Sayt test rejimida ishlamoqda

Поянов Отаниёз Йўлдош ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иммун ўзгаришларни баҳолаш асосида туғруқдан кейинги бачадондан қон кетишини олдини олиш ва истиқболни белгилаш ёндашувларини оптималлаштириш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2053.
Илмий    раҳбар:    Каримова Нилуфар Набижоновна,  тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация    бажарилган    муассаса    номи: Бухоро давлат тиббиёт  институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Хамдамова Муҳайёхон Тўхтасиновна, тиббиёт  фанлари доктори, доцент. Юсупбаев Рустам Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфандиёров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: акушерлик қон кетишига юқори хавфли гуруҳга мансуб ҳомиладорларда иммун ўзгаришларни баҳолаш асосида туғруқдан кейинги бачадондан қон кетишининг олдини олиш ва башоратлаш учун ёндашувларни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акушерлик қон кетишига хавфли гуруҳларда анемиянинг ўрта ва оғир даражаси, преэклампсия ва ўткир респиратор касалликлар асосий ўринда бўлиб, уларда тарқалган томир ичи қон ивиш синдроми ва геморрагик шок ривожланиши натижасида оналар ўлими кўрсаткичи юқори эканлиги аниқланган;
преэклампсия, анемиянинг ўрта ва оғир даражаларида қон ивиш тизими бузилишлари ва тарқалган томир ичи қон ивиш синдроми ривожланишида Виллебранд омили ва Д-димер кўрсаткичларидаги ўзига хос ўзгаришлар аниқланган;
қон кетишга хавфли гуруҳларда IL-1, IL-2, IL-6, IL-8, IL-10, TNFα цитокинларнинг гемостазнинг томир-тромбоцитар звеносини бошқаришдаги таъсири, қон ивиш ва фибринолиз жараёнларида интерлейкинлар роли исботланган;
акушерлик асоратлари бўйича юқори хавф гуруҳларида акушерлик қон кетишларини олдини олиш мақсадида дипиридамол билан даво коррекцияси самараси кўрсатиб берилган ва акушерлик қон кетишларни башоратлашнинг иммунологик мезонларини ҳамда қон кетишларнинг олдини олиш ва диагностикаси бўйича алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 14 ноябрдаги №23-Z/082 сон хулосасига кўра;
Биринчи илмий янгилик. Акушерлик қон кетишига хавфли гуруҳларда анемиянинг ўрта ва оғир даражаси, преэклампсия ва ЎРК патологиялари асосий ўринда бўлиб, уларда тарқалган томир ичи қон ивиш синдроми ва геморрагик шок ривожланиши натижасида оналар ўлими кўрсаткичи юқори эканлиги аниқланган. Янгиликнинг моҳияти анемия, преэклампсия, ўткир-респиратор касалликлар мавжуд бўлган ҳомиладорларда яллиғланиш цитокинлари қонцентрациясининг ошиши организмда гемостаз бузилишлари, шу жумладан ТТИҚИСни диагностика қилишда қўшимча мезон бўлиб ҳисобланади, цитокинлар миқдорининг аниқланиши, яъни бошқа текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган. Хулоса: акушерлик қон кетишига хавфли гуруҳларда самарали текширув усули бўлган қонда цитокинлар миқдорини аниқлаш, хавф омилларини аниқлаш, яъни бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган ва эрта аниқлаш орқали юзага келиши мумкин булган асоратларнинг олдини олиниб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 260000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 135000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Иммун ўзгаришларни баҳолаш асосида туғруқдан кейинги бачадондан қон кетишини олдини олиш ва истиқболни белгилаш ёндашувларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 4 августдаги 04/3034-сонли хат юборилган.
Иккинчи илмий янгилик. Преэклампсия, анемиянинг ўрта ва оғир даражаларида қон ивиш тизими бузилишлари ва тарқалган томир ичи қон ивиш синдроми ривожланишида Виллебранд омили ва Д-димер кўрсаткичларидаги ўзига хос ўзгаришлар аниқланган. Бу маблағнинг тежалиши, қатновлар сонининг камайиши, стационарда даволаниш муддатининг 4-5кунгача камайиши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланди. Ҳар бир нафар беморда стационар даво кунлари қисқариши ҳисобидан 470 000 сўмгача иқтисодий самардорликка эришилган. Жами беморлардан 423000 сум маблағ иқтисод қилинишига эришилди. Хулоса: Туғруқдан кейин қон кетиши билан ассоратланган аёлларда қон кетишни даволаш вақтида йўл қўйилган қатор камчиликлар ва кузатилиши мумкин бўлган асоратлар аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 60 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 29 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Иммун ўзгаришларни баҳолаш асосида туғруқдан кейинги бачадондан қон кетишини олдини олиш ва истиқболни белгилаш ёндашувларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 4 августдаги 04/3034-сонли хат юборилган.
Учинчи илмий янгилик. Қон кетишга хавфли гуруҳларда IL-1, IL-2, IL-6, IL-8, IL-10, TNFα цитокинларнинг гемостазнинг томир-тромбоцитар звеносини бошқаришдаги таъсири, қон ивиш ва фибринолиз жараёнларида интерлейкинлар роли исботланган. Анамнезида анемия, преэклампсия билан асоратланиш, қон кетишига хавф омиллари бўлганида қонда цитокинлар миқдори эрта аниқланганда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 6 кунгача қисқартиртириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 135 000 сўм дори воситалари сарфланади).
Хулоса: Ҳомиладор аёлларда туғруқдан сўнг қон кетиши ва кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олиниб бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 60 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 20 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Иммун ўзгаришларни баҳолаш асосида туғруқдан кейинги бачадондан қон кетишини олдини олиш ва истиқболни белгилаш ёндашувларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 4 августдаги 04/3034-сонли хат юборилган.
Тўртинчи илмий янгилик. Акушерлик асоратлари бўйича юқори хавф гуруҳларида акушерлик қон кетишларини олдини олиш мақсадида дипиридамол билан даво коррекцияси самараси кўрсатиб берилган ва акушерлик қон кетишларни башоратлашнинг иммунологик мезонларини ҳамда қон кетишларнинг олдини олиш ва диагностикаси бўйича алгоритм ишлаб чиқилган. Янгиликнинг моҳияти шундаки:  1) беморнинг шифохонадаги даври учун: таклиф этилган текшириш усулларини қўллаганимиздан сўнг тадқиқодга жалб қилинган беморларимиз шифохонада қолиш муддатини 8 кундан 2 кунгача кунга қисқартирди, олдинги текшириш учун қилинган харажат 1 бемор учун 1514000 сўмни ташкил қилган бўлса, таклиф қилган усулда харажатлар 240000 сўмни ташкил қилди, йил давомида ҳар бир бемор учун 2880000 сўм фойда билан чиқдик; 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан гематология, терапия бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: Юқоридаги барча даволаш усуллари мажмуавий ишлатилинганида ушбу касаллик билан боғлиқ бўлган сарф-харажат камайиб даво самарадорлиги ошади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Иммун ўзгаришларни баҳолаш асосида туғруқдан кейинги бачадондан қон кетишини олдини олиш ва истиқболни белгилаш ёндашувларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 4 августдаги 04/3034-сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish