Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамрокулова Хулкар Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдой ҳосилдорлигига экиш муддатлари ва биологик фаол моддаларнинг таъсири”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Qx755.
Илмий раҳбар: Санакулов Акмал Лапасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бобоев Саидмурод Кимсанбаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти типик бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига экиш муддатлари ва биологик фаол моддаларнинг уйғунлашган таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида кузги юмшоқ буғдойнинг Жасмина нави учун қулай экиш муддатлари (октябрь ойининг иккинчи ярми) илмий асосланган;
қулай экиш муддатлари ва биологик фаол моддалар (Гумимакс-двойная сила, Uzgumi ва Эдагум СМ) таъсирида кузги буғдой майсаларининг тупланиш коэффиценти (1,27-1,36) юқори бўлиши, ўсимликларнинг қишда сийракланиши кам (11,1-21,8 %) бўлиши, таъсир самарадорлиги экиш муддати бўйича 30.IХ→30.Х→15.Х; препаратлар бўйича Гумимакс-двайная сила→Эдагум СМ→Uzgumi тартибида камайиши аниқланган;
қулай экиш муддатида хлорофил “а” миқдори баҳорда 2,47-2,93 ва 0,73-1,41 мг/г бўлиши, биологик фаол моддалар (Uzgumi) таъсирида барча экиш муддатларида пигментлар миқдори кўпайиши исботланган;
Жасмина навининг барг юзаси униб чиқишдан найчалашгача (28,9-60,35 минг м2/га) ошиб бориши, бошоқлашдан мум пишишга (18,55-33,82 минг м2/га) томон камайиб бориши, фотосинтез соф маҳсулдорлик уруғлар 15.Х да экилганда ва Uzgumi препарати қўлланилганда юқори бўлиши аниқланган;
уруғларга Uzgumi препарати билан ишлов берилган ва тупланишда баргга пуркалганда ўсимликда физиологик-биокимёвий жараёнлар жадаллашиб, ҳосил структураси элементлари қулай шаклланиши ва ҳосилдорликка таъсири Uzgumi (23,0%)→Эдагум СМ (21,2%)→Гумимакс-двойная сила (14,9%) тартибида бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кузги буғдой ҳосилдорлигига экиш муддатлари ва биологик фаол моддаларнинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Кузги буғдой етиштиришда биологик фаол моддалардан фойдаланиш» бўйича тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2 февраль 07/21-21-07/60-сон маълумотномаси). Тавсия ғаллачилик фермер хўжаликларида дон етиштиришга хизмат қилади;
Самарқанд вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой етиштиришда уруғларга биологик фаол моддалар билан ишлов бериш ҳамда ўсимликнинг тупланиш фазасида мазкур биостимуляторлар билан барг орқали озиқлантиришда пуркаш технологияси 50,0 гектарга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2 февраль 07/21-21-07/60-сон маълумотномаси). Натижада 8,9-12,4 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилган;
Самарқанд вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой етиштиришда уруғларни октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида экиш (экишда уруғларги биологик фаол моддалар билан ишлов бериш) теxнологияси Самарқанд вилояти Булунғур тумани «Санжар Мохичеҳра даласи» фермер хўжалигида 18,0 гектар, Булунғур тумани «Вахоб Турдалиев даласи» фермер хўжалигида 18,0 гектар, «Адҳам Ғофуров» фермер хўжалигида 14,0 гектар, Пастдарғом тумани «Ботирхон бобо Н.Б.» фермер хўжалигида 12,0 гектар, Пастдарғом тумани «Равшан Ёдгор пахта даласи» фермер хўжалигида 10,0 гектар, Пастдарғом тумани «Сарбон Н.Э.» фермер хўжалигида 15,0 гектар, вилоят бўйича жами 87,0 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2 февраль 07/21-21-07/60-сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликларида ғалладан 8,5-11,5 ц/га қўшимча дон ҳосили олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish