Sayt test rejimida ishlamoqda

Улуғов Абдураим Ҳамзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшлар маънавий-ахлоқий дунёқарашини юксалтиришда бағрикенглик маданиятининг ўзига хос хусусиятлари», 09.00.09 – Маънавий жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ss425.
Илмий раҳбар: Жўрақулов Фурқат Норйигитович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/29.12.2022.F/Ss.135.01.
Расмий оппонентлар: Қуронов Муҳаммад, педагогика фанлари доктори, профессор; Қалқонов Нуриддин, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ёшлар маънавий-ахлоқий дунёқарашини юксалтиришда бағрикенглик маданиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда демократик принципларига асосланган барқарор жамият барпо этиш шароитида ёшларда бағрикенглик маданиятини иерархик ва стихияли ривожлантириш ҳамда миллий характерни умумеътироф этилган қадриятлар билан уйғунлаштириш дунёвий давлатга хос бўлган ижтимоий-сиёсий қадриятлар тизимининг трансформацияси ва янги ижтимоий-маънавий маконни шаклланишига олиб келиши далилланган;
жамиятда бағрикенглик маданиятини юксалтиришга доир сиёсатни амалга оширишнинг маънавий омили – ёшларда юксак аҳлоқий тафаккур, соғлом фикр, замонавий дунёқараш, интизомли хулқни амалий кўникмага айлантириш ҳисобланса, ижтимоий омили – миллий ва умуминсоний қадриятлар мувозанатини сақлаш ва тартибга солиш, ёшлар онгида сиёсий хулқ ва рационал дунёқарашни шакллантириш каби жиҳатларга узвий боғлиқлиги очиб берилган;
ёшлар онгида маънавий-аҳлоқий дунёқараш билан сиёсий маданият ва ҳуқуқий саводхонликни уйғунлаштириш уларда бағрикенглик дунёқарашини шакллантиришнинг субстансионал омили ҳамда регулятив асоси сифатида жамиятда маънавий барқарорликни янада юксалтиришнинг ижтимоий, маданий ва ҳуқуқий атрибутлари каби хусусиятларга эга эканлиги аниқланган;
ёшларда байналмилал кайфиятни юксалтирувчи демократик принциплар ва умумеътироф этилган қадриятлар тизимини привентив тарбия жараёни билан интеграциялаштириш уларда сиёсий эврилиш, субъектив индувидуализм, иррационал ва сенсуитив ёндашув ҳамда космополитизмга берилишини олдини олиш билан баробарида бағрикенглик маданиятини юксалтирувчи муҳим ижтимоий омил эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ёшлар маънавий-ахлоқий дунёқарашини юксалтиришда бағрикенглик маданиятининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ҳамда тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистонда демократик принципларига асосланган барқарор жамият барпо этиш шароитида ёшларда бағрикенглик маданиятини иерархик ва стихияли ривожлантириш ҳамда миллий характерни умумеътироф этилган қадриятлар билан уйғунлаштириш дунёвий давлатга хос бўлган ижтимоий-сиёсий қадриятлар тизимининг трансформацияси ва янги ижтимоий-маънавий маконни шаклланишига олиб келиши бўйича берилган тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИХ-йўналишида белгиланган “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, терроризм, экстремизм, ақидапарастлик, одам савдоси, наркобизнес ва бошқа хатарли таҳдидларга қарши самарали-ғоявий кураш олиб бориш бўйича халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш”, 9-банди “Жаҳолатга берилган кимсаларни ўз асарлари орқали тўғри йўлга бошлаган исломшунос олимларнинг илмий меросини чуқур ўрганиш, асарларини бугунги тилимизда, кенг жамоатчиликка тушунарли қилиб нашр этиш”да фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 27-февралдаги 02-02-08-сон Далолатномаси). Натижада, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётига, қадрият ва урф-одатларга ҳамда инсонпарварлик ғоялари асосида ёшларни маънавий-ахлоқий дунёқарашини юксалтириш уларда бағрикенглик, сабр-тақотлилик туйғуларини шакллантириш борасидаги тарғибот ишларини олиб бориш, аҳолининг ижтимоий-маънавий ҳаётида бунёдкорлик ғояларини кучайтириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик муҳитини янада мутаҳкамлашга хизмат қилган;
жамиятда бағрикенглик маданиятини юксалтиришга доир сиёсатни амалга оширишнинг маънавий омили – ёшларда юксак аҳлоқий тафаккур, соғлом фикр, замонавий дунёқараш, интизомли хулқни амалий кўникмага айлантириш ҳисобланса, ижтимоий омили – миллий ва умуминсоний қадриятлар мувозанатини сақлаш ва тартибга солиш, ёшлар онгида сиёсий хулқ ва рационал дунёқарашни шакллантириш каби жиҳатларга узвий боғлиқлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги олий таълим муассасалари, вазирлик ва идораларидаги ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун ташкил этилган ўқув семинар ва маърузаларда, илмий-амалий манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 2-мартдаги 04-13-21-544-сон Маълумотномаси). Натижада, ёшлар тарбиясида бағрикенглик маданиятини тутган ўрни ва аҳамиятини оқилона баҳолаш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ёшлар онгида маънавий-аҳлоқий дунёқараш билан сиёсий маданият ва ҳуқуқий саводхонликни уйғунлаштириш уларда бағрикенглик дунёқарашини шакллантиришнинг субстансионал омили ҳамда регулятив асоси сифатида жамиятда маънавий барқарорликни янада юксалтиришнинг ижтимоий, маданий ва ҳуқуқий атрибутлари каби хусусиятларга эга эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек, маданий-маърифий соҳаларга бағишланган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023-йил 2-мартдаги 14-07-227-сон Маълумотномаси). Натижада, жамиятдаги инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлашга, миллат ва элатларнинг ўзига хослигини сақлашга ҳамда миллатлараро бағрикенглик, тотувлик ва тинчликни сақлашга йўналтирилган тадбирларнинг самарадорлигига эришилган;
ёшларда байналмилал кайфиятни юксалтирувчи демократик принциплар ва умумеътироф этилган қадриятлар тизимини привентив тарбия жараёни билан интеграциялаштириш уларда сиёсий эврилиш, субъектив индувидуализм, иррационал ва сенсуитив ёндашув ҳамда космополитизмга берилишини олдини олиш билан баробарида бағрикенглик маданиятини юксалтирувчи муҳим ижтимоий омил эканлиги бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказида турли тадқиқотлар, методологик ёндашувларни такомиллаштириш ҳамда маданий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган илмий лойиҳаларни ишлаб чиқишда назарий асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил
27-февралдаги 08-17/177-сон Маълумотномаси). Бу турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги бағрикенглик маданиятини юксалтиришга йўналтирилган тадбирлар ва лойиҳаларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
Шунингдек, тадқиқот ишида келтирилган ёшларда миллий ва умуминсоний бағрикенглик маданиятини шакллантириш зарурати, ривожлантириш тенденсияларига доир замонавий қарашлар таҳлилларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023-йил 23-февралдаги 02/02-10-сон Далолатномаси). Бу партиянинг тарғибот материалларини ҳамда маъруза матнларини яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish