Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонова Мухлиса Дўстназар қизининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Индувидуал таълим тамойиллари асосида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4841.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида индивидуал таълим тамойиллари асосида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    олий таълим муассасаларида индивидуал таълим тамойиллари асосида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришнинг бошқарув, психологик-педагогик, илмий-методик, ташкилий-педагогик шарт-шароитлари услубий-дидактик таъминотни мазмунан ривожлантириш ҳамда ўқув-билиш компетенсияларини изчил шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
    индивидуал таълим тамойиллари асосида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришнинг ташкилий-функсионал модели мақсадга оид, мазмун, технологик, ташхислаш, натижавий компонентлари ҳамда методологик ёндашувлар ва умумдидактик тамойиллар узвийлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
    индивидуал таълим тамойиллари асосида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш технологияси йўлланма (даъват), аҳамиятни англаш, фикрлаш (мулоҳаза қилиш), таълим жараёнини дифференциаллаш, индивидуаллаштириш, кластерлаш, мослаштириш ҳамда индивидуал ёндашувга устуворлик беришда методик аппаратни тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
    олий таълим муассасаларида индивидуал таълим тамойиллари асосида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришнинг репродуктив, изланувчи, ижодий даражаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли, креатив мезонлари махсус курс дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида индивидуал таълим тамойиллари асосида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
олий таълим муассасаларида индивидуал таълим тамойиллари асосида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришнинг бошқарув, психологик-педагогик, илмий-методик, ташкилий-педагогик шарт-шароитларини услубий-дидактик таъминотни мазмунан ривожлантириш ҳамда ўқув-билиш компетенсияларини изчил шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Инклюзив ва коррексион таълимда CЛИЛ технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 391-сон маълумотномаси). Натжада, ўқув қўлланма талабаларнинг психологик-педагогик жиҳатларини ривожлантиришга хизмат қилган;
индивидуал таълим тамойиллари асосида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришнинг ташкилий-функсионал моделини мақсадга оид, мазмун, технологик, ташхислаш, натижавий компонентлари ҳамда  методологик ёндашувлар ва умумдидактик тамойиллар узвийлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар ОТ-Ф1-049 рақамли “Ўқувчиларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2023 йил 11 ноябрдаги 03-2630-2619-сон маълумотномаси). Натижада, модел талабаларнинг индивидуал фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилган;
индивидуал таълим тамойиллари асосида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш технологияси йўлланма (дават), аҳамиятни англаш, фикрлаш (мулоҳаза қилиш), таълим жараёнини дифференциаллаш, индивидуаллаштириш, кластерлаш, мослаштириш ҳамда индивидуал ёндашувга устуворлик беришда методик аппаратни тизимлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Педагогик технология” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 6 ноябрдаги 491-сон маълумотномаси). Натижада, дарслик талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришга ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида индивидуал таълим тамойиллари асосида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришнинг репродуктив, изланувчи, ижодий даражаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли, креатив мезонлари махсус курс дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогические программные средства” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2023 йил 17 июлдаги 314-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув қўлланма индивидуал таълим тамойиллари асосида талабаларнинг ижодкорлигини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish