Sayt test rejimida ishlamoqda

Мислиддинова Малика Холбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳмуд Кошғарийнинг фонетик ва фоностилистик қарашлари”, 10.00.01-Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2835.
Илмий раҳбар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03
Расмий оппонентлар:  Махмараимова  Шохиста  Тухташевна, филология фанлари доктори, профессор; Самихон Аширбоев, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
        Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида олимнинг фонетик қарашларини таҳлил қилиҳ, шарҳлаш ва шу орқали унинг ўзига хос жиҳатлари, товушлар тизимидаги услубий хосланишларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотинг илмий янгилиги:
Маҳмуд Кошғарий томонидан фонема ва ҳарф муносабати белгиланганлиги, ўша даврдагидек ҳозирги ўзбек имлосида араб ҳарфларининг туркийча товушларни ифодалаб беролмаслиги, фон, фонема, талаффуз, унли ва ундош товушлар орасидаги орфографик номутаносибликлар мавжудлиги аниқланган;
туркий тиллардаги унли ва ундош товушларни бир-биридан фарқлаш ва ажратиш орқали улардаги кенглик ва торлик, чўзиқлик ва қисқалик, жаранглилик ва жарангсизлик, юмшоқлик ва қаттиқлик, товушларнинг алмашиниши, тушиши, сингиши, бир-бирига мос келиши сингари товуш ўзгаришлари мавжуд эканлиги очиб берилган;
нутқда юз берадиган ассимиляция, диссимиляция, метатеза каби фонетик жараёнлар сабабли маъно тафовути, талаффуз меъёри, қулайлиги билан боғлиқ бўлган услубий хусусиятларига кўра обектив характерга эга эканлиги асосланган;
“Девон”да товушлар ва оҳангнинг ўзгариши натижасида юзага келадиган уйғунлик, оҳангдорлик, хушоҳанглик, енгиллик, поетик матнларда ритмни сақлаб қолиш, силлиқлик, аллитерация, сўз маъно оттенкаларининг фарқланиши, меъёрнинг бузилиши каби ҳолатлар туркий тиллар тарихий стилистикаси асосини Маҳмуд Кошғарий томонидан қўйилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳмуд Кошғарий “Девону луғотит турк” асаридаги фонетик ҳодисаларни ўрганиш асосида:
Маҳмуд Кошғарий томонидан фонема ва ҳарф муносабати белгиланганлиги, ўша даврдагидек ҳозирги ўзбек имлосида араб ҳарфларининг туркийча товушларни ифодалаб беролмаслиги, фон, фонема, талаффуз, унли ва ундош товушлар орасидаги номутаносибликлардаги ўринлардан 2012-2016-йилларда бажарилган  ФА-Ф1-Г002 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг адабий жанрлар қисмини бажаришда фойдаланилган (ЎР РФАҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг  2022-йил 16-сентябрдаги 17-01-127-сон маълумотномаси). Натижада товушларнинг поетик таъсирчанликни оширишдаги бадиий-эстетик қиммати ва унинг аҳамиятини кўрсатишга эришилган;
туркий тиллардаги унли ва ундош товушларни бир-биридан фарқлаш ва ажратиш баробарида улардаги кенглик ва торлик, чўзиқлик ва қисқалик, жаранглилик ва жарангсизлик, юмшоқлик ва қаттиқлик, товушларнинг алмашиниши, тушиши, сингиши, бир-бирига мос келиши сингари товуш ўзгаришларига оид хулосалардан 2012-2016-йилларда бажарилган ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (ЎР РФАҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 26-октабрдаги 17-01-128-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилидаги мавжуд фонемаларнинг тилимиз тарихидаги нутқ товушларининг давоми, тадрижий тараққиёти эканлигини девондаги мақоллар таркибидаги фонемаларнинг таҳлили асосида кенг ёритиш имконини берган;
нутқда юз берадиган ассимиляция, диссимиляция, метатеза каби фонетик жараёнлар сабабли маъно тафовути, талаффуз меъёри, қулайлиги билан боғлиқ бўлган услубий хусусиятларига кўра обектив характерга эга ўринлардан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг фолклоршунослик қисмини бажаришда фойдаланилган (ЎР РФАҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 22-ноябрдаги 17-01-130-сон маълумотномаси). Натижада девоннинг фолклоршуносликни бойитишдаги ўрнини кўрсатишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish