Sayt test rejimida ishlamoqda

Асатулаев Акмал Фархатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда тухумдонларнинг кистозли ва ўсмага ўхшаш ҳосилаларини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш” 14.00.35-Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2573.
Илмий рахбар: Шамсиев Азамат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Минаев Сергей Викторович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Негмаджанов Баходур Болтаевич,  тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диагностика ва жарроҳлик даволаш тактикасини оптималлаштириш орқали ўсмирларда тухумдон кистаси ва ўсмасимон ҳосиласини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тухумдон кистаси ва ўсмасимон ҳосиласи бўлган ўсмирларда касалликнинг частотаси, шакллари ва асоратларнинг тури беморларнинг ёшига қараб аниқланган;
ўсмирларда тухумдон кистаси ва ўсмасимон ҳосиласини ўз вақтида ташхислаш ва жарроҳлик даволаш тактикасини белгилаш учун қондаги лейкоцитларнинг спонтан агломерацияси кўрсаткичи (ЛСАК) дифференциал диагностик маркер эканлиги аникланган;
беморларнинг ёшига, ҳосиланинг ҳажмига, асоратларнинг хусусиятига, хамда ульросонография ва ЛСА кўрсаткичларига қараб ўсмирларда тухумдон кистаси ва ўсмасимон ҳосиласининг турли шакллари учун терапевтик ва диагностик чора тадбирлари такомиллаштирилган;
тухумдон кистаси ва ўсмасимон ҳосиласи бўлган беморларни даволашнинг узоқ муддатли натижаларини тахлили асосида ишлаб чиқилган жарроҳлик тактикасининг 87,5% гача юқори самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 16 ноябрь 67-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор тухумдон кистаси ва ўсмасимон ҳосиласи бўлган ўсмирларда касалликнинг частотаси, шакллари ва асоратларнинг тури беморларнинг ёшига қараб аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: касалликнинг шаклига, беморларнинг ёшига ва асоратлар турига қараб ўсмирларда тухумдонларнинг кистозли ва ўсмага ўхшаш ҳосилаларини жарроҳлик даволашнинг оптимал тактикаси ишлаб чиқилган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 26.11.2022 йилдаги 18/1-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё ҳамда Самарқанд филиаллари бўйича 02.11.2022 йилдаги 71/1- сонли ва 05.12.2022 йилдаги 32/1- сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. .Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўсмирларда тухумдон патологияларини ташхислаш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан фойдаланиш беморларнинг 95 фоизида патологияни ўз вақтида ташхислаш, 74% бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берди, амбулатория шароитида даволанишни жорий этишга ёрдам берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Эрта ташхис қўйиш ва даволаш тактикасини танлаш бўйича таклиф қилинган ёндашувларимизни кундалик амалиётга жорий этишнинг иқтисодий самараси асоратларнинг ривожланишини камайтиради ва шу билан даволаш харажатларини тежайди. Хулоса: Тухумдонларнинг кистозли ва ўсимтага ўхшаш шаклланиши билан хавф гуруҳини аниқлашда ўз вақтида ташхис қўйиш ва оптимал даволаш тактикасини танлаш имконини беради, бу эса беморнинг касалхонада  стационар даволаниш  муддатини қисқартиради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўсмирларда тухумдонларнинг кистозли ва ўсмага ўхшаш ҳосилаларини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиѐт университетининг 2023 йил 13 ноябрдаги 314-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 8н-з/1273-сон маълумотномаси);
иккинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: беморларнинг ёшига, ҳосиланинг ҳажмига, асоратларнинг хусусиятига, хамда ульросонография ва ЛСА кўрсаткичларига қараб ўсмирларда тухумдон кистаси ва ўсмасимон ҳосиласининг турли шакллари учун терапевтик ва диагностик чора тадбирлари такомиллаштирилган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Мураккаб кисталар ва тухумдон кисталари 5 см дан катта, шунингдек ўсимтага ўхшаш ҳосилалар билан оғриган беморларга энг максимал даражада органларни сақлайдиган операция Лапароскопик усулда ёки пастки ўрта кириш орқали кўрсатилади. Диаметри 5 см гача бўлган асоратланмаган кисталар учун болалар гинекологи томонидан консерватив кузатув ва даволаш тавсия этилади. .Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 26.11.2022 йилдаги 18/1-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё ҳамда Самарқанд филиаллари бўйича 02.11.2022 йилдаги 71/1- сонли ва 05.12.2022 йилдаги 32/1- сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўсмирларда тухумдонларнинг кистоз ва ўсимтага ўхшаш ҳосиласини ўз вақтида даволаш билан асоратларни ривожланишига йўл қўйилмайди, бу органни сақлаб қолувчи операцияларини бажаришга имкон беради, ушбу касаллик билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди, шунингдек, ўсмир қизларнинг репродуктив саломатлигини сақлашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўсмирларда тухумдонларнинг кастоз ва ўсимтага ўхшаш ҳосилаларини ўз вақтида ташхислаш ва даволаш асоратларнинг олдини  олишга имкон беради, яъни: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камаяди 2) шифохонада бўлиш даврининг қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 80 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 160000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 137 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўсмирларда тухумдонларнинг кистозли ва ўсмага ўхшаш ҳосилаларини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиѐт университетининг 2023 йил 13 ноябрдаги 314-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 8н-з/1273-сон маълумотномаси);
учинчи илмий янгилик илмий янгиликнинг моҳияти: ўсмирларда тухумдон кистаси ва ўсмасимон ҳосиласини ўз вақтида ташхислаш ва жарроҳлик даволаш тактикасини белгилаш учун қондаги лейкоцитларнинг спонтан агломерацияси кўрсаткичи (ЛСАК) дифференциал диагностик маркер эканлиги аникланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ўсмирларда тухумдон ҳосиласини эрта аниқлаш асоратларнинг олдини олади. Патологияси бўлган беморларнинг аҳволи мураккаб курс фонида оғирлашади ва шу асосда яратилган ЕҲМ дастури (17693 йилдаги 06/21/2022 ДСУ) хавф гуруҳларини аниқлашга ва агар аниқланса, касалликни асоратлар бошланишидан олдин даволашга ва шу билан келажакда репродуктив функцияни сақлашга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 26.11.2022 йилдаги 18/1-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё ҳамда Самарқанд филиаллари бўйича 02.11.2022 йилдаги 71/1- сонли ва 05.12.2022 йилдаги 32/1- сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўсмирларда тухумдон ҳосиласининг эрта ташхисига эришилди, бу асоратлар ривожланишининг олдини олиш ва репродуктив функцияни сақлашга имкон беради. Таклиф этилаётган комплекс ёндашувдан узоқ муддатда беморларнинг 87 фоизида ўсмирларда тухумдон касалликларини даволаш ва профилактика сифати яхшиланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморнинг шифохонадаги даври учун: 1) беморнинг касалхонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартирди ва касалхонада ётадиган жойлар сонини камайтирди; 2) касалхонада бир неча кун қолиш муддати қисқариши туфайли дори-дармонларга талаб камайди (ўртача Дори воситаларига кунига 80 000 сўм сарфланади). Хулоса: янги даволаш-профилактика алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 160 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 137 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўсмирларда тухумдонларнинг кистозли ва ўсмага ўхшаш ҳосилаларини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиѐт университетининг 2023 йил 13 ноябрдаги 314-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 8н-з/1273-сон маълумотномаси);
тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: тухумдон кистаси ва ўсмасимон ҳосиласи бўлган беморларни даволашнинг узоқ муддатли натижаларини тахлили асосида ишлаб чиқилган жарроҳлик тактикасининг 87,5% гача юқори самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Узоқ муддатда олиб борилган тадқиқотлар асосида биз асоратларнинг тури, ҳажми, тарқалиши ва мавжудлигига қараб ўсмирларда кистоз ва ўсмага ўхшаш тухумдон ҳосиласини ташхислаш ва даволаш тактикаси алгоритмини ишлаб чиқдик. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 26.11.2022 йилдаги 18/1-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё ҳамда Самарқанд филиаллари бўйича 02.11.2022 йилдаги 71/1- сонли ва 05.12.2022 йилдаги 32/1- сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Олинган натижаларни соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этиш ўсмирларда кистоз ва ўсмага ўхшаш тухумдон ҳосиласининг мураккаб кечишини камайтиришга ва шу билан стационар даволаниш муддатини қисқартиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат  Ўсмирлик даврида кистоз ва ўсмага ўхшаш тухумдон ҳосиласининг турли шаклларини бошдан кечирган, узоқ муддатли даврда 20 йилгача ўрганилган беморларнинг репродуктив саломатлик ҳолатини қиёсий баҳолаш ишлаб чиқилган терапевтик-диагностика комплекси ва жарроҳлик даволаш тактикасининг юқори самарадорлигини кўрсатди. Ҳулоса: узоқ муддатли даволашда яхши натижалар сони назорат гуруҳидаги 82,7% дан асосий гуруҳда 87,5% гача ўсди ва қониқарли натижалар сони мос равишда 13,5% дан 12,5% гача камайди. Қониқарсиз натижалар назорат гуруҳидаги 3,8% дан асосий гуруҳдаги 0% гача камайди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўсмирларда тухумдонларнинг кистозли ва ўсмага ўхшаш ҳосилаларини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиѐт университетининг 2023 йил 13 ноябрдаги 314-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 8н-з/1273-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish