Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Лола Иззатиллоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертатция мавзуси, ихтисослик шифри: “Инвазив бўлмаган ташхислаш усулларини такомиллаштириш орқали ичак таъсирланиш синдроми давосини оптималлаштириш” 14.00.05-Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.1. DSc/ Tib794.
Илмий рахбар: Абдуллаев Равшанбек Бабажонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация    бажарилган    муассаса    номи: Бухоро давлат тиббиёт  институти    
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Жарилкасинова Гаухар Жанузаковна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Тошкенбоева Элианора Негматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамдамов Бахтиёр Зарипович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ичак таъсирланиш синдроми турли шаклларида ноинвазив ташхислаш усулларини такомиллаштириш орқали унинг даволаш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ичак таъсирланиш синдромида клиник белгилар, беморларнинг руҳий-ҳиссий хусусиятлари ва ҳаёт сифати ўзгаришлари норефрактер ва рефрактер турларида бир-биридан фарқланиши асосланган;
рефрактер турдаги ичак таъсирланиш синдромида ичак микробиотаси таркибидаги шартли патоген ва патоген микрофлора ўзгаришлари ҳамда II, III даражали дисбиоз устунлиги билан кечиши аниқланган;
ичак таъсирланиш синдроми бўлган беморларда яллиғланиш чақирувчи цитокинлардан – IL-1β, IL-6, α-TNF миқдорининг ошиши ва яллиғланишга қарши цитокинлардан – IL-4 ҳамда IL-10 миқдорининг камайиши билан тавсифланадиган номутаносиблик ривожланиши асосланган;
ичак таъсирланиш синдромида яллиғланиш чақирувчи цитокинлар ошиши ва фекал калпротектин даражасининг  ўзгариши касаллик патогенезида иммун яллиғланиш механизмлари аҳамиятли эканлиги исботланган;
илк бор касалликнинг клиник белгилари, яллиғланиш чақирувчи ва яллиғланишга қарши цитокинлар, фекал калпротектин ҳамда ичак микробиотасидаги ўзгаришларга, шу билан бирга, таклиф этилган даволаш усули (колофорт) натижаларига асосланиб ичак таъсирланиш синдромини ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 24 ноябрдаги №23-Z/085 - сон хулосасига кўра:
Биринчи илмий янгилик. Ичак таъсирланиш синдромида клиник белгилар, беморларнинг руҳий-ҳиссий хусусиятлари ва ҳаёт сифати ўзгаришлари норефрактер ва рефрактер турларида бир-биридан фарқланиши асосланган. Ичак таъсирланиш синдромида касаллик кечиш давомийлигига асосланган норефрактер ва рефрактер турларда клиник белгилар, беморларнинг руҳий-ҳиссий хусусиятлари ва ҳаёт сифати ўзгаришлари аниқлаш мақсадли даволаш чораларини йўналтиришга имкон берган. Хулоса: ичак таъсирланиш синдромида касалликнинг эрта босқичларида  ташхислаш натижасида бемор учун сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан ҳар 1 нафар бемор учун бюджет ҳисобидан  683 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 1 737 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Инвазив бўлмаган ташхислаш усулларини такомиллаштириш орқали ичак таъсирланиш синдроми давосини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 23 ноябрдаги 04/8043-сон хат юборилган.
Иккинчи илмий янгилик. Рефрактер турдаги ичак таъсирланиш синдромида ичак микробиотаси таркибидаги шартли патоген ва патоген микрофлора ўзгаришлари ҳамда II, III даражали дисбиоз устунлиги билан кечиши аниқланган. Ичак таъсирланиш синдромининг рефрактер турида ичак микробиотаси таркибидаги нормал микрофлора кўрсаткичлари камайиб, шартли патоген ва патоген микрофлора кўрсаткичлари ошиши ҳисобига II ҳамда III  даражали дисбиоз аниқланган. Дисбиоз даражасининг ортиб бориши даволаш жараёнида пробиотикларни қўшиш билан изоҳланган. Хулоса: ичак таъсирланиш синдромида касалликнинг эрта босқичларида  ташхислаш натижасида бемор учун сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан ҳар 1 нафар бемор учун бюджет ҳисобидан  683 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 1 737 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Инвазив бўлмаган ташхислаш усулларини такомиллаштириш орқали ичак таъсирланиш синдроми давосини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 23 ноябрдаги 04/8043 хат юборилган.
Учинчи илмий янгилик. Ичак таъсирланиш синдроми бўлган беморларда яллиғланиш чақирувчи цитокинлардан – IL-1β, IL-6, αTNF миқдорининг ошиши ва яллиғланишга қарши цитокинлардан – IL-4 ҳамда IL-10 миқдорининг камайиши билан тавсифланадиган номутаносиблик ривожланиши асосланган.  Ичак таъсирланиш синдромида носпецифик яллиғланиш маркерлари ҳисобланган яллиғланиш чақирувчи цитокинлардан  - IL-1β, IL-6, αTNF  миқдорининг ошиши ва яллиғланишга қарши цитокинлардан – IL-4, IL-10 миқдорининг камайиши билан кечувчи иммун номутаносибликни эрта ташхислаш йўли орқали касалликни эрта ташхислаш ҳисобидан асоратларни олдини олиши  аниқланган. Хулоса: ичак таъсирланиш синдроми ривожланишини эрта аниқлаш орқали 1 нафар бемор учун бир йилда бюджет ҳисобидан 1 710 000 сўм  иқтисодий самарадорликка эришиш билан бирга 33% беморларда ногиронлик камайиб, ҳаёт сифати  даражаси ошган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Инвазив бўлмаган ташхислаш усулларини такомиллаштириш орқали ичак таъсирланиш синдроми давосини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 23 ноябрдаги 04/8043 хат юборилган.  
Тўртинчи илмий янгилик. Ичак таъсирланиш синдромида яллиғланиш чақирувчи цитокинлар ошиши ва фекал калпротектин даражасининг  ўзгариши касаллик патогенезида иммун яллиғланиш механизмлари аҳамиятли эканлиги исботланган ичак таъсирланиш синдромида  IL-1β, IL-6, αTNF ва фекал калпротектин миқдорининг ошиши йўғон ичак деворида “Low grade” иммун яллиғланиш борлигидан далолат беради. Бундай натижа ичак таъсирланиш синдроми ривожланишида иммун жараён муҳим эканлигини ҳисобга олиш даво тактикасини танлаш имконини берган. Хулоса: ичак таъсирланиш синдроми ривожланишини эрта аниқлаш орқали 1 нафар бемор учун бир йилда бюджет ҳисобидан 1 710 000 сўм  иқтисодий самарадорликка эришиш билан бирга 33% беморларда ногиронлик камайиб, ҳаёт сифати  даражаси ошган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Инвазив бўлмаган ташхислаш усулларини такомиллаштириш орқали ичак таъсирланиш синдроми давосини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 23 ноябрдаги 04/8043 хат юборилган.
Бешинчи илмий янгилик. Илк маротаба касалликнинг клиник белгилари, яллиғланиш чақирувчи ва яллиғланишга қарши цитокинлар, фекал калпротектин ҳамда ичак микробиотасидаги ўзгаришларга, шу билан бирга, таклиф этилган даволаш усули (колофорт) натижаларига асосланиб ичак таъсирланиш синдромини ташхислаш ва даволаш алгоритми яратилган. Ичак таъсирланиш синдромида ўтказилган клиник, лаборатор ва инструментал текшириш усуллари натижалари асосида ишлаб чиқарилган ташхислаш ҳамда даволаш алгоритми касалликни эрта босқичда аниқлаш, кечиш оғирлигини баҳолаш ва мақсадли даволаш чора-тадбирларини қўллаш орқали меҳнатга лаёқатсизлик кунларини камайтириш имконини яратган. Хулоса: ичак таъсирланиш синдроми  ривожланишини касалликнинг эрта босқичларида  ташхислаш ва даволаш натижасида сарфланадиган амбулатор ҳамда стационар харажатлардан ҳар 1 нафар бемор учун бюджет ҳисобидан 575 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 1 310 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Инвазив бўлмаган ташхислаш усулларини такомиллаштириш орқали ичак таъсирланиш синдроми давосини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 23 ноябрдаги 04/8043 хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish