Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдимуродов Уйғунжон Санақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хатирчи тумани топонимларининг лексик-грамматик ва этимологик тадқиқи”, 10.00.01-Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2408.
Илмий раҳбар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03
Расмий оппонентлар: Маматов Абдуғофур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хатирчи тумани топонимларининг таркибий қисми ҳисобланган ойконим, гидроним, ороним, агрооним, некроним, дромонимларнинг лексик-семантик, структур-типологик хусусиятларини, ясалиш усулларини, этимологиясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хатирчи тумани топонимларининг ойконим, гидроним, ороним, некроним, агрооним, дромоним каби гуруҳларига мансуб обектларнинг аталишида уруғ, антропоним, дарахт, ўсимлик, зооним каби номларининг мотивланиши Келачи, Жалойир (уруғ номлари), Мингтут, Мингёнғоқ (дарахт номлари), Мирзо Улуғбек, Хўжақулобод, Алишер Навоий (антропоним номлари) каби топонимлар мисолида асосланган;
Хатирчи тумани топонимларининг ясалишида композиция, ономастик конверсия усулларининг фаоллиги ҳамда аффиксация усули нофаоллиги Буғдой+ли, Янғоқ+ли, Гул+зор, Тош+лоқ (аффиксация усули), Мур+даш, Тахта+кўприк, Минг+ёнғоқ (композиция усул), Тепа, Банд, Майдон, Кориз, Чинор, Хонақа (ономастик конверсия усули) каби топонимлар асосида исботланган;
Хатирчи тумани топонимларининг номланишида қишлоқ, овул, работ, қўрғон, ариқ, сой, булоқ, зовур, тоғ, тепа, жар, яйлов каби топонимик аниқлагичларнинг семантик вазифалари Ўртақишлоқ (қишлоқ), Мирзаовул (овул), Янгиработ (работ), Учқўрғон (қўрғон), Дамариқ (ариқ), Каттасой (сой), Ўртабулоқ (булоқ), Шўрзовур (зовур), Етимтоғ (тоғ), Қарғатепа (тепа), Ажалжар (жар), Каттаяйлов (яйлов) сингари номлар асосида далилланган;
Хатирчи  тумани  топонимларининг  лингвистик  структураси  туб,  аффиксли, қўшма,   топонимик   аниқлагичли,   мураккаб   таркибли  топонимларга  ҳамда улар орасидан Авоқли, Қутчи, Олчин, Тортувли, Кўкча, Ангидон, Навандак, Хатирчи, Мурдаш, Чилош, Чағилкўл каби номларнинг этимологияси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хатирчи тумани топонимларининг лексик-грамматик ва этимологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
Хатирчи тумани топонимларининг ясалиш усуллари, ясалишидаги фаол ва нофаол типлар, номларнинг грамматик тузилиши ва структурал моделлари, маъновий-этимологик хусусиятлари, топонимларнинг қиёсий таҳлили тўғрисидаги хулосалардан ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 3-ноябрдаги 17-01/129-сон маълумотномаси). Натижада атоқли отлар ясалиши билан боғлиқ топонимларнинг ясалиш усуллари, моделлари, ономастик конверсия, оддий сўз ясалиши билан атоқли отлар ясалишига доир фарқли жиҳатларни мукаммаллаштиришга эришилган;
топонимларнинг юзага келиши, шаклланиши учун асос бўлган лисоний ва нолисоний омиллари, этимологик хусусиятлари ҳамда тарихий-лисоний жиҳатларини аниқлаш ва қўлланилган атамаларнинг изоҳланишидаги хулосалардан Европа иттифоқининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган Эрасмус + дастури доирасида амалга оширилган 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 4-майдаги 1154/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш ва халқаролаштириш мақсадида яратилган ўқув қўланмаларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
топонимларнинг тарихий номларини сақлаб қолиш, уларнинг базасини яратиш, шунингдек, жой номларининг тарихий тараққиётини, ижтимоий-маданий, географик, этнографик хусусиятларини аниқлашдаги хулосалар ва мулоҳазалардан “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2023-йил 15-апрелдаги 228/01-01-сон маълумотномаси). Натижада топонимларнинг статистикаси, грамматик тузилиши ва структурал моделлари, маъновий-этимологик хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар орқали тил корпуси ҳақидаги олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини бойитишга эришилган.
Хатирчи тумани топонимларининг келиб чиқиш асослари, тарихи, этимологиясига доир илмий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Бир қишлоқ тарихи”, “Кўҳна манзиллар” каби кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 4-апрелдаги 06-28-510-сон маълумотномаси). Натижада келтирилган маълумотлар кўрсатувнинг янада мазмунли бўлишига, тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончли илмий манбалар билан бойитилишига ҳамда уни кенг жамоатчилик орасида тарғиб этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish