш юрак қисқаришлар сони (ЮҚС) 112 (100%), Ўртача динамик босим (ЎДБ) доимий мониторинг усулида 112 (100%) беморда аниқланди ва бу ўз навбатида вақтни тежаб, самарадорликни оширди;  • артериал қонни кислородга тўйиниш бирлиги 112 (100%) беморда пульсоксиметрия усулида қўллашда вақтни тежаб, самарадорликни 85.4% га оширди; Хулоса: болалардаги кўз касалликлари глаукома, катаракта ва ғилайликларда жаррохлик муолажаларида севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезия усулларида юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 56000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 18000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Маматкулов Исфандиёр Абдурахмановичнинг “Болалар офталмологик операцияларида умумий анестезия усулини танлаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 29 ноябрдаги 03/2516 сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: болалардаги кўз касалликлари глаукома, катаракта ва ғилайликлар бўлган беморларда ўтказиладиган жаррохлик муолажаларида режали тартибда максимал равишда эндокрин статус, глюкоид ва капнометрия ҳамда кислота ишқор холати, соматик фонига зарар етказмасдан анестезиологик қўлланма олиб боришда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш, операциядан кейинги даврни силлиқ ўтиши, ётоқ кунини қисқартириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси бўйича 25.11.2022 йилдаги 27-сонли буйруқ, Болалар миллий тиббиёт маркази 23.11.2022 йилдаги 25-сонли буйруқ ҳамда Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 22.11.2022 йилдаги 56-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган текширувлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш шуни кўсатдики, болалар офталмологик операцияларида севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезия операция ва  оғриқсизлантириш жараёнини асоратсиз ўтишини таъминлашини ва анестезиологик қўлланма сифатини самарадорлигидан долалат берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) офталмологик операцияларда эндокрин статус, глюкоид ва капнометрия ҳамда кислота ишқор холати кўрсаткичлари: кортизол, қонда глюкоза концентрация,  капнометрия ҳамда кислота ишқор холатини аниқлаш орқали, севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезия усулини адекватлигини таъминлаш даражасини аниқлаш орқали, бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинди. 2) севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезияни адекватлигини баҳолаш ва уни амалга ошириш учун, махсус малака оширган шифокорларнинг (регионар блокадаларнинг) кераги йўқлиги  исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан махсус тайёргарлик кўришни шарт эмаслиги хисобига  иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: болалардаги кўз касалликлари глаукома, катаракта ва ғилайликларда жаррохлик муолажаларида севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезия усулларида юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 48000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 16000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Маматкулов Исфандиёр Абдурахмановичнинг “Болалар офталмологик операцияларида умумий анестезия усулини танлаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 29 ноябрдаги 03/2516 сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: болалар кўз касалликлари глаукома, катаракта ва ғилайликларда қўлланиладиган жаррохлик амалиётларида севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезияни қўллаш натижасида периоперацион даврда кузатиладиган ва  нохуш сабабларга олиб келадиган омилларни эрта бартараф этиш операциянинг травматик омилини камайтиради, шифо жараёнини тезлаштиради ва ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси бўйича 25.11.2022 йилдаги 27-сонли буйруқ, Болалар миллий тиббиёт маркази 23.11.2022 йилдаги 25-сонли буйруқ ҳамда Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 22.11.2022 йилдаги 56-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • офталмологик операцияларда севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезияни қўллаш билан ўтказиладиган умумий оғриқсизлантириш усули орқали 23 (39,6%) асоратларни камайтиришга эришилган; • офталмологик операцияларда ўтказиладиган умумий анестезиянинг қонун қоидаларига (анестезиянинг барқарорлигини  таъминлаш, тероморегуляцияни сақлаш, инфузион давони қўллаш, кўрсатма асосида гемотрансфузия муолажасини ўтказиш) риоя қилган холда анестезиологик қўлланманинг асоратларини олдини олишга эришилган; • опиоидларни кичик дозада қўллаш натижасида анестезиологик қўлланма сифати яхшиланган (65,2%); болалар офталмология бўлимларидаги беморлар жаррохлик муолажаларида севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезияли анестезиологик қўлланмаларни амалга оширишга эришилган 62 (67,2%);  • жаррохлик муолажаларида кам опиоидли анестезиологик қўлланмаларни амалга оширишга эришилган (58,7%). Анестезиологик қўлланмани амалга оширишда таклиф қилинган препаратлар комбинацияси кўз касалликлари глаукома, катаракта ва ғилайликлар бўлган беморларда ўтказиладиган жаррохлик амалиётида анестезиологик химоя сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалардаги кўз касалликлари глаукома, катаракта ва ғилайликларда беморларни госпитализация қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказишда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 13 кундан 10 кунгача (3) кунга қисқартиртириб, шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 46.520 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: болалардаги кўз касалликлари глаукома, катаракта ва ғилайликлари бўлган беморларда севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезияни қўллаш билан анестезиологик қўлланма тактикасида препаратлар комбинациясини тўғри танлаш ва уларнинг уйғунлигини таъминлаш  тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларда периоперацион даврда кузатиладиган: иккиламчи гипералгезия 4 (5,2%), операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусиш 10 (10,4%) каби қатор асоратлар аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 60 320 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Маматкулов Исфандиёр Абдурахмановичнинг “Болалар офталмологик операцияларида умумий анестезия усулини танлаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 29 ноябрдаги 03/2516 сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезия билан ўтказиладиган умумий анестезиянинг такомиллаштирилган усули самарали интраоперацион оғриқсизлантиришга олиб келади, беморларни наркоз уйқусидан қисқа фурсатда уйғонишини таъминлайди, нохуш сабабларга олиб келадиган омилларни эрта бартараф этиш операциянинг травматик омилини камайтиради, шифо жараёнини тезлаштиради ва ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси бўйича 25.11.2022 йилдаги 27-сонли буйруқ, Болалар миллий тиббиёт маркази 23.11.2022 йилдаги 25-сонли буйруқ ҳамда Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 22.11.2022 йилдаги 56-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • болалардаги кўз касалликлари глаукома, катаракта ва ғилайликлари юзасидан ўтказиладиган офталмологик операцияларда беморларни эрта экстубация қилиш (22,4±9,2 мин), жаррохлик муолажасидан кейинги даврда ўтказиладиган интенсив терапия усуллари анестезиологик ёндошувларни такомиллаштиришга олиб келади; • гиповолемияни олдини олиш мақсадида периоперацион даврда беморни патологик йўқотишларини ва физиологик талабларини инобатга олиб, суткалик физиологик сарфни аниқлаш сув электолит балансини меъёрида таъминлашни амалга оширади; • таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш болалар офталмологик операцияларида севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезия билан ўтказиладиган умумий анестезияни ўтказишда ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнни эрта экстубация қилиш, жаррохлик муолажасидан кейинги кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш натижасида операцион жарохатдан қон кетишни олди олинади (бу холат беморларни эрта реабилитацияси учун жуда мухим омилдир); 2) беморнинг шифохонадаги даври учун; • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 13 кундан 10 кунгача (3) кунга қисқартиртирилади; • шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 46.520 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: офталмологик операцияларда севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезия усулини қўлланилиши периоперацион даврда  юзага келиши мумкин бўлган хавфли омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 46.520 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Шифохонада қолиш муддатини 3 кунга қисқартирилиши (46.520 ×13 кун = 604760 сўм;  46.520 × 10 кун = 465200 сўмни ташкил этди, яъни  шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқариши бир бемор учун 604760 – 465200 = 139560 сўмга дори дармонлар сарфини қисқартириш имконини берди. Йил давомида 60 та бемор даволанса, иқтисодий самарадорлик 8373600 сўмни ташкил этади. Шундай қилиб, иқтисодий самародорлик беморнинг шифохонада даволаниш кунини 3 кунга қисқариши хисобига 60 та бемор учун 8373600 сўмни ташкил этди. Хулоса: севофлуран ва фентанил асосидаги комбинацияланган умумий анестезия усулини жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 139560 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Маматкулов Исфандиёр Абдурахмановичнинг “Болалар офталмологик операцияларида умумий анестезия усулини танлаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 29 ноябрдаги 03/2516 сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish