Sayt test rejimida ishlamoqda

Дусназарова Мавжуда Илямоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек оиласида куёв-келин билан боғлиқ никоҳ маросимларини этномаданий жараёнга таъсири (ХIХ асрнинг иккинчи ярми-ХХI аср бошлари Сурхон-Шеробод воҳаси мисолида)”, 07.00.01–Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Таr1268.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Фахриддин Шoймарданович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Атаханов Рафикжон Сотволдиевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек оиласида куёв-келин билан боғлиқ никоҳ маросимларининг этномаданий жараёнларга таъсирини Сурхон-Шеробод воҳаси мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХIХ аср сўнги – ХХ аср ўрталарида «оқсуяк» деб саналувчи эшонларнинг оддий аҳоли билан никоҳга кириши мумкин бўлмаганлиги, шунингдек, Сурхон воҳасида никоҳнинг «левират», «сорорат», «вой-вой никоҳ», «қарши қуда», «куч куёв», «ич куёв» каби турлари бўлганлиги асосланган;
Сурхон воҳасида тўйдан олдин «қаллиқ ўйин» удуми бажарилганлиги, қалин тўлашга қурби етмаган кишилар «чиғай» дейилганлиги, куёвнинг совғаси «суруғ», келиннинг сепи эса «кола» деб аталганлиги, фотиҳа тўйи ялоққизартар деб номланганлиги, қалин эвазига берилган қўйлар «борлиқ», «тўй қўйи», «кўган тўлдириш» дейилганлиги аниқланган;
Бухоро амирлиги даврида бой кишилар тўйдан олдин ўз ўғиллари учун «мушкўзанак» ўтов тайёрлатганликлари, Сурхондарёнинг қўнғирот уруғига мансуб аҳолиси рўмолни қийиқ деб атаганликлари, тўйга соврун қўшган кишига тўй совғаси - кийит беришганлиги далилланган;
унаштирув маросими «ялоқ қизартар», «нон синдириш», «нон ушатиш» деб аталганлиги, тўйга қадар «келин қочув», «куёв қочув» каби удумлар бажарилганлиги, тўй куни «тўққиз жўнатиш», «идиш қайтарар», «қонжиға табоқ», «уй туширар тўй», «овмин тўйи» каби маросимлар ўтказилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек оиласида куёв-келин билан боғлиқ никоҳ удумларининг этномаданий жараёнга таъсирини (ХIХ асрнинг иккинчи ярми-ХХI аср бошлари Сурхон-Шеробод воҳаси мисолида) ўрганиш юзасидан тўпланган маълумотлар асосида:
ХIХ аср сўнги – ХХ аср ўрталарида «оқсуяк» деб саналувчи эшонларнинг оддий аҳоли билан никоҳга кириши мумкин бўлмаганлиги, шунингдек, Сурхон воҳасида никоҳнинг «левират», «сорорат», «вой-вой никоҳ», «қарши қуда», «куч куёв», «ич куёв» каби турлари бўлганлиги асосланганлиги, Сурхон воҳасида тўйдан олдин «қаллиқ ўйин» удуми бажарилганлиги, қалин тўлашга қурби етмаган кишилар «чиғай» дейилганлиги, куёвнинг совғаси «суруғ», келиннинг сепи эса «кола» деб аталганлиги, фотиҳа тўйи ялоққизартар деб номланганлиги, қалин эвазига берилган қўйлар «борлиқ», «тўй қўйи», «кўган тўлдириш» дейилганлиги каби маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг туркум тарихий кўрсатувларини тайёрланишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 11 январдаги 02-31-64-сон маълумотномаси). Натижалар томошабинларда никоҳ тарихи ва урф-одатлари билимлар ҳосил бўлишига эришилган;
Бухоро амирлиги даврида бой кишилар тўйдан олдин ўз ўғиллари учун «мушкўзанак» ўтов тайёрлатганликлари, Сурхондарёнинг қўнғирот уруғига мансуб аҳолиси рўмолни қийиқ деб атаганликлари, тўйга соврун қўшган кишига тўй совғаси - кийит беришганлиги далилланганлиги, унаштирув маросими «ялоқ қизартар», «нон синдириш», «нон ушатиш» деб аталганлиги, тўйга қадар «келин қочув», «куёв қочув» каби удумлар бажарилганлиги, тўй куни «тўққиз жўнатиш», «идиш қайтарар», «қонжиға табоқ», «уй туширар тўй», «овмин тўйи» каби маросимлар ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 25 январдаги 02-22/56-сон маълумотномаси). Бу эса, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан фарқланувчи никоҳ удумлари ҳақидаги этнографик маълумотларини янгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish