Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекчанова Мадина Кахрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Шимолий ғарбий Ўзбекистон агросенозлари ёмғир чувалчангларининг (Опистҳопора: Лумбриcидае) тур таркиби, тарқалиши ва биоекологик хусусиятлари», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/B869.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Икрам Искандарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.02/30.07.2022.В.149.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаева Гулнора Саидарифовна, биология фанлари доктори, профессор; Боймуродов Ҳусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шимолий ғарбий Ўзбекистон ёмғир чувалчангларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, биотоплардаги аҳамиятини очиб бериш ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шимолий ғарбий Ўзбекистон агросенозлари ҳамда табиий экотизм тупроқларида ҳақиқий ёмғир чувалчангларнинг 9 уруғга мансун 28 тур ва кенжа турдан иборат рўйхати шакллантирилган ва илк бор Шимолий ғарбий Ўзбекистон фаунаси учун ёмғир чувалчангларнинг (Лумбриcидае) 22 тури аниқланган;
Ўзбекистон фаунаси учун илк бор ёмғир чувалчангларининг Перелиа персиана, Перелиа турcмениcа, Лумбриcус рубеллус турлари аниқланган;
Ўзбекистон агросенозлари ва табиий экотизм тупроқларидаги ёмғир чувалчангларнинг маълумотлар базаси асосида тарқалиш харитаси ишлаб чиқилган;
Шимолий ғарбий Ўзбекистон Лумбриcидае фаунасининг ареологик таҳлили асосланган;
ёмғир чувалчангларнинг аҳамияти ва асраш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шимолий ғарбий Ўзбекистоннинг ёмғир чувалчанглари (Лумбриcидае) таксономияси, биоекологик хусусиятлари ва тарқалиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шимолий ғарбий Ўзбекистон агросенозлари ва табиий экотизм тупроқларида ёмғир чувалчангларнинг тупроқ деградациясини олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг 2023 йил 6 июлдаги 01/18-1789-сон маълумотномаси). Натижада, ёмғир чувалчанглар кадастрини яратиш, ноёб турларни муҳофаза қилиш, гедрадацияга учраган тупроқларда биохилмахилликнинг ошириш имконини берган;
ёмғир чувалчангларнинг (Лумбриcидае) оиласига тегишли бўлган 22 та турга мансуб 53 нусха чувалчанг намуналари республикада этакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 5 июлдаги 4/1255-1439-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар Шимолий ғарбий Ўзбекистон ҳудудларида тарқалган Лумбриcидае оиласи фаунаси тур таркибини аниқлаш ҳамда интерфаол атласлар тайёрлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish