Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманов Сохибжан Турдиалиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқлим ўзгариши шароитида Наманган вилояти ер ва сув ресрусларидан оқилона фойдаланишнинг геоекологик жиҳатлари», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Gr51.
Илмий маслаҳатчи: Камалов Баҳодир Асамович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нигматов Асқар Нигматуллаеич, география фанлари доктори, профессор; Холматжанов Бахтияр Махаматжанович, география фанлари доктори, профессор; Норалиева Насиба Мамановна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Сейсмология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Наманган вилояти арид ҳудудларда суғориш учун сарфланадиган сувни тежаш ҳамда суғоришда тупроқ ва ҳаводаги намдан фойдаланиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Наманган вилоятиниг ер фондини таркибий тузилишига иқлим ўзгаришининг салбий таъсири тадқиқ этилиб, олинган хулосалар асосида сув таъминотига эга бўлмаган ҳудудларда суғоришсиз (тупроқ ва ҳаво намлигидан фойдаланган холда) ҳосил олишнинг нўанавий усуллари яратилган;
Наманган вилоятида мавжуд сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш ва муҳофаза қилиш мақсадида, ўртача йиллик ёғин миқдори 200 мм дан ошмаган қурғоқчил ҳудудларда сабзавот экинларидан суғоришсиз ҳосил олиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
иқлим ўзгариши шароитида ёғингарчиликнинг мавсумий жиҳатлари ва уларни тупроқ намлигига таъсири илмий асосланган ҳамда тупроқда вегетация даври бошланишига қадар тўпланган нам миқдори куз қиш давридаги ёғин миқдоридан кўплиги аниқланган;
қурғоқчил ҳудудларда тупроқда намликни (конденсация ҳисобига) тўпланиш жараёни тажрибада асосланган ва йиғилган намликнинг катта қисми мулчалаш усулини қўллашда  ҳам сақланлаганлиги аниқланган;
қурғоқчил ҳудуларда сувни кўп талаб қилувчи қишлоқ хўжалик экинларида (помидор 156-235 с/га, булғор қалампири 48-50 с/га, бақлажон 80-124 с/га, пахта 14-18 с/га) суғоришсиз ҳосил олиш усули яратилган;
суғорма деҳқончиликда сув танқислиги муаммосини ҳал этишнинг асосий йўлларидан бири сувни кам талаб қилувчи экинлар – боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш мақсадга мувофиқ эканлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқлим ўзгариши шароитида Наманган вилояти ер ва сув ресрусларидан оқилона фойдаланишнинг геоекологик жиҳатлари бўйича олинган натижалар асосида:
Наманган вилоятиниг ер фондини таркибий тузилишига иқлим ўзгаришининг салбий таъсири тадқиқ этилиб, олинган хулосалар асосида сув таъминотига эга бўлмаган ҳудудларда суғоришсиз (тупроқ ва ҳаво намлигидан фойдаланган ҳолда) ҳосил олишнинг ноанъанвий усулларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 7 июндаги 04216-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекситон Миллий атласининг “Суғориладиган ерлар ирригацияси ва мелиорацияси” бўлими мазмунини бойитиш, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган;
Наманган вилоятида мавжуд сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш ва муҳофаза қилиш мақсадида, ўртача йиллик ёғин миқдори 200 мм дан ошмаган қурғоқчил ҳудудларда сабзавот экинларидан суғоришсиз ҳосил олиш бўйича илмий-амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 7 июндаги 04216-сон маълумотномаси). Натижада, Наманган вилояти ер майдонлари фонди таркибининг янги технология асосида яхлитлигини сақлаб қолиш имконини берган;
Наманган вилоятида камсув талаб қилувчи экинларни экиш, қурғоқчил майдонлардан самарали фойдаланиш ва тупроқнинг нам сиғимини аниқлаш бўйича тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги 03-03/3-2579-сонли маълумотномаси). Натижада, тупроқда вегетация даври бошланишига қадар тўпланган нам миқдори куз, қиш давридаги ёғин миқдоридан 50-60 мм кўплигини аниқлаш имконини берган;
иқлим ўзгариши даврида Наманган вилоятига сув берувчи дарёларнинг сув режимини ўзгаришининг экинлар структурасига таъсирини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги 03-03/3-2579-сонли маълумотномаси). Натижада, қурғоқчил ҳудудларда тупроқда намликни (конденсация ҳисобига) тўпланиши, йиғилган намликнинг катта қисми эса, мулчалаш усулида сақлаш имконини берган;
Наманган вилоятининг Чортоқ, Косонсой туманларининг деҳқончилик қилинадиган майдонларида мулчалаш усулидан фойдаланиб, буғланишни камайтириш асосида сабзавот экинларидан суғоришсиз ҳосил олишнинг такомиллаштирилган усуллари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги 03-03/3-2579-сонли маълумотномаси). Натижада, сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича амалий тависиялар ишлаб чиқиш имконини берган;
Наманган вилоятининг адиролди, адир ва адирорти майдонларида сув таъминотидан узилган қурғоқчил ҳудудларида вужудга келган айрим геоекологик муаммоларни бартараф этиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 10 июлдаги 03-03/3-2579-сонли маълумотномаси). Натижада, суғорма деҳқончиликда сув танқислиги муаммосини ҳал этишда сув тежамкор технологияларни қўллаш усулларини такомиллаштириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish