Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимова Сарвиноз Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни манипуляцион таъсирлардан ҳимоя қилишнинг ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/P411.
Илмий раҳбар: Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаева Дилбар Убайдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи  ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни манипуляцион таʻсирлардан ҳимоя қилишнинг ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятлари боʻйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни манипуляцион таъсирлардан ҳимоя қилишда ўзгаларга муносабатнинг “қадрият” ёки “восита” сифатида ифодаланиши билан боғлиқ равишда “сиқиб чиқариш”, “реактив таълим”, “проексия”, “регрессия”нинг ўқув фаолиятидаги устуворлиги туфайли психологик ҳимоя механизмларининг дифференциал намоён бўлиши ижтимоий психологик хусусият  сифатида асосланган;
талабаларда глобаллашув шароитида манипуляцион таъсирларига берилиши ва уни олдини олишда “инсонларни яхшилиги”, “ҳаётнинг бошқарувчанлиги”, “тасодифий бўлаётган воқеалар”, “омад даражаси” каби таянч қадриятларнинг дифференциал намоён бўлиши муҳимлигига кўра миллий этнопсихологик хусусиятлар аҳамияти асосланган;
шахсларда манипуляцион таъсирлар натижасида режалаштириш, моделлаштириш, дастурлаштириш, эгилувчанлик, мустақилликнинг ўзини-ўзи бошқариш қобилияти негизида интегратив намоён бўлиши туфайли талабаларнинг хулқ-атворида рефлексив хусусиятлар устувор ривожланиши далилланган;
ахборотни қабул қилишга бўлган мотивациянинг гендер тафовутларига кўра виртуал фаоллик орқали “ўзига ишонмаслик”, “қўллаб-қувватланиш эҳтиёжи”ни компенсациялаш хусусиятини суҳбатдошнинг хулқ-атворини стеретипизациялашга интеграцияси туфайли мулоқот мотивациясининг устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни манипуляцион та'сирлардан ҳимоя қилишнинг ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни манипуляцион таъсирлардан ҳимоя қилишда ўзгаларга муносабатнинг “қадрият” ёки “восита” сифатида ифодаланиши билан боғлиқ равишда “сиқиб чиқариш”, “реактив таълим”, “проексия”, “регрессия”нинг ўқув фаолиятидаги устуворлиги туфайли психологик ҳимоя механизмларининг дифференциал намоён бўлиши ижтимоий психологик хусусият сифатида асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-40-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-40а-сон маълумотномаси). Натижада манипуляцион таъсир тушунчасини ижтимоий психологик жиҳатдан таҳлил этиш ва уни шахс шаклланишидаги аҳамиятини ўрганиш имконияти яратилган;
талабаларда глобаллашув шароитида манипуляцион таъсирларига берилиши ва уни олдини олишда “инсонларни яхшилиги”, “ҳаётнинг бошқарувчанлиги”, “тасодифий бўлаётган воқеалар”, “омад даражаси” каби таянч қадриятларнинг дифференциал намоён бўлиши муҳимлигига кўра миллий этнопсихологик хусусиятлар аҳамияти асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-40-сонли буйруғи билан «Этнопсихология» модулига киритилган (Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-40а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда глобаллашув шароитида манипуляцион таъсирларига берилиши ва уни олдини олишда миллий этнопсихологик хусусиятларимизни аҳамиятини таҳлил этиш имконияти яратилган;
шахсларда манипуляцион таъсирлар натижасида режалаштириш, моделлаштириш, дастурлаштириш, эгилувчанлик, мустақилликнинг ўзини-ўзи бошқариш қобилияти негизида интегратив намоён бўлиши туфайли талабаларнинг хулқ-атворида рефлексив хусусиятлар устувор ривожланиши далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-40-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-40а-сон маълумотномаси). Натижада шахсларда манипуляцион таъсирлар натижасида саълбий хулқ-атвор кўринишларини шаклланишини психологик жиҳатдан ўрганиш ва уни олдини олишга қаратилган психологик механизмларни ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
ахборотни қабул қилишга бўлган мотивациянинг гендер тафовутларига кўра виртуал фаоллик орқали “ўзига ишонмаслик”, “қўллаб-қувватланиш эҳтиёжи”ни компенсациялаш хусусиятини суҳбатдошнинг хулқ-атворини стеретипизациялашга интеграцияси туфайли мулоқот мотивациясининг устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-40-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-40а-сон маълумотномаси). Натижада интернет ва ижтимоий тармоқларнинг шахс шаклланишидаги аҳамияти ва унинг саълбий хусусиятларини психологик жиҳатдан таҳлил қилиш имконияти яратилган.
     

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish