Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабова Дилафрўз Бозоровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пародонтитнинг юрак-қон томир касалликлари билан уйғунликда кечишида комплекс даволаш ва профилактика самарадорлигини ошириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2138.
Илмий раҳбар: Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Сиддиқ Шарифович, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Хабилов Ниғмон Луқмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги Россия тиббий тадқиқот миллий университети (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак-қон томир касалликлари мавжуд беморларда кечаётган пародонтитни комплекс даволаш ва профилактика самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
юрак-қон томир касалликлари мавжуд беморларда OHI-S, PI ва PBI индекслари қониқарсиз кўрсаткичлари ҳамда РМА кўрсаткичининг ортиши билан кечувчи пародонт тўқимаси микроциркулятор бузилишларига бевосита боғлиқлиги аниқланган; 
юрак-қон томир касаллиги мавжуд беморларда пародонтитнинг кузатув гуруҳида оғир пародонтитнинг тарқалиши таққослаш гуруҳига қараганда 30% га юқорилиги ва бундай касалларда тишлар аппроксимал юзаларини монотутамли тиш чёткалари билан тозалаш самарадорлиги аниқланган; 
сурункали пародонтит мавжуд шу категорияга мансуб беморларда микроциркуляция бузилиши, дори воситалари таъсирида шаклланган ксеростомия ҳамда оғиз бўшлиғи ёмон гигиенаси натижасида оғиз бўшлиғи микробиоценози ўзгаришлари гемостаз тизимида томир тромбоцитар бўғинлар бузилишлари билан узвий боғлиқлиги исботланган; 
юрак-қон томир касалликлари мавжуд пародонтит билан касалланган беморларни комплекс даволашда Бепантен дори воситаси қўллашдаги ижобий стоматологик ва бактериологик самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 26 июнь №23-z/040 сон хулосасига кўра: 
юрак-қон томир касалликлари мавжуд беморларда ОҲИ-С, ПИ ва ПБИ индекслари қониқарсиз кўрсаткичлари ҳамда РМA кўрсаткичининг ортиши билан кечувчи пародонт тўқимаси микроциркулятор бузилишларига бевосита боғлиқлиги аниқланган.
Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (12.01.2021 й.; № 24/7) билан ҳамда Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.02.2021 й.; № 26/6) билан амалиётга жорий етилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак-қон томир тизими касалликлари мавжуд беморларни пародонт тўқималар ҳолатини баҳолашда таклиф етилган пародонтал индекслар ва диагностик мезонлардан фойдаланиш, юрак-қон томир тизими касалликлари негизида шаклланган сурункали тарқоқ пародонтитни ерта ташхислаш ва самарали даволаш имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бир беморнинг мураккаб клиник диагностикаси нархи 148 000 сўм, бизни таклифимизда бир беморга клиник ташхис қўйиш учун сарф қилинадиган сарф (кимёвий реагентлар) турлари бўйича миқдори 375 сўм, бир беморга клиник ташхис қўйиш учун сарфланадиган сарф материаллари (кимёвий реактивлар) турига кўра харажатлар 650 сўм, Диагностика натижаларини қайта ишлашда вақт бирлиги учун шифокорнинг ва ҳамшираларнинг иш ҳақи учун 41 000 сўмни ташкил қилди. Беморларда сурункали тарқоқ пародонтитни ташҳислаш орқали сарфланадиган харажатларини 105 975 сўмга камайтиришга еришилди. 
Хулоса: юрак-қон томир тизими касалликлари мавжуд беморларнинг пародонт тўқималари ҳолатини баҳолашда OHI-S, PI ва PBI индекслари ҳамда РМA кўрсаткичларини қиёсий ўрганиш орқали ерта ташхис ва самарали даволаш усулларини тавсия етиш орқали, 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 105 975 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 148 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. 
юрак-қон томир касаллиги мавжуд беморларда пародонтитнинг кузатув гуруҳида оғир пародонтитнинг тарқалиши таққослаш гуруҳига қараганда 30% га юқорилиги ва бундай касалларда тишлар аппроксимал юзаларини монотутамли тиш чёткалари билан тозалаш самарадорлиги аниқланган;
Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (12.01.2021 й.; № 24/7) билан ҳамда Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.02.2021 й.; № 26/6) билан амалиётга жорий етилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак-қон томир тизими касалликлари мавжуд беморларда кечаётган сурункали тарқоқ пародонтитда маҳаллий тўқималардаги тизимли яллиғланиш кўрсаткичларини баҳолашнинг ишлаб чиқилган усули даво-профилактика натижаларини ҳамда патологик жараённинг кечишини объективлаштириши, тавсия етилаётган монотутамли аппроксимал чёткаларининг амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни маҳаллий даво-профилактика усулини танлашга мақсадли ёндашув ва самарали даволаш имкониятини берган. 
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак-қон томир касалликлари мавжуд беморларда оғир даражали пародонтитларнинг клиник-прогностик еҳтимолини инобатга олган ҳолда оғиз бўшлиғи гигийеник ҳолатини яхшилашда тавсия етилган даво-профилактика усуллари: соғайиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра стоматолог кўриги 1 бемор учун 41000 сўмни ташкил қилади); стоматолог қабулида бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб етилган (1 кунга ўртача 30 000 сўм дори воситалари сарфланади), малакали гигийенани таъминлаш 110 000 сўм; анъанавий даво муддати 10 кун.
Хулоса: юрак-қон томир касалликлари мавжуд беморларда оғир даражали пародонтитларни ташхислаш ва даволаш усулларининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
сурункали пародонтит мавжуд шу категорияга мансуб беморларда микроциркуляция бузилиши, дори воситалари таъсирида шаклланган ксеростомия ҳамда оғиз бўшлиғи ёмон гигийенаси натижасида оғиз бўшлиғи микробиоценози ўзгаришлари гемостаз тизимида томир тромбоцитар бўғинлар бузилишлари билан узвий боғлиқлиги исботланган.
Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (22.09.2021 й.; № 28/5) билан ҳамда ) Пешку туман тиббиёт бирлашмасига қарашли стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (30.04.2021 й.; № 26/4) билан амалиётга жорий етилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак-қон томир касалликлари мавжуд беморларда сурункали тарқоқ пародонтитда пародонт тўқималарида микроциркуляция бузилиши, дори воситалари таъсирида шаклланган ксеростомия ҳамда ёмон гигийенаси натижасида оғиз бўшлиғи микробиоценози ўзгаришлари гемостаз тизимида томир тромбоцитар бўғинлар бузилишлари ҳолатини аниқлаш ўз вақтида ташхислаш ва даволаш имконини берди, бу еса беморларда ресидивларнинг камайиши ва ривожланиш еҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида даволашнинг ижобий натижаларини кўпайтириб, даволаш сифатини яхшилайди. 
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак-қон томир касалликлари мавжуд беморларда оғир даражали пародонтитларнинг клиник-прогностик еҳтимолини инобатга олган ҳолда оғиз бўшлиғи гигийеник ҳолатини яхшилашда тавсия етилган даво-профилактика усуллари: соғайиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра стоматолог кўриги 1 бемор учун 41000 сўмни ташкил қилади); стоматолог қабулида бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб етилган (1 кунга ўртача 30 000 сўм дори воситалари сарфланади), малакали гигийенани таъминлаш 110 000 сўм; анъанавий даво муддати 10 кун.
Хулоса: юрак-қон томир касалликлари мавжуд беморларда оғир даражали пародонтитларни ташхислаш ва даволаш усулларининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
юрак-қон томир касалликлари мавжуд пародонтит билан касалланган беморларни комплекс даволашда Бепантен дори воситаси қўллашдаги ижобий стоматологик ва бактериологик самарадорлик кўрсатиб берилган.
Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (22.09.2021 й.; № 28/5) билан ҳамда ) Пешку туман тиббиёт бирлашмасига қарашли стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (30.04.2021 й.; № 26/4) билан амалиётга жорий етилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак қон-томир тизими касалликлари мавжуд беморларда сурункали тарқоқ пародонтитни Бепантен малҳами ёрдамида комплекс даволашни такомиллаштириш учун тавсия етилган тавсиялардан фойдаланишга имкон берган ва мазкур касалликга чалинган беморларнинг комплекс даволаниш самарадорлигини оширилиши ва пародонт тўқималарининг тикланиш муддатларини тезлаштиради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак қон-томир тизими касалликлари мавжуд беморларда сурункали тарқоқ пародонтитни тавсия етилган комплекс даволаш усулининг амалиётда қўлланилиши даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериб 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 632 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Хулоса: юрак қон-томир тизими касалликлари мавжуд беморларда сурункали тарқоқ пародонтитни тавсия етилган комплекс даволаш усули 1 нафар бемор учун 632 000 сўм иқтисод қилиш ва комплекс даволаш самарадорлигини ошириш имконини берди. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 120 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 124 317 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 48 477 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
Ражабова Дилафрўз Бозоровнанинг «Пародонтитнинг юрак-қон томир касалликлари билан уйғунликда кечишида комплекс даволаш ва профилактика самарадорлигини ошириш» мавзусида диссертатсион тадқиқотда олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Buxoro davlat tibbiyot instituti rektori tomonidan 2022 yil 11 maydagi 04/1922-son xatи Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 120 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 124 317 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 48 477 000 сўм иқтисод қилинган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish