Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбердиева Азиза Нормухамедовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жамиятини самарали фаолиятининг ҳуқуқий ва институционал асосларини такомиллаштириш», 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи; сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Yu213.
Илмий маслахатчиси: Адилходжаева Сурайё Махкамовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc 32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Муқаддасхон Турсуновна, юридик фанлар доктори, доцент; Маликова Гулчехра Рихсиходжаевна, юридик фанлар доктори; Хамраев Анвар Ахмадалиевич профессор юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жамиятининг самарали фаолият юритиши учун ҳуқуқий ва институционал базани такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“фуқаролик жамияти”нинг муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра фуқаролик жамияти бу давлат хокимияти билан самарали ҳамкорлик қила оладиган, уни чеклай оладиган, ҳокимиятнинг фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини, хусусий мулк, тадбиркорлик фаоллигини ҳимоя қилиш, ижодий имкониятларни амалга ошириш, жамиятда ошкоралик ва адолатни таъминлаш мақсадида қабул қилган қарорига таъсир қила оладиган фуқаролар, бирлашмалар, жамоат ташкилотларининг ташкилий, ўзини ўзи бошқарувчи жамияти эканлиги асосланган;
давлат аҳамиятига эга-муҳим лойиҳаларни амалга оширишда ошкораликни таъминлаш ва коррупцияга йўл қўймаслик мақсадида хусусий шерикни танлов асосида саралаб танлаш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик муносабатларини амалга ошириш устидан доимий мониторинг ўтказиш зарурлиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, аҳолининг давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож қатламлари, шунингдек, дунёвий ривожланиш ва давлатнинг диндан ажралиб туриш устувор бўлган давлатнинг ижтимоий йўналишини белгилаб берувчи норма билан тўлдириш зарурлиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига фуқаролик жамияти институтлари тушунчаси, барча давлат органлари, мансабдор шахслар, фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари томонидан қонун ҳужжатлари нормаларига сўзсиз риоя қилиш талабларини, нодавлат нотижорат ташкилотлари, диний ташкилотлар, фаолиятига аралашмаслик; нодавлат нотижорат ташкилотлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш зарурати асосланган;
давлат ҳокимияти тизимига кирмайдиган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг мавқеини конституциявий мустаҳкамлаш, ривожланишнинг тарихий хусусиятларини, миллий қадриятларни, маҳаллий урф-одатларни ҳисобга олган ҳолда мустақиллик тамойили асосида фаолиятни амалга ошириш, анʼаналар, давлат ўз ваколатларини амалга ошириш ва амалга оширишда шарт-шароит ва кафолатлар яратиш зарурати асосланган;
фуқаролик жамиятининг давлатга таъсирининг энг муҳим механизми сифатида жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамиятини, унинг воситалари, жумладан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки ҳисобланиши, ривожлантириш ва ижтимоий шериклик, фуқаролик жамияти институтлари томонидан мамлакат давлат бюджетининг шаклланиши ва ижроси устидан назорат ва бошқа воситалар зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий ишнинг натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
фуқаролик жамиятининг ишлаб чиқилган муаллифлик таърифи, фуқаролик жамияти институтларининг моҳияти, мақсадлари, вазифалари ва ҳудудий дислокациясидан келиб чиққан ҳолдаги таснифидан Барқарор ривожланиш маркази фаолиятида қўлланилган (Барқарор ривожланиш марказининг 2023 йил 28 июндаги 386-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар фуқаролик жамияти субʼектларини таснифлаш ва уларнинг таъсис ҳужжатларини расмийлаштиришда йўналишлардан бири бўлиб хизмат қилган;
фуқаролик жамиятининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини амалга оширишда, хусусан, давлат-хусусий шериклик масалаларида, шунингдек, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва барқарор ривожланишни таъминлашда давлат хизматлари сифатини ошириш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш зарурлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқий масалалар Қўмитасининг 2019 йил 07 июндаги 01/1-05/1977-сон далолатномаси). Ушбу норма давлат-хусусий шериклик натижасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларини изчил иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантиради, шунингдек, давлат хизматларининг очиқлиги ва улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаган;
давлат аҳамиятига эга бўлган лойиҳаларни амалга оширишда хусусий шерикни танлаш учун тендер ўтказиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик муносабатларини амалга ошириш устидан доимий мониторинг олиб бориш зарурлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунининг 12-чи ва 21-моддалларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқий масалалар Қўмитасининг 2019 йил 07 июндаги 01/1-05/1977-сон далолатномаси). Ушбу нормалар адолат ва холислик асосида барча потенциал ҳамкорлар кўриб чиқиш ва хусусий шерикнинг энг мақбул вариантини унинг иқтисодий ва молиявий имкониятларидан келиб чиқиб лойиҳани амалга ошириш муддати ва сифатини ҳисобга олган ҳолда танлаш имконини беради ва бундан ташқари, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш устидан доимий мониторинг олиб бориш имкониятларини тартибга солиш, бу ҳам давлат, ҳам хусусий шерик томонидан лойиҳаларни тўғри ва ўз вақтида амалга оширилишимкониятини яратган;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасига “ижтимоий ва дунёвий давлат” жумласи билан тўлдириш таклифи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддаси 1-қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқарлар ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича Қўмитасининг 2023 йил 11 майдаги 04/10-10-36-сон далолатномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистоннинг ижтимоий йўналишини белгилаб берган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, дунёвий ривожланиш, давлатни диндан ажратишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда устувор йўналиш бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига фуқаролик жамияти институтлари тушунчаси, барча давлат органлари, мансабдор шахслар, фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари томонидан қонун ҳужжатлари нормаларига қатʼий риоя этиши, фуқароларнинг фаолиятига аралашмаслик талабларини киритиш зарурлиги тўғрисидаги таклифлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, диний ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, диний ташкилотлар ҳуқуқларининг кафолатларини ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-модда 5-қисмида ва 69-75-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқарлар ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича Қўмитасининг 2023 йил 11 майдаги 04/10-10-36-сон далолатномаси). Мазкур нормалар фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг давлат билан ўзаро ҳамкорликдаги самарали фаолиятининг қўшимча кафолати бўлиб хизмат қилган;
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришнинг мавжуд шакл ва воситаларига қўшимча сифатида инсон ҳуқуқлари миллий институтлари фаолиятини тартибга солувчи нормани киритиш тўғрисида таклиф Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 56-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқарлар ўзини ўзи бошқариш органлари Қўмитасининг 2023 йил 11 майдаги 04/10-10-36-сон далолатномаси). Мазкур таклиф фуқаролик жамиятининг муҳим институти сифатида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ролини мустаҳкамлаш ва оширишга хизмат қилган;
давлат ҳокимияти тизимига кирмайдиган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг мақомини конституциявий мустаҳкамлаш, ривожланишнинг ўзига хос тарихий хусусиятларини, миллий қадриятларни, маҳаллий урф-одат ва анʼаналарни ҳисобга олган ҳолда мустақиллик тамойилига асосланган фаолиятни амалга ошириш, шунингдек, фаолиятни олиб бориш ва уларнинг ваколатларини руёбга чиқаришда шарт-шароитлар яратилишини давлат томонидан кафолатланиши Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 127-моддага таклиф киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқарлар ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича Қўмитасининг 2023 йил 11 майдаги 04/10-10-36-сон далолатномаси). Мазкур таклиф фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролик жамиятининг муҳим институтларидан бири сифатидаги ролини мустаҳкамлаш ва оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ижтимоий шериклик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги иштироки, шунингдек, мамлакат давлат бюджетининг шакллантирилиши ва ижроси устидан фуқаролик жамияти институтларининг назоратини амалга оширишга доир нормаларни киритиш юзасидан таклифлар янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 115-модда 6-банди ва 148-моддада мустаҳкамланган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқарлар ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича Қўмитасининг 2023 йил 11 майдаги 04/10-10-36-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар жамоат назоратининг давлат фаолиятидаги, фуқаролик жамияти институтлари фаолияти самарадорлиги даражасидаги ўрни ва аҳамиятини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish