Sayt test rejimida ishlamoqda

Саломова Гавҳар Абдиназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Инглиз ва ўзбек тилларида қисқартма сўзларнинг чоғиштирма тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3565.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
Илмий раҳбар: Бакиров Поян Уралович,  филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети, PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбоевич, филология фанлари доктори (ДСc), профессор; Мухаммедов Азиз Холмурат ўғли, филология фанлари бойича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек  тилларидаги қисқартмаларнинг ясалиш моделларини аниқлаш, уларнинг лисоний табиатини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чоғиштирилаётган тиллардаги қисқартмаларнинг  қўлланишига кўра:  ф. (феъл), рвш. (равиш), юк., юкл. (юклама), кўм. (кўмакчи), боғ., боғл. (боғловчи), крш. с. (кириш сўз), тўл., тўлд. (тўлдирувчи), сиф., сфт (сифат), олм. (олмош), аниқ. (аниқловчи), гм., грам. (грамматика), адв. (адверб), адж. (аджеcтиве), диc. (диcтионарй) сингари ўхшаш, аджеcтиве (сифат), аббр. – аббревиатион, аббревиатед (қисқартма сўзлар), чап. – чаптер (боб), этc.-этcетера (ва бошқалар) каби фарқли жиҳатлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги қисқартмаларнинг грапҳиc/график (Мон – Мондай; Душ. — Душанба),  инитиал/инициал (ГПС — Генерал Поситионинг Сйстем (Умумий жойлашишни аниқлаш тизими); радар — радио ва диапазонни аниқлаш), сйллабле/бўғинли (акад. – академик; пҳилфаc – фаcултй оф пҳилологй) каби қисқартмаларнинг турлари аниқланиб, уларнинг чоғиштирилаётган тиллардаги  ҳарф+рақам модели асосида шаклланган аралаш қисқартмаларнинг А2 (Сеcонд еар оф А Левел (то гаин а фулл А Левел) – А даражасининг иккинчи йили (тўлиқ А даражасига эга бўлиш учун) шаклий ва структур жиҳатдан фарқли томонлари аниқланиб бўғин+ҳарф модел асосида шаклланган аралаш қисқартмаларнинг Пре-К (Пре-Киндергартен – Болалар богʼчасигача), ЎзРФА (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси) каби қисқартма сўзларнинг мазмуний жиҳатдан ўхшаш жиҳатлари  далилланган;  
чоғиштиралаётган тилларда қисқартма сўзларнинг ўзаро соҳавий хусусиятига (педагогик, ИТ, ижтимоий) кўра бир хил, шаклий жиҳатига кўра турлича эканлиги далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида қисқартмаларни калкалаш ёрдамида ўзлаштирилишининг ахборот-коммуникация соҳасида барча тиллар учун бир хиллик касб этиш зарурати  асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек  тилларидаги қисқартмаларнинг лингвистик хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган натижалар бўйича:
чоғиштиралаётган тилларда қисқартма сўзларнинг ўзаро соҳавий хусусиятига (педагогик, ИТ, ижтимоий) кўра бир хил, шаклий жиҳатига кўра турлича эканлиги далилланганлигига оид хулосалардан ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 14-мартдаги 106/1-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳада назарда тутилган вазифаларни ёритишда тадқиқот иши зарур материал вазифасини ўтаган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги қисқартмаларнинг грапҳиc/график (Мон – Мондай; Душ. — Душанба),  инитиал/инициал (ГПС — Генерал Поситионинг Сйстем (Умумий жойлашишни аниқлаш тизими); радар — радио ва диапазонни аниқлаш), сйллабле/бўғинли (акад. – академик; пҳилфаc – фаcултй оф пҳилологй) каби қисқартмаларнинг турлари аниқланиб, уларнинг чоғиштирилаётган тиллардаги  ҳарф+рақам модели асосида шаклланган аралаш қисқартмаларнинг А2 (Сеcонд еар оф А Левел (то гаин а фулл А Левел) – А даражасининг иккинчи йили (тўлиқ А даражасига эга бўлиш учун) шаклий ва структур жиҳатдан фарқли томонлари аниқланиб бўғин+ҳарф модел асосида шаклланган аралаш қисқартмаларнинг Пре-К (Пре-Киндергартен – Болалар богʼчасигача), ЎзРФА (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси) каби қисқартма сўзларнинг мазмуний жиҳатдан ўхшаш жиҳатлари  далилланганлигига оид натижаларидан ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 14-мартдаги 105/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг сўзларнинг таҳлили билан боғлиқ ўринлари янги қарашлар билан бойиган, лексикографик таҳлиллари мукаммаллашган;
инглиз ва ўзбек тилларида қисқартмаларни калкалаш ёрдамида ўзлаштирилишининг ахборот-коммуникация соҳасида барча тиллар учун бир хиллик касб этиш зарурати  асосланганлиги ҳамда чоғиштирилаётган тиллардаги қисқартмаларнинг  қўлланишига кўра:  ф. (феъл), рвш. (равиш), юк., юкл. (юклама), кўм. (кўмакчи), боғ., боғл. (боғловчи), крш. с. (кириш сўз), тўл., тўлд. (тўлдирувчи), сиф., сфт (сифат), олм. (олмош), аниқ. (аниқловчи), гм., грам. (грамматика), адв. (адверб), адж. (аджеcтиве), диc. (диcтионарй) сингари ўхшаш, аджеcтиве (сифат), аббр. – аббревиатион, аббревиатед (қисқартма сўзлар), чап. – чаптер (боб), этc.-этcетера (ва бошқалар) каби фарқли жиҳатлари очиб берилганлигига оид маълумотдан Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси томонидан “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва катталар учун инглиз тили дарслари”, “Тил-маърифат кўзгуси” мавзусидаги кўрсатувларида фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 1-майдаги 01-02/27-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув мазмуни назарий маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish