Sayt test rejimida ishlamoqda

Баев Хабибулла Исмоиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда бозор шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоялашни молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2022.4.DSc/Iqt422
Илмий маслаҳатчи: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тураев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда бозор шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоялашни молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра аҳолини “ижтимоий ҳимоялаш” категориясини халқаро меъёрлар доирасида ёритиш ҳамда ижтимоий ҳимоялашнинг таркибий тузилмасини ишлаб чиқиш асосида мамлакат аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш жараёнини молиялаштириш методологияси такомиллаштирилган;
мамлакат аҳолисини камбағал қатлами учун давлат томонидан ижтимоий ҳимоялаш дастурларини молиялаштириш методологияси камбағалликни камайтириш ва қашшоқликни тугатиш бўйича боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга кредит бериш таклифи ишлаб чиқилиши асосида такомиллаштирилган;
мамлакат аҳолисининг камбағал қатлами ҳисобланган “Темир дафтар”га киритилган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилиши бўйича таклиф ишлаб чиқиш асосида аҳолининг камбағал қатламига моддий ёрдам кўрсатиш методологияси такомиллаштирилган;
мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари институтини татбиқ этиш таклифи асосланган;
тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқароларни тадбиркорликка йўналтиришнинг методологияси мазкур дафтарларга киритилган фуқаролар деҳқончилик билан шуғулланишлари учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан 1 гектаргача ер участкаларини очиқ электрон танлов асосида ижарага бериш, ажратилган ер майдонларини суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ва электр энергияси билан таъминлаш, берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ, кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратиш асосида такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда бозор шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоялашни молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра аҳолини “ижтимоий ҳимоялаш” категориясини халқаро меъёрлар доирасида ёритиш ҳамда ижтимоий ҳимоялашнинг таркибий тузилмасини ишлаб чиқиш асосида мамлакат аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш жараёнини молиялаштириш методологиясини такомиллаштиришга оид назарий-услубий материалларидан олий та'лимнинг 5341300 - Суғурта иши бакалвриат та'лим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Суғурта иши” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус та'лим вазирлигининг 2007-йил 28-августдаги 177-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабаларида ижтимоий ҳимоялаш тушунчасининг мазмун-моҳиятини чуқурроқ англаш ҳамда ижтимоий ҳимоялашнинг таркибий тузилмасини ишлаб чиқиш асосида мамлакат аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш жараёнини молиялаштириш тўғрисида кенгроқ назарий билим ва кўникмаларга эга бўлиш имкони яратилган;
мамлакат аҳолисини камбағал қатлами учун давлат томонидан ижтимоий ҳимоялаш дастурларини молиялаштириш методологияси камбағалликни камайтириш ва қашшоқликни тугатиш бўйича боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга кредит бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 8-августдаги 01/00-04/28-7105-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 2022 йилда 2021 йилга нисбатан Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушган;
мамлакат аҳолисининг “Темир дафтар”га киритилган оилаларига “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилиши бўйича таклиф ишлаб чиқиш асосида аҳолининг камбағал қатламига моддий ёрдам кўрсатиш методологияси такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 8-августдаги 01/00-04/28-7105-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф амалиётга жорий қилиниши оқибатида ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 300 минг сўмдан; Тошкент шаҳрида 400 минг сўмдан; “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига 200 минг сўмдан давлат бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда;
мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари институтини татбиқ этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 8-августдаги 01/00-04/28-7105-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф амалиётга жорий қилиниши оқибатида 2022-йилда Ўзбекистон Республикасида ҳоким ёрдамчилари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 10 триллион сўмлик кредитлар ажратилди; аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун 1218 миллиард сўмлик кредитлар ажаратилган;
тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқароларни тадбиркорликка йўналтиришнинг методологияси мазкур дафтарларга киритилган фуқаролар деҳқончилик билан шуғулланишлари учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан 1 гектаргача ер участкаларини очиқ электрон танлов асосида ижарага бериш, ажратилган ер майдонларини суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ва электр энергияси билан таъминлаш, берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ, кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 8-августдаги 01/00-04/28-7105-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф амалиётга жорий қилиниши оқибатида енгил конструксияли иссиқхоналар ўрнатиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорида; суғориш воситалари харид қилиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида; уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача миқдорида; ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида субсидиялар ажратиш белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish