Sayt test rejimida ishlamoqda

Уралов Дилшодбекнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистон шароитида ғоя ва мафкураларнинг трансформациялашуви”, 09.00.07 – Маънавият тарихи ва назарияси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fal927.
Илмий раҳбар: Каршиев Бахтияр Эгамкулович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.     
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/29.12.2022.F/Ss.135.01.
Расмий оппонентлар: Байриева Алмагул Қурбоновна, сиёсий фанлар доктори, доцент; Қандов Баҳодир Мирзаевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
  Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда ғоя ва мафкураларнинг трансформациялашуви жараёнида турли ёт мафкуравий хавф-хатарларларга қарши курашиш механизмларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
  III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғоявий-мафкуравий жараёнлар трансформацияси борасида яратилган ижтимоий-фалсафий таълимотларда берилган қонуниятларнинг ғоя, мафкура тушунчаси, унинг эволюсияси, жамият ва давлат, инсон ҳаёти билан узвий боғлиқлиги ҳамда турли ғоя ва мафкураларнинг намоён бўлиш хусусиятлари очиб берилган;
ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг барқарор тараққиёт мезонлари ва тамойилларини классификациялаш жамият ҳаётига, инсонлар онги тафаккурига интегратик таъсир этиши ҳамда уларда ижобий фикрларнинг пайдо бўлиши механизмлари ишлаб чиқилиб, ғоя ва мафкураларнинг ривожланиш тенденсиялари, унинг миллий хусусиятлари ва стратегик структураси очиб берилган;
глобаллашув жараёнида фуқароларнинг мафкуравий таҳдидларга қарши курашда сиёсий онги ва дунёқарашини миллий-маънавий мерослар асосида юксалтириш самарали маънавий-мафкуравий механизм эканлиги, маънавий таҳдидларга қарши курашишни таъминлашда ички ва ташқи таҳдидларни бартараф этиш, фуқароларнинг мафкуравий иммунитети билан боғлиқ мавжуд муаммолар ечимида таълим тизимида гуманитар фанларни ўқитишнинг самарали педагогик технологияларини такомиллаштириш механизмлари асосланган;
Янги Ўзбекистонда ғоя ва мафкураларнинг трансформациялашуви жамият ҳаётининг ижтимоий-маънавий юксалиш индикаторлари очиб берилиб, мафкуравий жараёнларни структуравий, комплекс ва функсионал жиҳатдан умумлаштириш ҳамда амалга оширилаётган мафкуравий ислоҳотлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятларининг мафкуравий тарбия ва унинг жамият маънавий юксалишига таъсир кўрсатиш механизмлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғоя ва мафкуралар трансформацияси, мафкуравий жараёнлар, глобаллашув шароитида ғоявий-мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш, унинг механизм ва технологиялари йўналишида ислаб чиқилган таклиф ва амалий тавcиялар асосида:
ғоявий-мафкуравий жараёнлар трансформацияси борасида яратилган ижтимоий-фалсафий таълимотларда берилган қонуниятларнинг ғоя, мафкура тушунчаси, унинг эволюсияси, жамият ва давлат, инсон ҳаёти билан узвий боғлиқлиги ҳамда турли ғоя ва мафкураларнинг намоён бўлиш хусусиятлари, ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг барқарор тараққиёт мезонлари ва тамойилларини классификациялаш жамият ҳаётига, инсонлар онги тафаккурига интегратик таъсир этиши ҳамда уларда ижобий фикрларнинг пайдо бўлиши механизмлари ишлаб чиқилиб, ғоя ва мафкураларнинг ривожланиш тенденсиялари, унинг миллий хусусиятлари ва стратегик структураси очиб берилганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси мафкуравий, сиёсий-ғоявий асосини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашда шунингдек, партия фаолиятида тизимидаги ходимларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда мафкуравий тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2022 йил 25 августдаги 02/02-188-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг илмий хулосалари партия фаолияти тарғибот-ташвиқот ишларида,  ўзбекистоннинг мафкуравий хавфсизликни таъминлаш амалиётида илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган;
глобаллашув жараёнида фуқароларнинг мафкуравий таҳдидларга қарши курашда сиёсий онги ва дунёқарашини миллий-маънавий мерослар асосида юксалтириш самарали маънавий-мафкуравий механизм эканлиги, маънавий таҳдидларга қарши курашишни таъминлашда ички ва ташқи таҳдидларни бартараф этиш, фуқароларнинг мафкуравий иммунитети билан боғлиқ мавжуд муаммолар ечимида таълим тизимида гуманитар фанларни ўқитишнинг самарали педагогик технологияларини такомиллаштириш механизмлари асосланганлиги юзасидан хулосалардан Ўзбекистон миллий телериадиокомпанияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телериадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасаси”нинг 2023-йил 27-мартдаги 02-06-450-сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирги мураккаб кескин ғоявий курашлар ва турли мафкуралар тўқнашуви, турли шиорлар билан ниқобланган ёвуз ғояларни сингдиришга интилиш кучайиб бораётган бир шароитда муммонинг оптимал ечимларини топишга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялари “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат”, “Мунозара майдони” ҳамда “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот”, “Мавзу” каби кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган;
Янги Ўзбекистонда ғоя ва мафкураларнинг трансформациялашуви жамият ҳаётининг ижтимоий-маънавий юксалиш индикаторлари очиб берилиб, мафкуравий жараёнларни структуравий, комплекс ва функсионал жиҳатдан умумлаштириш ҳамда амалга оширилаётган мафкуравий ислоҳотлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятларининг мафкуравий тарбия ва унинг жамият маънавий юксалишига таъсир кўрсатиш механизмлари очиб берилганлиги юзасидан хулосалардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг иш режасида белгиланган вазифа ва мақсадларини амалга оширишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2023-йил 26-майдаги 01-04/185-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг мафкураравий иммунитети билан боғлиқ мавжуд муаммолар ечимида таълим тизимида гуманитар фанларни ўқитишнинг самарали педагогик технологияларини такомиллаштириш заруратига ҳамда глобаллашув жараёнида фуқароларнинг мафкуравий таҳдидларга қарши курашда сиёсий онги ва дунёқарашини миллий-мафкуравий механизм эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2023-йилги иш режасининг айрим бандларини такомиллаштиришда назарий методологик асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish