Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуриддинов Бобохон Яллабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорамоллар бармоқларининг йирингли-некротик жараёнлари диагностикаси, даволаш ва олдини олиш усулларини такомиллаштириш”, 16.00.02– Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродуксияси биотехникаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/В21
Илмий раҳбар: Ниёзов Хаким Бакоевич, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Дилмуродов Насриддин Бабақулович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Турсагатов Жахонгир Маматович, ветеринария фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Маҳсулдор сигирлар бармоқларида йирингли-некротик жараёнларининг учраш даражасини аниқлаш, ташхис усулини ишлаб чиқиш, даволаш ва олдини олиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятининг қорамолчилик хўжаликларидаги маҳсулдор сигирлар бармоқларидаги йирингли-некротик жараёнларининг йил фасллари ва минтақавий омилларга боғлиқ учраш даражаси аниқланган;
механик шикастланишлар ва микроорганизмлардан стафилококк, стрептококк, эшерихия коли, кўк йиринг таёқчаси, замбуруғлар, протей, энтеракокк маҳсулдор сигирларда бармоқлардаги йирингли-некротик жараёнларининг асосий сабаби эканлиги илмий асосланган;
сигирларда клиник, қондаги морфологик ва биокимёвий ҳамда микробиологик текширишларга асосланган бармоқларнинг йирингли-некротик жараёнларига эртачи ташхис усули ишлаб чиқилган;
бармоқларида йирингли-некротик жараёнлар кечаётган сигирларни даволашда 10% ли катозал вена қон томирига 25 мл дан ҳар 48 соатда бир маротаба жами уч марта, 10 мл 0,5% ли новокаин билан 4 мл 30% ли линкомитсинни аралаштирилиб мускул орасига, окситетрациклин, стрептосид, ёдоформ (4:4:2 нисбатда) ва 5-7 мл димексид дори моддаларини қўллашга асосланган даволаш усули такомиллаштирилган;
сигирлар бармоқларида йирингли-некротик жараёнларининг олдини олишда 3 ойда бир марта туёқларни кесиш, 5% ли формалинли ваннадан ҳар 10 кун оралиғида 2-3 кун давомида ўтказиш ва уч ой давомида ҳар ойда 10% ли катозални вена қон томирига 25 млдан ҳар 48 соатга бир марта жами уч марта қўллашга асосланган олдини олиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳсулдор қорамолларда йирингли-некротик жараёнларини учраш даражаси ва даволаш ҳамда олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Қорамолларда бармоқларнинг йирингли-некротик жараёнларни даволаш ва олдини олиш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва ветеринария амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 27 декабрдаги 02/23-558-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни қўллаш ҳисобига сигирлар бармоқларининг йирингли-некротик жараёнларини даволаш ва олдини олишда юқори самарадорликга эришилган;
маҳсулдор сигирларнинг бармоқлари йирингли-некротик жараёнларида битиш жараёнини тезлаштириш мақсадида,10% ли катозал 25 мл вена қон томирига, 10 мл 0,5% ли новокаин билан 4 мл 30% ли линкомитсин мускул орасига ва патологик ўчоқга окситетратциклин+стрептосид +ёдоформ (4:4:2 нисбатда) лар сўрилишини тезлаштириш мақсадида 5-7 мл димексид фаоллаштирувчи дори воситаларини қўллашга асосланган даволаш усули ишлаб чиқилган ва Самарқанд вилояти қорамолчилик фермер хўжаликларига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 27 декабрдаги 02/23-558-сон маълумотномаси). Ушбу даволаш усулининг қўлланилиши натижасида касал ҳайвонларнинг 4-6 кун олдин соғайишига эришилган;
маҳсулдор сигирларда бармоқ соҳасидаги йирингли-некротик жараёнларини олдини олишда, кунига икки марта 3-4 соатлик мотсион, туёқларни ҳар 3 ойда кесиш, соғиш майдонига кириш жойида тоза сувли ва ундан чиқиш жойида 5% ли формалинли дезинфетксион эритма билан мунтазам тўлдириб туриладиган ванналардан ҳар 10 кун оралиғида 2-3 кун давомида ўтказиш ва уч ой давомида ҳар ойда 10% ли катозал вена қон томирига 25 млдан ҳар 48 соатга бир марта жами уч марта юбориб туришга асосланган усули ишлаб чиқилган ва ветеринария амалиётига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 27 декабрдаги 02/23-558-сон маълумотномаси). Ушбу профилактик мажмуа бошқа муқобил олдини олиш вариантларига қараганда энг самарали даволаш ва олдини олиш усули эканлиги аниқланиб, сарфланган бир сўмга ҳаражатлар қоплами 4,2 сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish