Sayt test rejimida ishlamoqda

Мелибоев Азиз Розақовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Меҳнат бозори трансформациясида профессионал таълимни такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1739.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Абдурахманов Одил Каландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Ўралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аманов Отабек Аманкулович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD
Етакчи ташкилот: Меҳнат бозори тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: меҳнат бозорида ўрта бўғин кадрларга қўйилган талаблар трансформацияси жараёнида малакали кадрларни тайёрлаш учун профессионал таълим тизимни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим тизимида хусусий секторнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашни тизимли йўлга қўйиш, жумладан жараёндаги ҳар бир субъектга мажбуриятларни юклаш ва махсус онлайн платформага кўра меҳнат бозори учун малакали кадрлар тайёрлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
меҳнат бозорида ўрта бўғин кадрларини иш билан бандлигини таъминлаш учун профессионал таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка асосланган назарий ва амалий кўникмаларни бир вақтнинг ўзида шакллантириш механизми ишлаб чиқилган;
миллий малака тизимини тўлақонли жорий этиш мақсадида профессионал таълим муассасалари битирувчиларини меҳнат бозорида ўз йўналиши ва малака даражаси бўйича ишга жойлашиш имкониятини кенгайтиришда “машғулотларнинг миллий стандарт” классификациясини ишлаб чиқиш асослаб берилган;
меҳнат бозорида иш ўринларини малакали ўрта бўғин кадрлар билан таъминлашни таълимнинг халқаро стандарт классификатори даражаларига асосланган ўз йўналиши бўйича маълумотга эга бўлган мутахассисларни ишга қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим тизимида меҳнат бозори ва профессионал таълим соҳасини ривожлантириш жиҳатлари ва йўналишлари борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
профессионал таълим тизимида хусусий секторнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашни тизимли йўлга қўйиш, жумладан жараёндаги ҳар бир субъектга мажбуриятларни юклаш ва махсус онлайн платформага кўра меҳнат бозори учун малакали кадрлар тайёрлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил                         28 февралдаги ПФ-27-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони иловасининг 148-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил              25 августдаги 03/11-2082-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф миллий иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар кесимида ўрта бўғин кадрлари тайёрлаш ва уларни бандлигини таъминлаш самарадорлиги ортишига ва меҳнат бозорида ўрта бўғин кадрларига бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги номувофиқлик даражаси қисқаришига муайян даражада хизмат қилган;
меҳнат бозорида ўрта бўғин кадрларини иш билан бандлигини таъминлаш учун профессионал таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка асосланган назарий ва амалий кўникмаларни бир вақтнинг ўзида шакллантириш механизми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 163-сон “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 февралдаги 01/00-02/10-1082 cон маълумотномаси). Таклифни жорий қилиниши ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш ва уларни бандлигини таъминлашда дуал таълим шаклида назарий ва амалий кўникмаларни бир вақтда шакллантириш механизми меҳнат бозори иштирокчилари учун самарали ечим эканлиги ўз тасдиғини топиб, ўз навбатида 2021 йилда 63 та таълим муассасасида (ТМ), 2125 ўқувчи ўқиган ва ТМ, корхона ўртасида шартномалар сони 1537 та бўлган бўлса,        2023 йилда ТМ сони 148 тани, ўқувчилар сони 5954 тани, корхоналар билан тузилган шартномалар сони 1865 тани ташкил қилган;
миллий малака тизимини тўлақонли жорий этиш мақсадида профессионал таълим муассасалари битирувчиларини меҳнат бозорида ўз йўналиши ва малака даражаси бўйича ишга жойлашиш имкониятини кенгайтиришда “машғулотларнинг миллий стандарт” классификацияси бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил            28 февралдаги ПФ-27-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони иловасининг 145-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил            25 августдаги 03/11-2082-сонли маълумотномаси). Натижада меҳнат бозоридаги касб ва лавозимлар ва уларнинг малака даражаларининг мувофиқлигини таъминлаш ҳамда ҳалқаро меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлашга эришилган;
меҳнат бозорида иш ўринларини малакали ўрта бўғин кадрлар билан таъминлашни таълимнинг халқаро стандарт классификатори даражаларига асосланган ўз йўналиши бўйича маълумотга эга бўлган мутахассисларни ишга қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 287-сон “Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасини билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Миллий малака Рамкаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йил 23 февралдаги 01/00-02/10-1082 cон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз меҳнат бозорига ўрта бўғин кадрларни табақалашган профессионал таълим муассасалари тармоғини шакллантириш имконияти, табақалашган профессионал таълим бўйича ўрта бўғин кадрларига бўлган меҳнат бозоридаги эҳтиёжнинг салмоқли улуши бошланғич (33 фоиз) ва ўрта (25 фоиз) профессионал таълим талаб этиладиган касблар эканлиги аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish