Sayt test rejimida ishlamoqda

Соатов Бахром Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бухоро вилояти сув ҳавзалари балиқлари гелминтларининг экологик - фаунистик тавсифи», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/B551.
Илмий раҳбар: Кучбоев Абдураҳим Эргашевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.91.01.
Расмий оппонентлар: Дадаев Сайдулла Дадаевич, биология фанлари доктори, профессор; Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилояти сув ҳавзаларидаги балиқлар гелминтларининг тур таркиби, тарқалиши, таксономияси ва балиқларнинг гелминтлар билан зарарланиши аниқлаш ҳамда асосий гелминтозларга қарши курашишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро вилояти сув ҳавзаларидаги 13 тур балиқларда гелминтларнинг 32 тури қайд этилган. Улардан 12 тури сестода, 6 тури трематода, 2 тури акантотсефала ва 12 тури нематода синфига мансублиги аниқланган;
Ўзбекистон фаунаси учун Пҳилометра котлани ва Cонтраcаеcум рудолпҳи нематода турлари биринчи марта аниқланган;
Бухоро вилояти сув ҳавзалари балиқларида қайд этилган 11 тур гелминтлар (Биаcетабулум аппендиcулатум, Протеоcепҳалус осcулатус, Аллоcрадиум исопориум, Тҳйлоделпҳйс cлавата, Болбофорус cонфусус, Cапиллариа томентоса, Гнатҳостома ҳиспидум, Диоcтопҳйме ренале, Cамалланус лаcустрис, Cонтраcаеcум спиcулигерум, Аcантоcепҳалус луcии) ҳудуд учун янги эканлиги аниқланган;
5 тур гелминтлар (Тҳйлоделпҳйс cлавата, Аcантоcепҳалус луcии, Cонтраcаеcум рудолпҳи, Cапиллариа томентоса, Пҳилометра котлани) янги хўжайинда паразитлик қилиши исботланган;
балиқларда паразитлик қилувчи айрим мунозарали гелминт турларининг ДНК нуклеотидлари кетма - кетлиги (18С, ИТС2, CОХИ) асосида молекуляр идентификатсияси амалга оширилган;
Бухоро вилояти сув ҳавзалари балиқлари ва уларнинг гелминтлари ўртасида биотсенотик муносабатлари  ҳамда гелминтлар фаунасининг шаклланиш йўллари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро вилояти ва унга чегарадош сув ҳавзалари балиқлари гелминтларининг тур таркибини аниқлаш ва уларга қарши чора тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сув ҳавзалари балиқларининг асосий гелминтозлари ҳисобланган лигулидоз ва рафидаскариоз касалликларига қарши антгелминтик (празиквантел, эвермиктин, албен) препаратлар қўллаш бўйича тавсиялар Бухоро вилояти “Ҳайробод замини саховати” ва Жавоҳир – Мирзо саҳовати балиғи” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 22 апрелдаги 02/23-797-сонли маълумотномаси). Натижада, антигелминтик дори препаратлари гелминтозлар билан касалланишни 65-70% гача камайтириш ва балиқларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичини 10 % га ошириш имконини берган;
морфологик белгилари бўйича ўзгарувчан хусусиятга эга бўлган турларининг молекуляр-генетик таҳлили асосида рибосомал ДНК 18С соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) Генбанк базасига киритилган. (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг 2022 йил 19 октябрдаги маълумотномаси). Натижада, Помпҳорҳйнчус лаевис тури учун – ОП681185; Cонтраcаеcум рудолпҳи тури учун – ОП912388 идентификатсия рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган;
балиқларда учрайдиган гелминт турларининг митохондриал ДНК CОХИ соҳаси нуклеотидлар кетма – кетлиги бўйича маълумотлар Миллий биотехнология ахборот маркази Генбанк базасига базасига киритилган. (Миллий биотехнология ахборот маркази, 2022 йил 04 декабрги маълумотномаси, НCБИ). Натижада, ОП648270 – Лигула интестиналис, ОП648281 – Лигула интестиналис, ОП648282 - Диграмма интеррупта ОП648287 - Диграмма интеррупта идентификатсия рақамлари олиниб, турларни молекуляр таксономик ва филогенетик ўрнини асослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish