Sayt test rejimida ishlamoqda

Норкулова Шахноза Тулкиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий ғазалларида кўз ва қош тимсолининг бадиий талқинлари”,   10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil1341.
Илмий раҳбар: [Ҳаққулов Иброҳим Чориевич], филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/31.03.2021.Fil.78.04.
Расмий оппонентлар: Муҳиддинова Назмия Муслиҳиддиновна, филология фанлари доктори, доцент; Маматқулов Музаффар Раҳмонқулович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўз ва қош тимсолларининг бадиий адабиётдаги генизиси, ирфоний тарихини аниқлаш, хусусан, Алишер Навоий асарларида лирик қаҳрамоннинг тасвири ҳамда кечинмаларини кўрсатишдаги аҳамиятини белгилаш, кўз ва қош билан чамбарчас алоқадор образ ҳамда рамзларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўз ва қош тимсолининг бадиий адабиёт ҳамда фолклорда қўлланиш  генезиси ҳамда бадиий асарларда халқ оғзаки ижоди намуналари, диний, тасаввуфий манбалар воситасида ирфоний мазмун-моҳият касб этиши очиб берилган;
ХИИ-ХВ асрлар мумтоз адабиёти намуналарида кўз ва қош  тимсоли, унинг тадрижий такомили, мазкур тимсоллар билан боғлиқ тасаввуфий ва шеърий матнлар ўрганилиб, Навоийгача бўлган адабиётимиздаги кўз ва қош тимсолларининг бадиий адабиётда қўлланиши очиб берилган;
Алишер Навоий шеʼриятида кўз тимсолининг лирик қаҳрамон тасвири ҳамда маʼнавий ҳолини белгилашдаги поетик роли кўрсатиб берилиб, кўз тимсоли ва кўнгил образи муштаракликда бадиийликни таъминлаганлиги далилланган;
Алишер Навоий лирик меросида қош тимсолининг поетик янгиланишлари аниқланиб,  кўз ва қош тимсоллари асосида шоирнинг сўз қўллаш ва образ яратиш бадиий маҳорати назарий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий ғазалларида кўз ва қош тимсоли масаласини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўз ва қош тимсолининг бадиий адабиёт ҳамда фолклорда қўлланиш  генезиси ҳамда бадиий асарларда халқ оғзаки ижоди намуналари, диний, тасаввуфий манбалар воситасида ирфоний мазмун-моҳият касб этиши очиб берилганлигига оид натижалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги ОТ-1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 1-апрелдаги 04/1-850 рақамли маълумотномаси). Натижада кўз ва қош тимсоли юзасидан олинган фикрлар лойиҳа мазмунининг бойишига хизмат қилган;
ХИИ-ХВ асрлар мумтоз адабиёти намуналарида кўз ва қош  тимсоли, унинг тадрижий такомили, мазкур тимсоллар билан боғлиқ тасаввуфий ва шеърий матнлар ўрганилиб, Навоийгача бўлган адабиётимиздаги кўз ва қош тимсолларининг бадиий адабиётда қўлланиши очиб берилганлигига оид маълумотлардан  Ўзбек мумтоз шеъриятида бадиий тимсол ва образларни  яратиш анъаналари,  ХХ–ХХИ асрлар навоийшунослигида  бадиий образ, тимсол масалаларининг тадқиқини ёритишда Пз-20И70926459 – Навоийшунослик  тарихи (ХХ–ХХИ асрлар) номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер  Навоий номидаги Тошкент  давлат ўзбек  тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 12-декабрдаги 01/4-3529 рақамли маълумотномаси). Натижада диссертациянинг  2-, 3-бобларида  ўз ифодасини топган Алишер  Навоий ғазалиётида рамз масаласи (хусусан, ишқий-ирфоний мазмундаги тасаввуф шеърияти анъаналари мисолида) хусусидаги илмий-назарий хулосалари, навоийшуносликка оид турли мавзудаги қатор мақолалари ва диссертациядан фойдаланиб келтирилган бир қатор маълумотлар лойиҳанинг мазмунан бойитилишига сабаб бўлган;
Алишер Навоий шеʼриятида кўз тимсолининг лирик қаҳрамон тасвири ҳамда маʼнавий ҳолини белгилашдаги поетик роли кўрсатиб берилиб, кўз тимсоли ва кўнгил образи муштаракликда бадиийликни таъминлаганлиги далилланганлиги ҳамда Алишер Навоий лирик меросида қош тимсолининг поетик янгиланишлари аниқланиб,  кўз ва қош тимсоллари асосида шоирнинг сўз қўллаш ва образ яратиш бадиий маҳорати назарий асосланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сурхондарё вилояти телерадио компаниясининг адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларида, хусусан, “Таълим ва тараққиёт телекўрсатувининг Алишер Навоийга бағишланган сонида ҳамда Сурхондарё телерадиокомпанияси “Янги аср” радиосининг “Адабиёт гулшани” эшиттиришида фойдаланилган (Сурхондарё телерадиокомпаниясининг 2020-йил 9-октябрдаги 0л-01/336-сон маълумотномаси). Дастурда таҳлилларнинг жонли ва қизиқарлилиги Навоий даври ўзбек адабиёти манбаларининг бугунги кундаги аҳамияти, шоир шеъриятидаги жанрлар генезиси, ўзига хослиги масалаларини радио эфир орқали очишга асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish