Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборов Хазрат Хусеновичнинг
 фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ёшларда миллий тарбия шаклланишининг ижтимоий-психологик омиллари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.  (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/P98.
Илмий раҳбар: Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Мингбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Сафоев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори, профессор; Фарфиева Комола Атхамджановна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда миллий тарбия шаклланишининг ижтимоий-психологик омилларини аниқлаш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ота-онанинг болага муносабати натижасида фарзандга нисбатан “ғамхўрлик қилиш”, “кучли ҳиссий алоқа билдириш”ни “ўртоқлик (ҳамкорлик)” омилига боғлиқ равишда кучли намоён бўлиши туфайли ўсмирларда миллий тарбия шаклланишига ижобий таъсир этувчи “мустақиллик”, “мулоқотмандлик”, “курашга тайёрлик”, “жамоавийлик”, “аффилиация”, “тартиб-интизом”, “кўмакни қабул қилиш” каби ижтимоий-психологик хусусиятлар аниқланган;
шахс хусусиятларига кўра халқимиз орасида кўпроқ миллийлик касб этадиган ва миллий қадриятга айланган “меҳмондўстлик”, “тингловчанлик”, “муруватлилик”, “ғамхўрлик”, “ҳожатбарорлик”, “аҳиллик” ва “ҳурматлилик” каби фазилатларни хулқда устувор намоён бўлиши сабабли ўсмирларда миллий тарбияланганлигини таъминловчи “ўз-ўзига бўлган муносабатни ижобийлиги”, “ўзига ишончни ижобийлиги”, ўз-ўзини ҳурмат қилиш”,  “бошқалардан ижобий муносабатни кутиш” ва “Мен”ни “Биз”га проексиялаш  каби таянч мезонларни дифференциациялаш зарурати асосланган;
ўқувчиларда тарбия даражасини намоён бўлиши гуруҳни идрок қилишнинг “индивидуаллик” типини “аҳиллик”, “ғамхўрлик”, “прагматиклик”ни “мурувватлилик” билан тескари, “жамоавийлик”ни “меҳмондўсилик”, “ҳурматлилик” билан тўғри пропорсионал боғлиқлиги туфайли гуруҳдаги хулқ-атвор мотивасиясини ривожланишига идентив эканлиги асосланган;
ёшлар тарбияси даражасининг диагностикаси натижасида меҳмондўстлик, тингловчанлик, хожатбарорлик, ғамхўрлик, аҳиллик миллий фазилатларининг  ижтимоий майдон таъсирида намоён бўлиш туфайли  “ижтимоий нуфузга”, “рақобатга”, “мақсадга эришишга” интилиш устувор омил сифатида намоён бўлиши далилланган;
ёшларда миллий тарбия шаклланишининг ижтимоий-психологик модели шахсга коррексион-адаптив таъсир этишнинг коммуникатив, персепсив, интерактив, дидактик босқичларида гетереостеретип ва автостереотип қарашларнинг ўзаро интегратив ривожланиши муҳимлиги туфайли “мотивасион баҳолаш”, “хулқ-атворни назорат қилиш”, “ҳиссий”,  “когнитив”, “соғлом сосиализасия” мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда миллий тарбия шаклланишининг ижтимоий-психологик омиллари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ота-онанинг болага муносабати натижасида фарзандга нисбатан “ғамхўрлик қилиш”, “кучли ҳиссий алоқа билдириш”ни “ўртоқлик (ҳамкорлик)” омилига боғлиқ равишда кучли намоён бўлиши туфайли ўсмирларда миллий тарбия шаклланишига ижобий таъсир этувчи “мустақиллик”, “мулоқотмандлик”, “курашга тайёрлик”, “жамоавийлик”, “аффилиация”, “тартиб-интизом”, “кўмакни қабул қилиш” каби ижтимоий-психологик хусусиятлар аниқланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-58-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Педагогик психологияси» ва «Ижтимоий психология» модуллрига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-58а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда миллий тарбия шаклланишига ижобий таъсир қиладиган ижтимоий-психологик хусусиятлар ривожлантирилган;
шахс хусусиятларига кўра халқимиз орасида кўпроқ миллийлик касб этадиган ва миллий қадриятга айланган “меҳмондўстлик”, “тингловчанлик”, “муруватлилик”, “ғамхўрлик”, “ҳожатбарорлик”, “аҳиллик” ва “ҳурматлилик” каби фазилатларни хулқда устувор намоён бўлиши сабабли ўсмирларда миллий тарбияланганлигини таъминловчи “ўз-ўзига бўлган муносабатни ижобийлиги”, “ўзига ишончни ижобийлиги”, ўз-ўзини ҳурмат қилиш”,  “бошқалардан ижобий муносабатни кутиш” ва “Мен”ни “Биз”га проексиялаш каби таянч мезонларни дифференциасиялаш зарурати асосланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-58-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Ижтимоий психология» ва «Педагогик психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-58а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда миллийлик касб этадиган ва миллий қадриятга айланган миллий фазилатларни шакллантириш имкони оширилган;
ўқувчиларда тарбия даражасини намоён бўлиши гуруҳни идрок қилишнинг “индивидуаллик” типини “аҳиллик”, “ғамхўрлик”, “прагматиклик”ни “мурувватлилик” билан тескари, “жамоавийлик”ни “меҳмондўсилик”, “ҳурматлилик” билан тўғри пропорсионал боғлиқлиги туфайли гуруҳдаги хулқ-атвор мотивасиясини ривожланишига идентив эканлиги асосланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-58-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-58а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда миллий тарбияланганлигини таъминловчи таянч мезонлари мустаҳкамланган;
ёшлар тарбияси даражасининг диагностикаси натижасида меҳмондўстлик, тингловчанлик, ҳожатбарорлик, ғамхўрлик, аҳиллик миллий фазилатларининг  ижтимоий майдон таъсирида намоён бўлиши туфайли  “ижтимоий нуфузга”, “рақобатга”, “мақсадга эришишга” интилиш устувор омил сифатида намоён бўлиши далилланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-58-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Ижтимоий психология» ва «Педагогик психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-58а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда миллий тарбияни шакллантиришга оид замонавий ва миллий тарбия методлари бўйича билимлар мустаҳкамланган;
ёшларда миллий тарбия шаклланишининг ижтимоий-психологик модели шахсга коррексион-адаптив таъсир этишнинг коммуникатив, персепсив, интерактив, дидактик босқичларида гетереостеретип ва автостереотип қарашларнинг ўзаро интегратив ривожланиши муҳимлиги туфайли “мотивасион баҳолаш”, “хулқ-атворни назорат қилиш”, “ҳиссий”,  “когнитив”, “соғлом сосиализасия” мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилганлига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-58-сонли буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Ижтимоий психология» ва «Педагогик психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-58а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда миллий тарбияланганлик даражаси оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish