Sayt test rejimida ishlamoqda

Карабаев Дилшод Тимуровичнинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сочилувчан моддаларни пневмосаралаш жараёнини компьютерда моделлаштириш ва оптималлаштириш илмий асосларини ривожлантириш», 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.DSc/T424.
Илмий маслаҳатчи: Артиков Асқар Артикович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти  ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Алишер Шоназарович, техника фанлари доктори, профессор; Носирова Шоира Нормурадовна, техника фанлари доктори, профессор; Ҳудойбердиев Абдусалом Абдурасулович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизимли фикрлаш ва компьютерда моделлаштириш асосида сочилувчан материалларни мавхум қайнаш ва циклонлаш қурилмасидаги пневмосаралаш жараённи ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш билан юқори сифатли саралашнинг назарий-амалий асосларини ривожлантириш, қурилмаларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сочилувчан материалларни мавҳум қайнаш қатламида, марказдан қочма куч майдони таъсирида пневмосаралашнинг иерархик поғоналарида компьютер моделлаштириш усули асосланган;
илк бора аппарат ичидаги заррачанинг тезлиги, айланиш сони ва бурчаги, босиб ўтган йўли жараённинг кириш параметлари - ўлчамлари, сочилувчан маҳсулот сарфи, ундаги майда заррачалар катталиги, зичлиги ва концентрациясига боғлиқлик исботланган;
ҳисоблашларда заррачаларнинг чиқишини ламинар шароит деб, Стокс тенгламаси билан бажарилаётган бўлса, марказдан қочма куч майдони таъсирида пневмосаралаш аппаратида турбулент режимлиги ва заррачалар сараланиши тезланувчан ҳаракатда амалга ошиши аниқланган;
белгиланган шароитларда заррачалар ҳаракати 2 секундгача тезлашиши, заррачаларнинг катта қисми 0,2 сонияда аппаратнинг ички деворларигача етиши, унда заррачанинг айланиш сони 0,66 га, босиб ўтган йўли 0,25 м эканлиги аниқланган.
пахта шротидан оқсилли ун ажратиб олиш мисолида уч иерархик поғонали оптималлаштириш амалга оширилган ва пневмосаралаш жараёнини кўп поғонали мақбуллаштириш усули асосланган;
рангли ва қимматбаҳо металл рудалари техноген чиқиндилари учун мавҳум қайнаш аппаратлари ва циклонли аппаратлардан иборат самарали пневмосаралаш қурилмасида 95% гача фойдали ҳом ашё ҳосил бўлиши исботланган;
тизимли фикрлаш ва компьютерда моделлаштириш асосида сочилувчан материалларни мавхум қайнаш ва циклонлаш қурилмасидаги пневмосаралаш жараённи такомиллаштирилган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тизимли фикрлаш ва компьютерда моделлаштириш асосида сочилувчан материалларни мавхум қайнаш ва циклонлаш қурилмасидаги пневмосаралашнинг назарий-амалий асосларини ривожлантириш, қурилмаларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
сочилувчан моддаларни фракцияларга ажратувчи қурилма ва уни бошқариш дастури «ХИМАВТОМАТИКА» МЧЖ ҚКда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси»нинг 2023 йил 25 мартдаги 71.11/3-143-сон маълумотномаси). Натижада, марказдан қочма куч майдонида сочилувчан материалларни фракциялашда критик диаметрни ва чўкиш тезлигини ҳисоблаш дастури ишлаб чиқариш имконини берган;
сочилувчан моддаларни зичлиги бўйича фракцияларга ажратувчи ярим циклонли қурилма «Сурхон озиқ-овқат саноати» АЖда малиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси»нинг 2023 йил 25 мартдаги 71.11/3-143-сон маълумотномаси). Натижада, пахта кунжарасидан таркибида зарарли госсипол кам бўлган оқсилли пахта уни ишлаб чиқариш имконини берган;
иш майдонидаги заррачаларни чанг-газ оқимидан сараловчи циклонли қурилма «Сурхон озиқ-овқат саноати» АЖда малиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси»нинг 2023 йил 25 мартдаги 71.11/3-143-сон маълумотномаси). Натижада, ёғ-мой саноатида таркибида мой билан сезиларли миқдорда оқсил (37-52 %), фосфацит (0,4-1,8 %), фитин (0,3-0,7 %) ва бошқа компонентлари бўлган мойли материаллардан комплекс фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish