Sayt test rejimida ishlamoqda

Турабов Баходир Тўхтамишовичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан ишлаб чиқариш номи): “Ўзбекистон Республикасида давлат молиявий назоратини такомиллаштириш”, 08.00.07-“Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.DSc/Иқт335.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.И.23.01.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., проф. Тошматов Шуҳрат Амонович, и.ф.д., проф. Олимжонов Одил Олимович, и.ф.д., проф. Мустафақулов Шерзод Игамбердиевич.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.  Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат молиявий назоратини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бухгалтерия (бюджет) ҳисоби юритилиши, молиявий ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги, молиявий ресурслардан мақсадли ва қонуний фойдаланилганлиги ҳамда даромадларнинг тўлиқлиги, шунингдек, молиявий операцияларнинг қонунийлигини баҳолаш тизими “молиявий аудит”ни жорий этиш асосида такомиллаштирилди;
консолидациялашган ва жалб қилинган бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат харидларини амалга ошириш, даромадларнинг тўлиқлигини таъминлаш ва бизнес жараёнларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинганлиги, уларнинг давлат дастурларига мувофиқлигини текшириш ва баҳолаш тизими “мувофиқлик аудити”ни жорий этиш асосида такомиллаштирилди;
назорат объектида харажатлар, субсидиялар, имтиёзлар ва преференсияларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги, ажратилган маблағлардан фойдаланишнинг тежамкорлиги, белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилиши, консолидациялашган бюджет ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ва натижадорлиги, шунингдек, давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш тизими “самарадорлик аудити”ни таклифи жорий этиш асосида такомиллаштирилди;
бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа жамғармаларда ўтказилган барча аудит тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирларини «Давлат аудити» дастурида рўйхатга олиш асосида ҳисобини юритиш ва тартибга солиш тизими яратилди;
назорат органлари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини баҳолаш (КПИ) тизимини жорий этиш орқали молиявий масъулият ва назорат самарадорлигини ошириш асосланди;
бюджет ташкилотлари ҳамда республика ҳудудидаги меҳмонхоналар ўртасидаги хизмат сафарига юборилган ходимларни турар жойдан фойдаланишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва тўловларни амалга ошириш бўйича электрон модул яратилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида давлат молиявий назоратини такомиллаштириш бо'йича олинган илмий натижалар асосида:
бухгалтерия (бюджет) ҳисоби юритилишини, молиявий ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги, молиявий ресурслардан мақсадли ва қонуний фойдаланилганлиги ҳамда даромадларнинг тўлиқлиги, шунингдек, молиявий операцияларнинг қонунийлигини баҳолашни назарда тутувчи “молиявий аудит”ни шакиллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6300-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 14 августдаги 03/14-05-142-сон маълумотномаси). Натижада бюджет ташкилотларида молиявий маблағларнинг сарфланиши бўйича узлюксиз молиявий назоратни таъминлаш имконияти яратилди ҳамда молиявий аудитни жорий этилиши 2022 йил давомида 1 716,7 млрд. сўмлик молиявий хато камчиликларни барвақт аниқлаш имконини берди, 1 418 млрд. сўмлик харажатларни мақбуллаштирилишига асос бўлди.
консолидациялашган ва жалб қилинган бюджет маблағларидан фойдаланишда, давлат харидларини шаффофлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинганлиги ҳамда давлат дастурларига мувофиқлигини баҳолашни назарда тутувчи “мувофиқлик аудити”ни жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6300-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 14 августдаги 03/14-05-142-сон маълумотномаси). Натижада, консолидациялашган бюджетдан тегишли давлат дастурлари бўйича 44,6 млрд. сўм маблағлар мақбуллаштирилди.
назорат объектида харажатлар, субсидиялар, имтиёзлар ва преференсияларнинг самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштиришда “самарадорлик аудити”ни жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
27 августдаги “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6300-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 14 августдаги 03/14-05-142-сон маълумотномаси). Натижада, бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат, ҳудудий дастурлар ва бошқа сарф-харажатлар самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш тартиби жорий этилиб 2022 йил давомида 58 млрд. сўмлик ноқонуний харажатлар олди олинди.
бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа жамғармаларида ўтказилган барча аудит тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирларини “Давлат аудити” дастурда рўйхатга олиш асосида ҳисобини юритиш ва тартибга солиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6300-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 14 августдаги 03/14-05-142-сон маълумотномаси). Натижада, 2022 йилда давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан ўтказиладиган назорат тадбирлари сони 5583 тага қисқартирилишига эришилди, жумладан 251 та такрорий ва асоссиз текширишларнинг олди олинди.
назорат органлари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини баҳолаш (КПИ) тизимини жорий этиш орқали молиявий масʼулият ва назорат самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2022-йил 31-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимлари фаолиятини самарадорлигини баҳолаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги К-29-сон буйруғида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Администрациясининг 2023 йил 28 ноябрдаги 02/6-2580-сонли хати). Натижада, Ҳисоб палатаси ходимлари ўртасида соғлом рақобат муҳити яратилди ҳамда назорат тадбирларида қонунбузарликлар, қўшимча даромадлар, оптималлаштириладиган харажатлар ҳамда объектлардаги мавжуд муаммоларни тўлиқ аниқлаш ва бартараф этишга эришилди. Жумладан, ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган молиявий хато-камчиликлар миқдори 2021 йилда бир нафар ходимга
17,2 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йилда КПИ тизимининг жорий этилиши натижасида мос равишда 21,1  млрд. сўмни ташкил этди.
бюджет ташкилотлари ҳамда республика худудидаги меҳмонхоналар ўртасидаги хизмат сафарига юборилган ходимларни турар жойдан фойдаланишига оид шартномаларни расмийлаштириш ва тўловларни амалга ошириш бўйича электрон модул яратиш таклифи Ўзбекистон Республикси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси худудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомини тасдиқлаш хақида”ги 424-сон қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 14 августдаги 03/14-05-142-сон маълумотномаси). Натижада бюджет ташкилотлари ходимларининг хизмат сафари харажатларини дастурий таъминот асосида ҳисобини юритиш фаолияти йўлга қўйилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish