Sayt test rejimida ishlamoqda

Абриев Зоиржон Собиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1756.
Илмий раҳбар: Абдувоҳидов Абдумалик Маҳкамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Пардаев Олим Мамаюнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Наврўз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг барқарор динамикасига эришиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «туризм салоҳияти» тушунчасига оид илмий қарашлар ҳамда концептуал қоидалар очиб берилган бўлиб, у ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир қилувчи турли хил элементлардан ташкил топган мураккаб, уюшган ва тизимли табиати ҳақидаги илмий нуқтаи назар эканлиги, айнан салоҳият туризм соҳаси учун биринчи даражали аҳамиятга эгалиги, кейинги ривожланиш объект турига ва ундан фойдаланиладиган вазифаларга қараб аниқ таркибнинг тўлиқлигига боғлиқ эканлиги асосланган;
     давлат-хусусий шериклик негизида туроператорлар ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг давлат бошқарув идоралари билан ҳамкорликда миллий туризм маҳсулотлари ва хизматларини халқаро нуфузли туристик ва маркетинг платформаларида реклама қилиш харажатларини Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш тартибини жорий қилиш орқали туризм салоҳиятини ривожлантириш таклифи асосланган;
вилоятлар ҳудудларида маҳаллалар аҳолисини фаол жалб қилган ҳолда экологик онгни тарбиялаш ва маданий-тарихий меросни асраб-авайлаш орқали “яшил туризм”ни ривожлаштириш концептуал ёндашувини амалга ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон туризм салоҳиятини ривожлантиришда кўп омилли эконометрик моделлардан фойдаланиш орқали 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг барқарор динамикасига эришиш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра «туризм салоҳияти» тушунчасига оид илмий қарашлар ҳамда концептуал қоидалар очиб берилган бўлиб, у ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир қилувчи турли хил элементлардан ташкил топган мураккаб, уюшган ва тизимли табиати ҳақидаги илмий нуқтаи назар эканлиги, айнан салоҳият туризм соҳаси учун биринчи даражали аҳамиятга эгалиги, кейинги ривожланиш объект турига ва ундан фойдаланиладиган вазифаларга қараб аниқ таркибнинг тўлиқлигига боғлиқ эканлигини асословчи назарий-услубий ишланмалар олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Барқарор туризмни ривожланиши” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 28-апрелдаги 119-сон буйруғи). Мазкур илмий нуқтаи назарнинг ўқув адабиётида илмий асосланиши натижасида талабалар ва илмий тадқиқотчиларнинг «туризм салоҳияти» тушунчасига оид илмий қарашлари янада кенгайишига имкон яратилган;
давлат-хусусий шериклик негизида туроператорлар ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг давлат бошқарув идоралари билан ҳамкорликда миллий туризм маҳсулотлари ва хизматларини халқаро нуфузли туристик ва маркетинг платформаларида реклама қилиш харажатларини Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш тартибини жорий қилиш орқали туризм салоҳиятини ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига 4а-илова “2023-йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал етиш бўйича Ёʻл харитаси”ни ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 13-сентябрдаги 02-11-15-16-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида туризм соҳасида тадбиркорлик субъектлар сони 5-8 фоизгача ўсиш тенденциясига эга бўлишни таъминлаш орқали тадбиркорлик муҳитидаги ижобий динамик ўзгаришлар учун имкон яратилган;
вилоятлар ҳудудларида маҳаллалар аҳолисини фаол жалб қилган ҳолда экологик онгни тарбиялаш ва маданий-тарихий меросни асраб-авайлаш орқали “яшил туризм”ни ривожлаштириш концептуал ёндашувини амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим оʼзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан Республикада туризмни ривожлаштириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 13-сентябрдаги 02-11-15-16-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида туризмнинг ижтимоий аҳамияти янада ошириш, хусусан, экология ва атроф муҳит муҳофазасини яхшилаш, аҳолининг репродуктив саломатлигида ижобий ўзгаришларга эришиш, иқтисодий нуқтаи назардан туристларнинг янги сегментини шакллантириш, яʼни, яшил туристик маҳсулотни истеʼмол қилишга қизиқувчи туристлар сонини кўпайтириш имкони яратилган;
Ўзбекистон туризм салоҳиятини ривожлантиришда кўп омилли эконометрик моделлардан фойдаланиш орқали 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан Республикада туризмни ривожлаштириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 13-сентябрдаги 02-11-15-16-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида 2030- йилга бориб туристик хизматлар экспортини 4,7 мартага, хорижий туристлар сонини 3,2 мартага ошириш имкони аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish