Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаипбекова Гулбахар Конисбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ноқулай экологик шароитида яшовчи болаларда ювенил ревматоидли артритни клиникғиммунологик хусусиятлари», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; 14.00.09 -Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib54.
Илмий раҳбарлар: Мусаходжаева Диля Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор; Мусажанова Лола Халилджановна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иммунология ва инсон геномикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Рахманкулова Зухра Жандаровна, тиббиёт фанлари доктори; Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистоннинг ноқулай экологик шароитида яшовчи болаларда ювенил ревматоид артритни клиник-иммунологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турли омиллар (ирсий мойиллик,   анте- ва перинатал патология, аллергик касалликлар, гельминт инвазияси, вирусли инфекциялар) ва  атроф-муҳитнинг экологик ноқулайлиги таъсири сабабли ювенил ревматоид артрит ривожланиши кучайиши аниқланган;
илк бор экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи ювенил ревматоид артритли болаларда туғма иммунитет кўрсаткичлари CD16+, НФФ, IFNγ  миқдорлари пасайиши хамда C3, C5, СРО миқдорлари ортиши сабабли, экологик жиҳатдан қулай бўлган худудларга нисбатан кескин ўзгаришларга учраши исботланган;
илк бор экологик ноқулай шароит ювенил ревматоид артритли болаларда адаптив иммунитет CD3+, CD4+, CD8+, IgА миқдорлари камайиши  хамда CD20+, CD25+, CD95+, IgG, ЦИК, ИРИ  кўрсаткичлари ортиши сабабли ушбу кўрсаткичлар соғлом болаларга нисбатан ишонарли фарқланишига олиб келиши исботланган;
илк бор ювенил ревматоид артритли болаларда яллиғланишга хос ва қарши цитокинлар (ИЛ-1β, ИЛ-6, ИЛ-17α,  TNFα ва ИЛ-10) миқдорларининг соғлом болаларга нисбатан ишонарли юқори бўлиши сабабли бўғимларда яллиғланиш жараёни кучайишига олиб келиши  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иммунология ва инсон геномикаси институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 14 октябрдаги PhD 5a-2/003-сон ҳулосасига кўра (Иммунология ва инсон геномикаси томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 10 октябрда 254-сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти:  илк бор турли омиллар (ирсий мойиллик, анте- ва перинатал патология, аллергик касалликлар, гельминт инвазияси, вирусли инфекциялар) ва  атроф-муҳитнинг экологик ноқулайлиги ювенил ревматоид артрит ривожланиши триггерлари эканлиги аниқланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: касалликнинг клиник белгилари, анамнестик маълумотлар, умумклиник кўрсаткичлар ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги касалликнинг аниқлаш, ривожланиши, клиник кечиши ва прогнозини баҳолашда мухим роль ўйнайди: илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт маркази амалий фаолиятларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 21 сентябрдаги 8н-д/55-сонли маълумотномаси); илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  ювенил ревматоид артрит билан касалланган беморларни ўз вақтида ихтисослаштирилган даволаш тактикасини қўллаш касалхонада даволаниш давомийлигини қисқартириш хамда ногиронликни камайтиришга имкон яратади  ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш касалликнинг натижаси ва беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатган; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт марказида 1 даволаниш курси шуни кўрсатдики, ювенил ревматоид артрит билан одатий даволанаётган беморга 2080000 сўм, метилпред ва метотрексат билан пульс-терапиясининг киритилиши 960000 сўмни ташкил қилди, бундан келиб чиққан холда бир беморга нисбатан иқтисодий самарадорлик 1120000 сўмни ташкил қилган. Асосий гуруҳда ремиссияга эришиш таққослаш гуруҳига қараганда 2 марта кўпрок кузатилган; хулоса: хар бир беморга нисбатан иқтисодий самарадорлик 1120000 сўмни ташкил қилган, асосий гуруҳда ремиссияга эришиш таққослаш гуруҳига қараганда 2 марта кўпрок кузатилган;
иккинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи ювенил ревматоид артритли болаларда туғма иммунитет кўрсаткичлари (CD16+, НФФ, IFNγ  миқдорлари пасайиши хамда C3, C5, СРО миқдорлари ортиши) экологик жиҳатдан қулай бўлган худудларга нисбатан кескин ўзгаришларга учраши исботланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи ювенил ревматоид артритли болаларда ўзига хос иммун жавоб фаолияти хосил булиб туғма иммунитет кўрсаткичларининг дисбаланси тарзида намоён бўлади; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт маркази амалий фаолиятларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 21 сентябрдаги 8н-д/55-сонли маълумотномаси); илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  ювенил ревматоид артрит билан касалланган беморларни ўз вақтида ихтисослаштирилган даволаш тактикасини қўллаш касалхонада даволаниш давомийлигини қисқартириш хамда ногиронликни камайтиришга имкон яратади  ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш касалликнинг натижаси ва беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатган; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт марказида 1 даволаниш курси шуни кўрсатдики, ювенил ревматоид артрит билан одатий даволанаётган беморга 2080000 сўм, метилпред ва метотрексат билан пульс-терапиясининг киритилиши 960000 сўмни ташкил қилди, бундан келиб чиққан холда бир беморга нисбатан иқтисодий самарадорлик 1120000 сўмни ташкил қилган. Асосий гуруҳда ремиссияга эришиш таққослаш гуруҳига қараганда 2 марта кўпрок кузатилган; хулоса: хар бир беморга нисбатан иқтисодий самарадорлик 1120000 сўмни ташкил қилган, асосий гуруҳда ремиссияга эришиш таққослаш гуруҳига қараганда 2 марта кўпрок кузатилган;
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор экологик ноқулай шароит ювенил ревматоид артритли болаларда адаптив иммунитет (CD3+, CD4+, CD8+, IgА миқдорлари камайиши  хамда CD20, CD25, CD95, IgG, ЦИК, ИРИ  кўрсаткичлари ортиши) кўрсаткичларини соғлом болаларга нисбатан ишонарли фарқланишига олиб келиши исботланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: экологик ноқулай шароит таъсирида ювенил ревматоид артритли болаларда адаптив иммунитет кўрсаткичларида ўзига хос иммун жавоб фаолияти, яъни номутаносиблик хосил қилиши билан намоён бўлади; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт маркази амалий фаолиятларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 21 сентябрдаги 8н-д/55-сонли маълумотномаси); илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  ювенил ревматоид артрит билан касалланган беморларни ўз вақтида ихтисослаштирилган даволаш тактикасини қўллаш касалхонада даволаниш давомийлигини қисқартириш хамда ногиронликни камайтиришга имкон яратади  ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш касалликнинг натижаси ва беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатган; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт марказида 1 даволаниш курси шуни кўрсатдики, ювенил ревматоид артрит билан одатий даволанаётган беморга 2080000 сўм, метилпред ва метотрексат билан пульс-терапиясининг киритилиши 960000 сўмни ташкил қилди, бундан келиб чиққан холда бир беморга нисбатан иқтисодий самарадорлик 1120000 сўмни ташкил қилган. Асосий гуруҳда ремиссияга эришиш таққослаш гуруҳига қараганда 2 марта кўпрок кузатилган; хулоса: хар бир беморга нисбатан иқтисодий самарадорлик 1120000 сўмни ташкил қилган, асосий гуруҳда ремиссияга эришиш таққослаш гуруҳига қараганда 2 марта кўпрок кузатилган;
тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор ювенил ревматоид артритли болаларда яллиғланишга хос ва қарши цитокинлар (ИЛ-1β, ИЛ-6, ИЛ-17α,  TNFα ва ИЛ-10) миқдорларининг соғлом болаларга нисбатан ишонарли юқорилиги бўғимларда яллиғланиш фаоллиги кучайишига тўғри пропорционал боғлиқлиги исботланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: экологик ноқулай шароит таъсирида ювенил ревматоид артритли болаларда иммунитетнингяллиғланишга хос ва қарши цитокинлар миқдорида дисбаланс холати юзага келиши билан изохланади; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт маркази амалий фаолиятларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 21 сентябрдаги 8н-д/55-сонли маълумотномаси); илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  ювенил ревматоид артрит билан касалланган беморларни ўз вақтида ихтисослаштирилган даволаш тактикасини қўллаш касалхонада даволаниш давомийлигини қисқартириш хамда ногиронликни камайтиришга имкон яратади  ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш касалликнинг натижаси ва беморнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатган; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт марказида 1 даволаниш курси шуни кўрсатдики, ювенил ревматоид артрит билан одатий даволанаётган беморга 2080000 сўм, метилпред ва метотрексат билан пульс-терапиясининг киритилиши 960000 сўмни ташкил қилди, бундан келиб чиққан холда бир беморга нисбатан иқтисодий самарадорлик 1120000 сўмни ташкил қилган. Асосий гуруҳда ремиссияга эришиш таққослаш гуруҳига қараганда 2 марта кўпрок кузатилган; хулоса: хар бир беморга нисбатан иқтисодий самарадорлик 1120000 сўмни ташкил қилган, асосий гуруҳда ремиссияга эришиш таққослаш гуруҳига қараганда 2 марта кўпрок кузатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish