Sayt test rejimida ishlamoqda

Каршиев Хуррамнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз-жаг соҳаси ўткир одонтоген яллиғланиш касалликлари асоратларини давволаш, башоратлаш ва ташхислаш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/Тib344
Илмий раҳбар: [Жилонов Абдуборий Астонаевич], тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Аверьянов Сергей Витальевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Жахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юз-жаг сохаси одонтоген флегмона патологиясига эга беморлар профилактикаси ва уларни даволаш буйича самарали чора тадбирларни ишлаб чикиш максадида касалликни ривожланиши ва кечишини тавсифловчи асосий диагностик ва прогнозли клиник  хамда лаборатория мезонларини холатини бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонни ультрабинафша нурлантириш, ички қон томирларини лазерли нурлантириш хамда  натрий гипохлоритни маҳаллий қўлланилганда гуморал иммунитетга, патологик жараёнларнинг  кечиш оғирлигига ва патоген микрофлоранинг экиш частотасига боғлиқлиги исботланган;
қоннинг реологик хусусиятлари коррекцияси, эркин радикал оксидланиш ва эндоген интоксикация жараёнларини ингибирлаштиришнинг самарадорлиги асосланган;
юз-жағ соҳаси ўткир йирингли-яллиғланиш касалликларида гомеостаз бузилиши патогенезида жигар функцияси, иммун тизими, қон тизими бузилишининг роли аникланган;
юз-жағ соҳаси флегмоналарида сепсис асоратлари юзага келганда жароҳатни натрий гипохлорити билан маҳаллий тозалаш, қонни ультрабинафша нурлантириш ҳамда ички қон томирларини лазерли нурлантиришни биргаликда мажмуавий қўллашнинг самарадорлиги клиник жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институтининг 2023 йил 06 сентябрдаги 14-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: флегмоналарни даволашда қонни ультрабинфша нур билан нурлантириш ва яраларни гипохлорит натрий билан ювиш орқали даволашнинг травматик омилини камайтиради ва реабилитация жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Флегмоналарни даволаш учун ишлаб чиқилган даволаш усули Тошкент  вилоят Кибрай тумани кўп тармоқли шифохонаси, Тошкет шахар 7-клиник шифохонаси  22.06.2019 й.; далолатнома асосида амалиётга татбиқ этилди (№66-сонли ва №95-сонли буйруқлар). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жарроҳлик амалиётидан кейинги аньанавий усулда учраши мумкин бўлган хатоликлар ва асоратларни сонини  минималлаштириштиради;  операциядан кейинги реабилитация сифатини оширади;  беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди; беморларни врач қабулига такрорий қатновлар сонини частотасининг 20–40 % гача камайтиради.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги  қуйидагилардан иборат: янги жаррохлик усулининг жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун          4 200 000 сўм иқтисод қилинди.Жарроҳлик амалиётидан сўнг беморларда қўшимча дори воситаларга муҳтожликнинг қисқариши, қайта қўриклар сонини камайиши, ўртача  антибиотиклар киймати 72000 сум,аналгетиклар қиймати 32 500 сўм,инфузион дориларнинг киймати 275000 ва ўртача диуретиклар қиймати 47 000 сўм еканлигини ҳисобга олган холда 1 нафар 394000  сўм иқтисод қилинса йилига йиллик иқтисодий кўрсаткич 7880650 сўмни (20 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: янги даволаш амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 51 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни  115 200 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Метод комплексноголеяения флегмон челюстно-лицевой области» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатга жавобан хулосаси 22.06.2019 й. далолатнома асосида) тақдим этилган.
иккинчи илмий янгилик: тажриба давомида фойдаланилган усул липидларнинг перекисли оксидланишини аниқлаш ва антиоксидант системанинг активлигини аниқлаш  орқали жарроҳлик амалиёти давомийлиги қисқаришини, шу билан биргаликда беморларнинг ахволини ўз вақтида аниқлаш, даво режаларига ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:юз-жаг флегмоналарини даволош амалиёти учун ишлаб чиқилган диагностик шаблонларидан фойдаланиш усули Тошкент вилоят Кибрай туман кўп тармоқли шифохонаси, Тошкент шахар 7-клиник шифохонаси (22.06.2019 й.) далолатнома асосида амалиётга татбиқ этилди (№66-сонли ва №95-сонли буйруқлар). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • юз-жағ жарроҳи  учун жаррохлик амалиётини давомийлигини қисқартириш; йирингли касалликлар комплекс даволашни оптималлаштириш; • беморларда ҳаёт сифатини қисқа даврда яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Асоратли кечган флегмоналарни касаллик кечишини олдиндан аниқлаш ва диагноз қўйиш  асносида режалаштириш орқали 1 нафар бемор учун  110 000 сўм, оғир кечган ҳолатларда  660 000 сўм иқтисод қилинди. (Бунинг натижасида асоратли кечишларни 50%  камайтириб, беморлар умумий харажатларини  13 200 000 (20 нафар бемор учун) га иқтисод қилади). Хулоса: янги  прогностик ва диагностик  амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 11 700 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 5 300 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Метод комплексного лечения флегмон челюстно-лицевой области с осложненным течением мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатга жавобан хулосаси (№8н-р-271 28.06.2019 й.) асосида  тақдим этилган.
учинчи илмий янгилик: гомеостазнинг айрим кўрсаткичларини ўз вақтида аниқлаш беморларни самарали даволашда катта ахамият касб этади,ушбу кўрсаткичлар аниқланган ўзгаришлар асосида беморларни даволашни оптималлаштириш,медикаментоз терапияни самарадорлигини ошириш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: асоратли флегмоналарни даволашда ишлаб чиқилган гомеостазнинг айрим кўрсаткичларини аниқлаш усуллари Тошкент вилоят Қибрай туман кўп тармоқли шифохонаси ва Тошкент шахар 7-клиник шифохонаси (22.06.2019й) далолатнома асосида амалиётга татбиқ этилди (№66-сонли ва №95-сонли буйруқлар). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • операциядан олдинги ва кейинги даврда беморлар қатновини камайтириш; операциядан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштириш; жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда қўшимча дорилар қабулини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: флегмоналарни комплекс даволашда жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратлар бўлиш эхтимолини камайтирди. қайта операция амалиёти ўтказилмаслигини таъминлаши асосида 2000000 сўмдан 3000000 сўмгача иқтисод қилинади. қайта рентген кўриги – 27 000; қайта рентген таҳлили – 110 000; қайта операция  амалиёти – 2 500 000; дори-дармонлар харажати – 50 0000  (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 3 137 000  ташкил қилди). Хулоса: тадқиқот давомида фойдаланилган гомеостазнинг айрим турларини аниқлаб комплекс даволаш ва унинг асосида асоратлар частотасини камайтириш орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 137 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 050 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Метод комплексного лечения прогрессирующих воспалительных заболеваний челюстно-лицевой области,шеи и их осложнений» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатга жавобан хулосаси (№: 8н-р/273 28.06.2019 й.) тақдим этилган.
тўртинчи илмий янгилик: тадқиқот давомида фойдаланилган ушбу усул асосида асоратли кечган беморларда комплекс даволаш усули олдиндан қилинган режа асосида кечиб, тўлиқ режа асосида муваффақиятли амалга ошиши таъминлайди. Бу эса жарроҳлик амалиётида учрашиши мумкин бўлган хатоликларни олдини олиб қайта операцияга мухтожликни бартараф этади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: дентал имплантация амалиёти учун ишлаб чиқилган жарроҳлик шаблонларидан фойдаланиш усули Тошкент вилоят Кибрай туман  кўп тармоқли шифохонаси,Тошкент шахар 7-клиник шифохонаси (22.06.2019 й асосида)  амалиётга татбиқ этилди (№66-сонли ва №95-сонли буйруқлар). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • жарроҳлик операциясининг кириш ва техник жиҳатларини оптималлаштириш орқали юз-жағ сохаси флегмоналари асоратли кечиши даволаш босқичларини оптималлаштирилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг жарроҳлик амалиёти  ва операциядан кейинги вақтида даволаш учун ушбу усулдан фойдаланган ҳолатда имплантлар сонини 4 тага камайтириш орқали (8 00 000 сўм),  қайта кўрувлар сони 20% га камайтириш орқали (54 000 сўм) иқтисод қилинди. Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 43 270 000 сўмни ташкил этади). Хулоса: янги прогностик,диагностик ва даволаш амалиётлариининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 654 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 8 000 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Метод комплексного лечения флегмон челюстно-лицевой области с осложненным течением» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент давлат стоматология институти томонидан юборилган хатга жавобан хулосаси (№: 8н-р/273 28.06.2019 й.) тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish