Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Нодир Зайниддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда интеллектуал қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P466.
Илмий раҳбар: Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019 Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Атабаева Наргис Батировна, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Останов Шуҳрат Шарифович, психология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда интеллектуал қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирлар интеллектуал қобилиятини ривожланишига эмоционал интеллектнинг бевосита таъсири шахслараро муносабатлардаги ҳиссий ҳолатларни назорат қилиш ва бошқариш сифатларини эстетик ҳисларга боғлиқ ҳолда ижодий фаолиятга интегратив шаклланиши туфайли “натижаларни баҳолаш” хусусиятини устувор намоён бўлишига олиб келиши далилланган;
ўсмирлардаги ақлий хусусиятларнинг дифференциал намоён бўлишига кўра фаолият натижасини адекват баҳолаш, ўз устида когнитив, эмоционал жиҳатдан ишлашнинг “режалаштириш”, “мустақиллик” сифатларига боғлиқ ҳолда хулқ-атворда устуворлиги туфайли ўсмирларнинг интеллектуал қобилияти ижтимоий қадриятларга идентив ривожланиши далилланган;
шахс фаолияти маҳсулдорлигининг устувор йўналишларига кўра фаолиятни режалаштиришдаги когнитив хусусиятларнинг ўз устида ишлашга интегратив равишда “мустақиллик ҳисси” билан боғлиқ мустақил қарор қабул қилиш сифатини ривожланишига таъсир этиши туфайли ўсмир интеллектуал қобилиятининг мазмуний компонентлари дифференциацияси асосланган;
 ўсмир интеллектуал қобилиятининг таркибий компонентларини ривожлантиришда шахслараро муносабатларда ўзини ва бошқаларни ҳисларини тушуниш, идентификациялаш, ўз кечинмаларини назорат қилишнинг когнитив хусусиятларга интеграл намоён бўлиши туфайли эмоционал интеллектни шаклланганлик даражаси устувор характерга эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирлар интеллектуал қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
ўсмирлар интеллектуал қобилиятини ривожланишига эмоционал интеллектнинг бевосита таъсири шахслараро муносабатлардаги ҳиссий ҳолатларни назорат қилиш ва бошқариш сифатларини эстетик ҳисларга боғлиқ ҳолда ижодий фаолиятга интегратив шаклланиши туфайли “натижаларни баҳолаш” хусусиятини устувор намоён бўлишига олиб келиши далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-69-сонли буйруғи билан  “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-69-а-сон маълумотномаси). Натижада  ўсмирлар интеллектуал қобилиятини ривожланишига эмоционал интеллектнинг бевосита таъсирини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
шахсдаги ақлий хусусиятларнинг дифференциал намоён бўлишига кўра, фаолият натижасини адекват баҳолаш, ўз устида когнитив, эмоционал жиҳатдан ишлашнинг “режалаштириш”, “мустақиллик” сифатларига боғлиқ ҳолда хулқ-атворда устуворлиги туфайли ўсмирларнинг интеллектуал қобилияти ижтимоий қадриятларга идентив ривожланиши далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 4-сентябрдаги ПМ-69-сонли “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-69-а-сон маълумотномаси). Натижада шахсдаги ақлий хусусиятларнинг дифференциал намоён бўлишига боғлиқ равишда ўсмирлар интеллектуал қобилиятини структуравий таҳлил қилиш механизмлари очиб берилган;
шахс фаолияти маҳсулдорлигининг устувор йўналишларига кўра фаолиятни режалаштиришдаги когнитив хусусиятларнинг ўз устида ишлашга интегратив равишда “мустақиллик ҳисси” билан боғлиқ мустақил қарор қабул қилиш сифатини ривожланишига таъсир этиши туфайли ўсмир интеллектуал қобилиятининг мазмуний компонентлари дифференциацияси асосланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 4-сентябрдаги ПМ-69-сонли “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-69-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмир интеллектуал қобилиятининг мазмуний компонентлари дифференциациясини асослаш мезонлари тизимлаштирилган;
 ўсмир интеллектуал қобилиятининг таркибий компонентларини ривожлантиришда шахслараро муносабатларда ўзини ва бошқаларни ҳисларини тушуниш, идентификациялаш, ўз кечинмаларини назорат қилишнинг когнитив хусусиятларга интеграл намоён бўлиши туфайли эмоционал интеллектни шаклланганлик даражаси устувор характерга эга эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 4-сентябрдаги ПМ-69-сонли “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-69-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмир интеллектуал қобилиятининг таркибий компонентларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик аспектларини ишлаб чиқилган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish