Sayt test rejimida ishlamoqda

Алибеков Омадбек Озодбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёллар ёшига ва ҳомиладорлик сонига боғлиқ ҳолда бачадон миомаларининг учраш даражаси ва патоморфологик хусусиятлари», 14.00.15 –Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2273.
Илмий раҳбар: Маматалиев Авазбек Розуваевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Реймназарова Гулсара Джамаловна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бачадон лейомиомасининг ёшга доир динамикаси ва ҳомиладорлик сонига боғлиқ равишда юзага келадиган морфологик, иммуногистокимёвий ўзгаришларини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
репродуктив ёшда лейомиома учрашининг ортиши, ҳомиладорлик ва туғруқ сонининг миома ривожланишига салбий таъсири, менопаузадан кейинги даврда хавфли ўсмага айланиш хавфини ортиши ва лейомиоманинг субсероз жойлашувининг ортиши, беморларнинг 1/3 қисмида лейомиомаларни эндометрийнинг гиперпластик жараёнлар билан уйғун кечиши исботланган;
тадқиқотда лейомиоманинг турли хил гистологик шаклларида лейомиоцитларнинг пролиферация, гипертрофия ва апоптоз жараёнларининг ривожланиш хусусиятлари турлича бўлишини аниқлаш орқали миома ўсиши механизмларида фарқлар мавжудлиги исботланган;
лейомиоманинг оддий турида мушак ҳужайраларининг гипертрофияси пролиферациясидан устун туриши, Ki-67 маркерларининг паст даража экспрессияланиши билан, ўсмалар ҳажмининг катталашишида иккиламчи ўзгаришлар ва лейомиоцитлар гипертрофияланиши оқибатида юз бериши ҳамда ангиоматоз жараёнининг ривожланиши - СD34 маркерининг кучли экспрессияланиши билан, бачадон лейомиомаси менопаузадан олдинги даврда келиб чиқишининг эстроген гормони асосий ўрин тутиши - ER маркерининг кучли экспрессияланиши билан, менопаузадан сўнгги даврда эса прогестерон асосий ўрин тутиши - PR маркерининг кучли экспрессияланиши билан исботланган;
лейомиоманинг оддий шаклида мушак ҳужайралари майдоннинг 60% ни, миофибриллар – 20% майдонини эгаллаши, пролифератив шаклда қон томирлар майдони кўпайиши, митоз пайдо бўлиши, эпителиоид шаклида – мушак ҳужайралари эгаллаган майдони камроқ, миофибриллар майдоннинг 30% ни эгаллаганлиги ва митоз 3,85% гача учраши, лейомиоманинг атипик шаклида эса митоз майдони 4,3% га ортиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 29 апрелдаги 6i-9/x-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 29 апрелдаги 6i-9/x-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: репродуктив ёшда лейомиома учрашининг ортиши, ҳомиладорлик ва туғруқ сонининг миома ривожланишига салбий таъсири, менопаузадан кейинги даврда хавфли ўсмага айланиш хавфини ортиши ва лейомиоманинг субсероз жойлашувининг ортиши, беморларнинг 1/3 қисмида лейомиомаларни эндометрийнинг гиперпластик жараёнлар билан уйғун кечиши исботлангани Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (19.06.2023 й.; № 37), Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (20.06.2023 й.; № 16) ҳамда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (19.06.2023 й.; № 008i) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: репродуктив ёшда лейомиома учрашининг ортиши, ҳомиладорлик ва туғруқ сонининг миома ривожланишига салбий таъсири, постменопауза даврда хавфли ўсмага малигнизацияланишининг ортиши, миоманинг субсероз жойлашуви кўпайиши маълумотларига асосан касалликни кўп учрайдиган ёш гуруҳларида бачадон лейомиомасини эрта ташхислаш ва профилактика қилиш сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: репродуктив ёшда лейомиома учрашининг ортиши, ҳомиладорлик ва туғруқ сонининг миома ривожланишига салбий таъсири, постменопауза даврда хавфли ўсмага малигнизацияланишининг ортишини эрта ташхислаш беморларда хасталик туфайли шифокорга мурожатнинг ортишини олдини олиш, жаррохлик амалиётини камайтириш ва хасталикнинг сурункали шакл ва хавфли ўсмага айланишини олдини олиш орқали бюджет маблағларни тежаш ва ногиронлик нафақаларини камайтиришга имкон яратади (Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг прейскурантига кўра шифохонада бир кун даволаниш 190 минг сўмни ташкил қилади, даволаниш давомийлиги 7 кун). Хулоса: миома ривожланишини олдини олиш яъни хавф гурухи ёшидаги беморларни профилактика қилиш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 млн 330 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: тадқиқотда лейомиоманинг турли хил гистологик шаклларида лейомиоцитларнинг пролиферация, гипертрофия ва апоптоз жараёнларининг ривожланиш хусусиятлари турлича бўлишини аниқлаш орқали миома ўсиши механизмларида фарқлар мавжудлиги исботлангани Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (19.06.2023 й.; № 37), Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (20.06.2023 й.; № 16) ҳамда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (19.06.2023 й.; № 008i) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: лейомиоманинг турли хил гистологик шаклларида лейомиоцитлар пролиферацияси, гипертрофияси ва апоптоз жараёнларининг ривожланиши хусусиятлари турлича бўлишини аниқлаш орқали миомаларнинг ўсиш механизмларида фарқлар мавжудлиги касалликни эрта ташхислаш ва асоратларини башоратлаш сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: лейомиоманинг турли хил гистологик шаклларида лейомиоцитлар пролиферацияси, гипертрофияси ва апоптоз жараёнларининг ривожланиши хусусиятлари турлича бўлишини аниқлаш орқали миомаларнинг ўсиш механизмларида фарқлар мавжудлиги эрта ташхислаш ва асоратларини башоратлаш сифатини яхшилаш орқали минимал хар бир оддий лейомиома ташхисланган бемор учун 1 млн 330 минг сўм иқтисод қилинади (Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг прейскурантига кўра шифохонада бир кун даволаниш 190 минг сўмни ташкил қилади, ушбу беморда бачадон лейомиомаси асоратли кечганида 14 кун давомида даволаниши керак бўлар эди). Хулоса: лейомиоманинг турли хил гистологик шаклларида лейомиоцитлар пролиферацияси, гипертрофияси ва апоптоз жараёнларининг ривожланиши хусусиятлари турлича бўлишини аниқлаш орқали миомаларнинг ўсиш механизмларида фарқлар мавжудлиги хар бир оддий лейомиома ташхисланган беморларни даволаниш куни 14 кундан 7 кунгача қисқариши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 млн 330 минг  сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: лейомиоманинг оддий турида мушак ҳужайраларининг гипертрофияси пролиферациясидан устун туриши, Ki-67 маркерларининг паст даража экспрессияланиши билан, ўсмалар ҳажмининг катталашишида иккиламчи ўзгаришлар ва лейомиоцитлар гипертрофияланиши оқибатида юз бериши ҳамда ангиоматоз жараёнининг ривожланиши - СD34 маркерининг кучли экспрессияланиши билан, бачадон лейомиомаси менопаузадан олдинги даврда келиб чиқишининг эстроген гормони асосий ўрин тутиши - ER маркерининг кучли экспрессияланиши билан, менопаузадан сўнгги даврда эса прогестерон асосий ўрин тутиши - PR маркерининг кучли экспрессияланиши билан исботлангани Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (19.06.2023 й.; № 37), Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (20.06.2023 й.; № 16) ҳамда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (19.06.2023 й.; № 008i) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: лейомиоманинг оддий турида мушак ҳужайраларининг пролиферациясидан гипертрофиясининг устун туриши- Ki-67 маркерларининг паст даража экспрессияланиши билан, ўсмалар ҳажмининг катталашишида иккиламчи ўзгаришлар ва лейомиоцитлар гипертрофияланиши оқибатида юз бериши ҳамда ангиоматоз жараёнининг ривожланиши-СD34 маркерининг кучли экспрессияланиши билан, бачадон лейомиомасининг менопаузадан олдинги даврда келиб чиқишида эстроген гормони асосий ўрин эгаллаши- ER маркерининг кучли экспрессияланиши билан, менопаузадан сўнгги даврда эса прогестерон асосий ўрин тутиши- PR маркерининг кучли экспрессияланиши маълумотлари касалликни малигнизация хавфини эрта аниқлаш, профилактика қилиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: лейомиоманинг оддий турида мушак ҳужайраларининг пролиферациясидан гипертрофиясининг устун туриши-Ki-67 маркерларининг паст даража экспрессияланиши билан, ўсмалар ҳажмининг катталашишида иккиламчи ўзгаришлар ва лейомиоцитлар гипертрофияланиши оқибатида юз бериши ҳамда ангиоматоз жараёнининг ривожланиши-СD34 маркерининг кучли экспрессияланиши билан, бачадон лейомиомасининг менопаузадан олдинги даврда келиб чиқишида эстроген гормони асосий ўрин эгаллаши- ER маркерининг кучли экспрессияланиши билан, менопаузадан сўнгги даврда эса прогестерон асосий ўрин тутиши- PR маркерининг кучли экспрессияланиши касалликни малигнизация хавфини эрта аниқлаш, профилактика қилиш сифати яхшиланганлиги ва ИГК текширувда қўлланиладиган маркерлар сонини камайиш хисобига хар бир пролиферацияланувчи турдаги лейомиома ташхисланган беморларда минимал 950 минг сўм иқтисод қилиш имконини берган (РИО ва РИАТМ Андижон филиалининг прейскурантига кўра ИГК текшируви 1 та маркерга 475 минг сўмни ташкил этади). Хулоса: лейомиоманинг оддий турида мушак ҳужайраларнинг пролиферацияси устидан гипертрофияси ва апоптозининг устунлигини Ki-67 маркерининг паст даража экспрессияланиши билан аниқлаш, ўсмалар ҳажмининг катталашиши, иккиламчи ўзгаришлар пайдо бўлиши, лейомиоцитлар гипертрофияланиши оқибати юз беришини, ангиоматоз жараёнининг ривожланишини CD34 маркери билан текшириш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 950 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: лейомиоманинг оддий шаклида мушак ҳужайралари майдоннинг 60% ни, миофибриллар – 20% майдонини эгаллаши, пролифератив шаклда қон томирлар майдони кўпайиши, митоз пайдо бўлиши, эпителиоид шаклида – мушак ҳужайралари эгаллаган майдони камроқ, миофибриллар майдоннинг 30% ни эгаллаганлиги ва митоз 3,85% гача учраши, лейомиоманинг атипик шаклида эса митоз майдони 4,3% га ортиши исботлангани Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (19.06.2023 й.; № 37), Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (20.06.2023 й.; № 16) ҳамда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Андижон вилояти патологик анатомия бюроси бўйича (19.06.2023 й.; № 008i) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: лейомиоманинг оддий шаклида мушак ҳужайралари майдоннинг 60% қисмини эгаллаши, миофибриллалар майдоннинг 20% қисмини эгаллаши, пролиферациялувчи шаклида қон томирлар майдони кўпайиши, митоз пайдо бўлганлиги, эпителиоид шаклида мушак ҳужайралар эгаллаган майдоннинг камлиги, миофибриллалар майдоннинг 30% қисмини эгаллаганлиги ва митоз 3,85% гача учраши, лейомиоманинг атипик шаклида эса митоз майдони 4,3% га ортиши лейомиоманинг гистологик турларини тўғри ташхислаш ва асоратларни, касаллик рецидивланишини олдини олиш сифати яхшиланиб аёллар репродуктив фаолиятини тўлақонли тиклаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: лейомиоманинг оддий шаклида мушак ҳужайралари майдоннинг 60% қисмини эгаллаши, миофибриллалар майдоннинг 20% қисмини эгаллаши, пролиферациялувчи шаклида қон томирлар майдони кўпайиши, митоз пайдо бўлганлиги, эпителиоид шаклида мушак ҳужайралар эгаллаган майдоннинг камлиги, миофибриллалар майдоннинг 30% қисмини эгаллаганлиги ва митоз 3,85% гача учраши, лейомиоманинг атипик шаклида эса митоз майдони 4,3% га ортиши миометрийдаги тугунларни шаклланишини ва эхоген зичлигини инобатга олган холда лейомиоманинг гистологик турларини  УТТ текшируви ва умумгистологик усул орқали аниқлаш имкони туғилганлиги оддий турдаги лейомиомаларда ИГК текширувини кескин қисқаришигаҳамда хар бир бемор учун  950 минг сўм иқтисод қилинишига олиб келади (РИО ва РИАТМ Андижон филиалининг прейскурантига кўра ИГК текшируви 1 та маркерга 475 минг сўмни ташкил этади. Агар ИГК текшируви қилинса камида иккита маркердан фойдаланишга тўғри келади). Хулоса: лейомиоманинг оддий шаклини ташхислашда умумморфологик  усулдан фойдаланиш ва бошқа текширув усулларига зарурият йўқлиги натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 950 минг сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish