Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойбутаев Санжар Бахритдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ноаниқлик шароитида рудани янчиш жараёнининг бошқариш тизимини такомиллаштириш», 05.01.08 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Т2483.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Джалолитдин Пахритдинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Исмаилов Мирхалил Агзамович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD Иванъян Арсен Игнатъевич.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзгарувчан шароитлар ва ишлаб чиқариш талабларига мослаша оладиган, янчиш жараёни натижаларини олдиндан башорат қила оладиган ҳамда рудаларни янчиш жараёнини башоратловчи математик модел асосида бошқариш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошқариш тизимига технологиянинг ноаниқликлари ва ночизиқлигини ҳисобга олиш имконини берувчи рудаларни янчиш жараёнини башоратловчи модели ишлаб чиқилган;
башоратловчи модел ва динамик инверсия контури асосида икки контурли комбинацияланган бошқариш тизими ишлаб чиқилган;
иккита изоляцияланган контурлардан фарқли равишда динамик инверсия натижаларини инобатга олган ҳолда комбинацияланган бошқариш тизимининг ягона эчими ишлаб чиқилган;
бошқариладиган ўзгарувчилар чекловлари чегараларида тайёр маҳсулотнинг заррачаларини ўрнатилган ўлчамини ва қурилма унумдорлигини баҳолашнинг мустақил назорат қилинишини таъминлайдиган бошқариш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рудани янчиш жараёнининг бошқариш тизимини такомиллаштириш натижалари асосида:
бошқариладиган ўзгарувчилар чекловлари чегараларида тайёр маҳсулотнинг заррача ўлчамини ва қурилма унумдорлигини баҳолашнинг ўрнатилган мустақил назорат қилинишини таъминлайдиган бошқариш тизими “2-сон гидрометаллургия заводи”да жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023-йил 4-июлидаги 23/01-01-07/312-сон маълумотномаси). Натижада, тайёр маҳсулотнинг заррача ўлчамини ва қурилманинг унумдорлигини янада аниқроқ баҳолаш имконияти яратилган;
башоратли модел ва динамик инверсия контури асосида икки контурли комбинацияланган бошқариш тизими “2-сон гидрометаллургия заводи”да жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023-йил 4-июлидаги 23/01-01-07/312-сон маълумотномаси). Натижада янчиш жараёнида олинадиган тайёр маҳсулотнинг миқдори 6 %га ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish