Sayt test rejimida ishlamoqda

Салаев Дилшодбек Софарбаевичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий иқтисодиётда инвестиция муҳитини яхшилаш асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш», 08.00.01 – «Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари)».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 19.10.2018/В2018.3.PhD/Iqt624.
Илмий раҳбар: Расулов Тўлқин Саттарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/04.2021.I.133.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Суюн Артикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётда инвестиция муҳитини яхшилаш асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган назарий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индекси рейтингидаги компонентлари ўрнини “ўта паст” (0 – 0,50), “паст” (0,50 – 0,60), “ўрта” (0,60 – 0,70), “яхши” (0,70 – 0,80) ва “юқори” (0,80-1,00) шкаласи орқали баҳолаш, ҳар бир компонент бўйича дастурлар ишлаб чиқиш асосида инвестиция муҳитини яхшилаш таклифи асосланган;
хорижий ва миллий инвесторлар учун тақдим этилган рақобат муҳитини бузадиган эксклюзив ҳуқуқлар, якка тартибдаги имтиёзлар ва преференсияларни босқичма-босқич бекор қилиш асосида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва яширин иқтисодиётни легаллаштириш  таклифи асосланган;
ҳудуднинг барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш учун зарур бўлган ички инвестициялар ҳажмини аниқлаш мезони иқтисодий хавфсизлик мезонлари – инвестиция меъёри ((И_д/ГДП)≥25%), мултипликатори ((∆Й/∆И)<2,5) ва қайтими (РОИ>100%), шунингдек, ҳар бир ҳудуд инвестиция инфратузилмасининг ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш асосида барқарор иқтисодий ўсишнинг 2030 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичларининг муқобил ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий иқтисодиётда инвестиция муҳитини яхшилаш асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш имкониятлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индекси рейтингидаги компонентлари ўрнини “ўта паст” (0 – 0,50), “паст” (0,50 – 0,60), “ўрта” (0,60 – 0,70), “яхши” (0,70 – 0,80) ва “юқори” (0,80-1,00) шкаласи орқали баҳолаш, ҳар бир компонент бўйича дастурлар ишлаб чиқиш асосида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги ПҚ-246-сонли қарори билан тасдиқланган “Устувор халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари доирасида мунтазам паст баҳоланиб келинаётган соҳа ва тармоқларни жадал ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли стратегияси режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 25 июлдаги 02-10-07209-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистоннинг 2022 йилда Иқтисодий эркинлик индекси кўрсаткичлари яхшиланган, инвестиция эркинлиги таркибий индикатори 30 бирликка ошган;
хорижий ва миллий инвесторлар учун тақдим этилган рақобат муҳитини бузадиган эксклюзив ҳуқуқлар, якка тартибдаги имтиёзлар ва преференсияларни босқичма-босқич бекор қилиш асосида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва яширин иқтисодиётни легаллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон фармони билан тасдиқланган “Яширин иқтисодиёт ва коррупсияга қарши курашишда вазирлик ва идораларнинг фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича “йўл харита”си”да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 25 июлдаги 02-10-07209-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида амалдаги муддациз якка тартибдаги имтиёзлар ва преференсиялар 50 фоизга қисқартирилди;
ҳудуднинг барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш учун зарур бўлган ички инвестициялар ҳажмини аниқлаш мезони иқтисодий хавфсизлик мезонлари – инвестиция меъёри ((I_d/GDP)≥25%), мултипликатори ((∆Y/∆I)<2,5) ва қайтими (РОИ>100%), шунингдек, ҳар бир ҳудуд инвестиция инфратузилмасининг ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 25 июлдаги 02-10-07209-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, инвестиция таклифларини қабул қилишнинг такомиллашган мезонларини ишлаб чиқишга эришилган;
Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш асосида барқарор иқтисодий ўсишнининг 2030 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичларининг муқобил ссенарийларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон фармони билан тасдиқланган “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва иқтисодий ўсишни таъминлашда хусусий секторнинг ролини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 25 июлдаги 02-10-07209-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга қўлланилиши натижасида мамлакатда қулай инвестиция муҳитини шакллантириш асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг 2030 йилгача бўлган давридаги мақсадли прогноз кўрсаткичлари ва унга эришиш механизми ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish