Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Бурхон Садиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида инсон капитали ва меҳнат муносабатларини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Iqt49.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Хасанов Рустам Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мамарасулов Фазлиддин Умарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётини рақамлаштириш жараёнида инсон капитали ва меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон капитали ва меҳнат фаолияти самарадорлигини баҳолаш ёндашуви асосида эҳтимолий ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ҳар бир ходимнинг иштироки ва инсон ресурсларининг янги ташаббусларини қабул қилиш даражасини баҳолашга кўра такомиллаштирилган;
инсон капиталини ҳудудий ривожлантириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишида таълим соҳасини устуворлигини таъминлаш, минтақа иқтисодиётини билимлар иқтисодиёти ва инновацион сиёсатга кўра, ривожлантириш бўйича асосий йўналишлари асосланган;
рақамли иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг интеллектуаллашувини жадал ривожлантириш шароитида инсон капитали ва иш билан бандлик даражасини баҳолаш ёндашуви жараёнга ижтимоий-инновацион муносабатга кўра, ишлаб чиқариш субъектлари персоналини ўқитиш, саломатлик ва ижтимоий хавфсизлик харажатларини баҳолаш тизимини такомиллаштирилган;
инновацион технологияларга кўра, инсон капитали рақобатбардошлигини ошириш механизмини амалга оширишда персонал жавобгарлиги шаклларини белгилаш, инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш заруратига мувофиқ ҳолда корхона ичидаги ҳаракатчанликни ташкил қилиш, персонални кўп мезонли баҳолаш методикасини шакллантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида инсон капиталини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инсон капитали ва меҳнат фаолияти самарадорлигини баҳолаш ёндашуви асосида эҳтимолий ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ҳар бир ходимнинг иштироки ва инсон ресурсларининг янги ташаббусларини қабул қилиш даражасини баҳолашга кўра такомиллаштириш ёндашувидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан «Инсон капиталини такрор ҳосил қилиш, меҳнат фаолияти жараёнида вужудга келадиган муаммолар ва уларни ҳал қилиш борасидаги йўл хариталари ва дастурлари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/00-03/19-11905-сон маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш натижасида меҳнат фаолиятида режалаштирилган кўрсаткичларга эришиш ва келгусида инсон капитали асосида ривожлантириш орқали корхонани узоқ муддатли прогнозлашнинг асосий йўналишларини аниқлаштириш ва ташаббускорликнинг ривожланишига муайян даражада хизмат қилган;
инсон капиталини ҳудудий ривожлантириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишида таълим соҳасини устуворлигини таъминлаш, минтақа иқтисодиётини билимлар иқтисодиёти ва инновацион сиёсатга кўра, ривожлантириш бўйича асосий йўналишлари таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан «Мамлакатдаги инсон капитали даражаси ва миллий иш кучи рақобатбардошлигини ошириш концепцияси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/00-03/19-11905-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш инсон капитали ёндашуви асосида ҳудудий ривожланиш стратегиялари ва дастурларини таълим, билимлар иқтисодиёти ва инновацион ёндашув негизида устувор ва мақсадли ташкил этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
рақамли иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг интеллектуаллашувини жадал ривожлантириш шароитида инсон капитали ва иш билан бандлик даражасини баҳолаш ёндашувини жараёнга ижтимоий-инновацион муносабатга кўра, ишлаб чиқариш субъектлари персоналини ўқитиш, саломатлик ва ижтимоий хавфсизлик харажатларини баҳолашга кўра такомиллаштирилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан «Мамлакатдаги инсон капитали даражаси ва миллий иш кучи рақобатбардошлигини ошириш концепцияси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/00-03/19-11905-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш барча соҳаларда инсон капиталини баҳолашнинг хусусий кўрсаткичларини таснифлаш асосида ишчи-ходимлар меҳнат салоҳиятини оширишга таъсир қилувчи ҳар бир кўрсаткичда юзага келган ўзгаришлар улушини аниқлаш имконини берган;
инновацион технологияларга кўра, инсон капитали рақобатбардошлигини ошириш механизмини амалга оширишда персонал жавобгарлиги шаклларини белгилаш, инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш заруратига мувофиқ ҳолда, корхона ичидаги ҳаракатчанликни ташкил қилиш, персонални кўп мезонли баҳолаш методикасини шакллантириш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/00-03/19-11905-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш иқтисодиётнинг турли тармоқларида рақамли иш билан бандликни таълим ва жавобгарлик даражасини ошириш, рақамли трансформацияни қўллаб-қувватлаш, бизнес жараёнини бошқаришнинг мослашувчан моделини шакллантиришни рағбатлантирувчи мотивацияларни қўллаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish