Sayt test rejimida ishlamoqda

Токарева Ксения Муджахидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бешкент эгилмаси юра даври карбонат ётқизиқларининг фильтрация-сиғим хусусиятлари ва уларнинг нефть ва газ уюмларини башоратлашдаги аҳамияти», 04.00.07 – Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/GM168.
Илмий раҳбар: Қаршиев Одаш Абдугаффорович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим..
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, DSc.24/30.12.2019.GM.41.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғафур, геология-минералогия фанлари доктори; Шарафутдинова Лейла Полатовна, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефть ва газ уюмларини башоратлаш қилиш учун Бешкент эгилмасидаги юра карбонат формацияси ётқизиқларининг фильтрация-сиғимли хусусиятларини миқдорий баҳолаш ва тарқалиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро-Хива нефтгазли ҳудуди жануби-шарқий қисмидаги депрессион фация зонасида нефть ва газ уюмларини башорат қилиш имконини берадиган ғоваклик ва акустик импеданс қийматлари ўртасидаги характерли боғланишлар мавжудлиги аниқланган;
эҳтимоллик ёндашувлари билан сейсмик маълумотларни динамик талқини асосида карбонат тоғ-жинсларини фильтрация-сиғим хусусиятларини башорат қилиш имконияти исботланган;
Бешкент эгилмасида истиқболли объектларни аниқлаш имконини берадиган юра карбонат формацияси ётқизиқлари депрессион, риф, лагуна фациал зоналаридаги коллектор қатламларнинг  истиқболлилик таснифи мезонлари ишлаб чиқилган;
Бешкент эгилмаси юра карбонат ётқизиқлари учун коллектор қатламларнинг фильтрация-сиғим хусусиятлар мавжуд маълумотлари ва статистик муҳимлиги бўйича тақсимотини ҳисобга олган ҳолда геология-қидирув ишларининг оқилона йўналишлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бешкент эгилмасидаги карбонат ётқизиқларининг фильтрация-сиғимли хоссаларини миқдорий баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўрта-юқори юра карбонат ётқизиқларининг депрессион фацияси учун аниқланган «керн-керн» шаклидаги петрофизик боғлиқликлари, ФСХ чегаравий қийматлари бўйича тавсиялари «Ўзбекгеофизика» АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 26 апрелдаги 32-1089-сон маълумотномаси). Натижада, Илонли конининг 2, 3 ва 4 қудуқларидан саноат аҳамиятига эга 52 м3/кун миқдорида нефть ва 42 минг м3/кун миқдорида газ оқими олиш имконини берган;
юра даври карбонат ётқизиқлари учун петроэластиқ моделлаштириш ва қудуқ геофизик тадқиқотлари маълумотларининг янги талқини усули тавсияси  «Ўзбекгеофизика» АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 26 апрелдаги 32-1089-сон маълумотномаси). Натижада, Телегри майдонидаги 1-сонли қудуқда истиқболли оралиқлар ажратилиб, бевосита газлилик белгилари олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish