Sayt test rejimida ishlamoqda

Оспанова Дилбар Кеунимжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув тошқини даврида грунтли тўғонларнинг хавфсизлик ҳолатини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.06-“Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3404.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Палуанов Данияр Танирбергенович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хўжакулов Рустам, техника фанлари доктори, профессор, Нарзиев Жасур Жураевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сув тошқинлари даврида грунтли тўғонларнинг хавфсизлик ҳолатини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув тошқинлари даврида грунтли тўғонлардан сувнинг ошиб тушиши жараёнининг гидравлик модели гидромеханика усуллар асосида ишлаб чиқилган;
кўп фазали суюқликлар ҳаракатини ҳисоблаш усуллари асосида грунтли тўғонлардан сувнинг ошиб тушиши жараёнига таъсир этувчи сув тошқинларида вужудга келадиган сув оқими ҳаракатининг ўзгаришини ҳисоблашнинг янги амалиёти такомиллаштирилган;
грунтли тўғонлар хавфсизлигини баҳолашда кўп фазали суюқликлар ҳаракати модели асосида белгиланган оқим соҳасидаги тезликларнинг узунлик бўйича тақсимланиш жараёни сув оқими ҳаракатининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда аниқланган;
грунтли тўғонларнинг ишончлилигини оширишда иқлим ўзгариши шароитида шаклланадиган сув тошқинлари даврида такомиллаштирилган усуллар асосида иншоотдан сувнинг ошиб тушиши жараёнини башорат қилиш ва ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фойдаланилаётган грунтли тўғонлардан сувнинг ошиб тушиши жараёнини ҳисоблаш бўйича олинган натижалар асосида:
сув тошқинлари даврида фойдаланилаётган грунтли тўғонлардан сувнинг ошиб тушиши жараёнини ҳисоблашнинг гидравлик усуллари Қашқадарё сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси томонидан Лангар сел-сув омборига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 сентябрдаги 03/37-2988-сонли маълумотномаси). Натижада, фойдаланиш даврида грунтли тўғонларнинг хавфсизлигини таъминлашда ва турғунлигини оширишда барча параметрларини назорат қилиш имконини берган;
сув тошқинлари даврида грунтли тўғонлардан сувнинг ошиб тушиши жараёнини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули Қашқадарё сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси томонидан Лангар сел-сув омборига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 сентябрдаги 03/37-2988-сонли маълумотномаси). Натижада, иқлим ўзгариши шароитида шаклланадиган сув тошқинларининг жадаллаши оқибатида грунтли тўғонлардан сувнинг ошиб тушиши жараёнини башорат қилиш имконини берган;
сув тошқинлари таъсирида грунтли тўғонлардан сувнинг ошиб тушишини башорат қилиш ва унинг оқибатида вужудга келадиган хавфларнинг олдини олиш ва иншоот барқарорлигини ошириш учун ишлаб чиқилган ҳисоблаш дастури “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 сентябрдаги 03/37-2988-сонли маълумотномаси). Натижада, фойдаланиш даврида қабул қилинадиган лойиҳавий ечимларнинг сифатини яхшилашга ва фойдаланилаётган грунтли тўғонларнинг ишончлилигини оширишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish