Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўрақулов Шерзод Ниятқобуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тетрагидроизохинолин, хиназолон алкалоидлари, уларнинг ҳосилалари синтези, модификацияси ва биологик фаоллиги”, 02.00.03 – Органик кимё, 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рў йхатга олинган рақам B2023.2.DSc/К158.
Илмий маслаҳатчилар: Элмурадов Бурхон Жураевич, кимё фанлари доктори, профессор; Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институте, DSc. 02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Ташмухамедов Мугражитдин Салахович, кимё фанлари доктори, профессор; Холиқов Турсунали Суюнович, кимё фанлари доктори, доцент; Ходжаниязов Хамид Уткирович, кимё фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: изохинолин ва хиназолон алкалоидлари қаторида янги гетеротциклик молекулаларни синтез қилишнинг мақбул усулларини ишлаб чиқиш, уларнинг мақсадли кимёвий модификацияларини амалга ошириш, олинган натижаларни таққослаш, синтез қилинган моддаларнинг физик-кимёвий ва фармакологик хусусиятларини ўрганиш, “тузилиш-биологик фаоллик” ўзаро боғлиқликни аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тетрагидроизохинолинлар, тритциклик хиназолонлар ва уларнинг ҳосилаларини мақсадли синтези ва кимёвий модификацияси бўйича тизимли тадқиқотлар олиб борилган, 134 та янги бирикма синтез қилинган ва уларнинг тузилиши замонавий физик-тадқиқот усуллари ёрдамида тасдиқланган;
илк бор 3,4-диметоксифенилетиламиннинг ароматик алдегидлар билан реакцияси, ароматик ҳалқадаги ўринбосарнинг табиати ва турига, ишлатилган кислота тури ва миқдори, ҳамда муҳит ҳароратига қараб Шифф асослари ёки мақсадли 1-арил-6,7-диметокситетрагидроизохинолинлар ҳосил бўлиши билан бориши аниқланган;
1-арил-6,7-диметокси-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинларнинг алкил бромидлар билан турли эритувчиларда ўзаро таъсиридан хемоселектив тарзда Н-алкил ҳосилалар ҳосил бўлиши аниқланган; бунда, энг мақбул шароит, реагентлар нисбати - 1:2, эритувчи ДМФА, реакция давомийлиги 6-8 соат эканлиги исботланган;
1-арил-6,7-диметокси-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинларнинг аллил бромид билан реакцияси субстратларнинг тузилиши, реагентлар нисбати ва реакцион муҳит ҳароратига қараб юқори синтетик потенциалга эга изомер C-, Н-, О-аллил ҳосилалар ҳосил бўлиши билан бориши аниқланган;
илк бор 1-арилтетрагидроизохинолинларнинг формалин иштирокида урацил ва 6-метилурацил билан Манних реакцияси асосида янги метилен кўприкли гибрид молекулаларнинг синтези амалга оширилган; маҳсулот унумига таъсир қилувчи асосий омиллар аниқланган;
илк бор 1-(Ҳ, метил, арил)тетрагидроизохинолинларнинг дигидрокверцетин ва кверцетин билан Манних реакцияси асосида янги алкалоид-флавоноид бимолекуляр бирикмалар синтез қилинган, субстратлар тузилиши, реагентлар нисбати ва қўшилиш тартибига қараб моно- ва ди-алмашинган маҳсулотлар ёки аннелирланган оксазин ҳосил бўлиши исботланган;
кверцетиннинг 1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинлар билан аминометилаш реакциялари дигидрокверцетиндан фарқли равишда, фақат 8-моно-алмашинган гибрид молекулалар ҳосил бўлиши аниқланган; бу кверцетинни 6-ҳолати электрофил алмашинишда фаол эмаслигини кўрсатади;
3-гидроксиметилидендезоксивазицинон ва 4-формилмакиназолинонни бирламчи аминлар билан нуклеофил алмашинишидан З- ва (ёки) Е-конфигурацияга эга аминометилиден ҳосилалар олиниши исботланган; 4-формилмакиназолинонни барқарор енаминоалдегид шаклида бўлиши туфайли унинг иккиламчи аминлар билан реакцияга киришмаслиги тажриба ва ҳисоблаш усуллари ёрдамида тасдиқланган;
4-формилмакиназолинонни натрий боргидрид билан қайтариш реакцияси селектив тарзда алдегид гуруҳи ва эндотциклик қўш боғ иштирокида бориб, 6-(гидроксиметил)-5,5а,6,7,8,9-гексагидро-11Ҳ-пиридо[2,1-б]хиназолин-11-он ҳосил бўлиши билан бориши, унинг дегидратацияси ва оксидланиш-қайтарилиш реакциялари натижасида макиназолиноннинг гидроксиметил ва метил ҳосилаларининг рацемик аралашмаси ҳосил бўлиши исботланган;
илк бор кислоталарнинг тритциклик хиназолонларни аминометилиденли ҳосилаларига таъсири ўрганилган; бунда кутилган “хиназолинон-изохинолин” бис-маҳсулотлар ўрнига, экзотциклик C=C боғнинг узилиши натижасида дезоксивазицинон ва макиназолинон алкалоидлари, шунингдек аминометилиден фрагментининг 3,4-дигидроизохинолингача ҳалқаланиш маҳсулоти ҳосил бўлиши исботланган;
бирикмаларнинг тузилиши ва ситотоксик фаоллиги ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш натижасида 1-арилтетрагидроизохинолинларнинг ситотоксик фаоллиги А ҳалқасида иккита метоксил гуруҳи, C ҳалқасида C-1 ҳолатда метилендиоксифенил фрагменти ва орто-ҳолатида галоген атомининг мавжуд бўлиши ҲеЛа ҳужайраларига қарши ситотоксик фаоллик намоён этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тетрагидроизохинолинлар, тритциклик хиназолонлар ва уларнинг янги ҳосилалари синтези ва кимёвий модификацияси, бирикмаларнинг тузилиши ва фармакологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
атипик седатив-анксиолитик восита олиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ ИАП 05489, 2017 й.). Натижада, тиббиётда фойдаланиш учун кам ножўя таъсир ва кенг фармакологик таъсирга эга бўлган самарали атипик седатив восита яратиш имконини берган;
селектив ситотоксик фаолликка эга дори воситаси олиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ ИАП 05766, 2019 й.). Натижада, саратонга қарши янги дори воситаси яратиш учун фаол бирикма сифатида тавсия этилган субстанция олиш имконини берган;
атипик нейролептик восита олиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ ИАП 06321, 2020 й.). Натижада, ҳаракат фаоллигига кам таъсир қиладиган, кам ножўя таъсирга эга ва тиббиёт амалиётида фойдаланиш учун кам заҳарли восита яратиш имконини берган;
маҳаллий анестетик, аналгетик ва антиаритмик фаолликка эга 1-(4(-диметиламинофенил)-6,7-диметокси-1,2,3,4-тетрагидроизохинолин гидрохлорид олиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ ИАП 06625, 2021 й.). Натижада, тиббиёт амалиётида фойдаланиш учун кенг фармакологик таъсирга эга болган кам заҳарли бирикма олиш имконини берган;
кардиопротектор воситани олиш учун Ўзбекистон Республикаcи Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ ИАП06753, 2022 й.). Натижада, ишемик юрак касаллиги ва юрак етишмовчилигини даволаш учун самарали восита яратиш имконини берган;
8 та янги бирикманинг РТТ натижалари Кембридж Марказий кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе, ҳттпс: ҳттпс://www.ccдc.cам, CCДC 2049242, 2047824, 2004621, 2039173, 2039174, 2126050, 2126051, 2126052). Натижада, базага киритилган янги бирикмалар маълумотлари ўхшаш гетеротциклик моддаларни синтез қилиш ва тавсифлашда фойдаланилган;
1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинлар ҳосилалари ва аналогларининг синтези ва модификацияси бўйича материаллар янги ҳосилаларни синтез қилиш, уларнинг тузилишини аниқлаш ва ушбу синф бирикмаларини физик-кимёвий таҳлил қилишда юқори импакт факторли (ИФ) хорижий журналларда файдаланилган (Cуррент Биоаcтиве Cомпоундс, 2019, пп.71-82 (12), ЖCР, ИФ 1.045; Тетраҳедрон Леттерс, 2017, В.58, ЖCР, ИФ 2.081; Чемистрй оф Натурал Cомпоундс, 2017, В.53, Жоурнал Cитатион Репорц (ЖCР), ИФ 0.85; Cаталйсц, 2020, 10, ЖCР, ИФ 3.9; Чемиcал Паперс, 2018, 72, ЖCР, ИФ 2.159; Жоурнал оф Энвиронментал Чемиcал Энгинееринг, 2023, В.11, ЖCР, ИФ 7.968). Натижалар тетрагидроизохинолинлар ва дигидрокверцетиннинг янги гибрид маҳсулотларини мақсадли синтези, модификацияси ва идентификациялашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish