Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Озода Ташназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
«Талабаларнинг коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P540.
Илмий раҳбар: Якубова Гўзал Асатуллаевна, психология фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Рустамов Шавкат Шухрат ўғли, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).   
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик - психологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий та'лим муассасалари талабаларининг коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришда лидерлик, мустақиллик, тўғри тажавузкорлик, ҳамкорлик, мас'улиятлилик, бағрикенглик сифатларини динамик тарзда касбий сифатларга интегратив намоён бўлиши муҳимлиги туфайли шахслараро муносабатларнинг интерпесонал шахс хусусиятларининг устуворлиги педагогик-психологик жиҳатдан асосланган;
талабаларда коммуникатив қобилиятларнинг ривожланиши мулоқотчанлик, мантиқий фикрлаш, эмосионал барқарорлик, оптимизм, ижодий тафаккур, ўзини назорат қилиш, ўзгаларга йўналганликнинг шахс хусусиятлари билан интеграцияси туфайли коммуникатив ижтимоий компетентликнинг шаклланишига тўғри пропорсионал эканлиги далилланган;  
талабалардаги коммуникатив қобилиятларини ривожланишига психологик омилларнинг та'сири натижасида мулоқотдаги эксперссив харакатларни тушуниш, англаш, идрок қилиш, шахслараро муносабатларда эмпатия, идентификасиянинг устуворлиги туфайли новербал-персепсив компетентликни шаклланиши далилланган;
талабалар коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришда мулоқотдаги вербал ва новербал кўникмаларни эмпатия, ижтимоий идентификасия, конфликтларни бошқариш малакаларини устувор намоён бўлишини таъминлаш муҳтимлигига кўра  ижтимоий компетентликни шаклланишига коррексион-адаптив та'сир этиш муҳимлиги асосланган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда коммуникатив қобилиятларни ривожлантириш бўйича эришилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасалари талабаларининг коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришда лидерлик, мустақиллик, тўғри тажавузкорлик, ҳамкорлик, масъулиятлилик, бағрикенглик сифатларини динамик тарзда касбий сифатларга интегратив намоён бўлиши муҳимлиги туфайли шахслараро муносабатларнинг интерпесонал шахс хусусиятларининг устуворлиги педагогик-психологик жиҳатдан асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-45 сонли буйруғи билан  “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-45-а-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабаларининг коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари яратилган;
талабаларда коммуникатив қобилиятларнинг ривожланиши мулоқотчанлик, мантиқий фикрлаш, эмоционал барқарорлик, оптимизм, ижодий тафаккур, ўзини назорат қилиш, ўзгаларга йўналганликнинг шахс хусусиятлари билан интеграцияси туфайли коммуникатив ижтимоий компетентликнинг шаклланишига тўғри пропорсионал эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-45 сонли буйруғи билан  “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-45-а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда коммуникатив қобилиятлар намоён бўлишининг ўзига хослиги аниқлаштирилган;
талабалардаги коммуникатив қобилиятларини ривожланишига психологик омилларнинг таъсири натижасида мулоқотдаги эксперссив харакатларни тушуниш, англаш, идрок қилиш, шахслараро муносабатларда эмпатия, идентификациянинг устуворлиги туфайли новербал-персепсив компетентликни шаклланиши далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 2023-йил 12-августдаги ПМ-45 сонли буйруғи билан  “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-45-а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда коммуникатив қобилиятларига таъсир этувчи психологик омиллар аниқлаштирилган;
талабалар коммуникатив қобилиятларини ривожлан¬тиришда мулоқотдаги вербал ва новербал кўникмаларни эмпатия, ижтимоий идентификация, конфликтларни бошқариш малакаларини устувор намоён бўлишини таъминлаш муҳтимлигига кўра  ижтимоий компетентликни шаклланишига коррексион-адаптив таъсир этиш муҳимлиги асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 2023-йил 12-августдаги ПМ-45 сонли буйруғи билан   “Психологик маслаҳат ва коррексия” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 614-августдаги ПМ-45-а-сон маълумотномаси). Натижада  талабалар коммуникатив қобилиятларини ривожлан¬тириш бўйича психо-коррексион натижалар асосида психологик хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish