Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиев Салохиддин Буроновичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зотли сигирларда туғишдан кейинги эндометритларни даволаш ва олдини олишни такомиллаштириш”, 16.00.02– Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродуксияси биотехникаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/В39
Илмий раҳбар: Ниёзов Хаким Бакоевич, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Дилмуродов Насриддин Бабакулович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Кулдашев Отамурод Уразович, ветеринария фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сигирларда туғруқдан кейинги эндометритнинг тарқалиши, этиопатогенези, клиник белгилари ва ташхисини ўрганиш, шунингдек даволаш ҳамда олдини олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зотли сигирларда бактериал ва бактериал-микотик этиологияли эндометритларнинг йил фаслларига боғлиқ ҳолдаги учраш динамикаси аниқланган;
маҳсулдор сигирларда туғиш жараёнидаги механик шикастланишлар, микроорганизмлар ва замбуруғлар эндометритларни келтириб чиқаришда асосий этиологик омиллар эканлиги илмий асосланган;
сигирларда бактериал ва бактериал-микотик этиологияли эндометритларнинг клиник белгилари, гематологик кўрсаткичлари ўрганилган ва дифференциал ташхис усули ишлаб чиқилган;
бактериал ва бактериал-микотик этиологияли эндометритларни даволашда анъанавий даволаш усулларига қўшимча равишда таркиби: 10 г окситетрациклин гидрохлорид, 4 мл АСД-2, 1,5 г танин, 50 мл балиқ мойи, 1 г флуконазол, 35 мл дистилланган сувдан иборат эмулсиядан бачадонга 80 мл юбориш ва Пенстреп - 400 антибиотигини 20 мл мускул орасига ҳар 48 соатга бир марта жами уч марта қўллашга асосланган даволаш усули такомиллаштирилган;
сигирларда бактериал ва бактериал-микотик этиологияли эндометритларни олдини олишда янги туққан сигирларга туққандан кейинги куни тайёрланган эмулсиядан бачадонга 60 мл юбориш ва Пенстреп - 400 антибиотигидан 20 мл мускул орасига ҳар 48 соатда бир марта, жами уч марта юборишдан иборат профилактик мажмуа ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зотли сигирларда туғишдан кейинги эндометритларни даволаш ва олдини олишни такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар натижалари асосида:
«Зотли сигирларда бактериал ва бактериал-микотик этиологияли эндометритларини даволаш ва олдини олиш бўйича тавсиялар» тасдиқланган ва ветеринария амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 14 августдаги 02/23-334-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни қўллаш ҳисобига сигирларда бактериал ва бактериал-микотик этиологияли эндометритларни даволаш ва олдини олишда 80% самарадорликка эришилган;
маҳсулдор сигирлар орасида бактериал ва бактериал-микотик этиологияли эндометритларни соғайиш жараёнини тезлаштириш мақсадида, таркиби: 10 г окситетроциклин гидрохлорид, 4 мл АСД 2, 1,5 г танин, 50 мл балиқ мойи, 1 г флуконазол, 35 мл дистилланган сувдан иборат эмулсия бачадон ичига 80 мл ва Пенстреп – 400 препаратидан 20 мл мускул орасига юбориш, дори воситаларини маълум миқдор ва тартиб асосида қўллашга асосланган даволаш усули Самарқанд вилояти қорамолчилик фермер хўжаликларига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 14 августдаги 02/23-334-сон маълумотномаси). Натижада бактериал ва бактериал-микотик эндометрит билан касалланган сигирларнинг назорат гуруҳига нисбатан 4-6 кун олдин соғайишига эришилган;
зотли сигирларда бактериал ва бактериал-микотик этиологияли эндометритларини олдини олишда, туққандан кейинги куни тавсия этилаётган эмулсиядан бачадонга 60 мл юбориш ва Пенстреп - 400 антибиотигидан 20 мл мускул орасига ҳар 48 соатда бир марта, жами уч марта юборишга асосланган усул ишлаб чиқилган ва Самарқанд вилояти қорамолчилик фермер хўжаликларига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 14 августдаги 02/23-334-сон маълумотномаси). Ушбу гуруҳли профилактик мажмуа бошқа муқобил олдини олиш вариантларига қараганда энг самарали усул эканлиги аниқланиб, сарфланган бир сўмга харажатлар қоплами 3,9 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish