Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Нарзикул Ходжаназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коронавирус инфекциясини ўтказган беморларда диабетик ретинопатияни кечишининг клиник ва функционал жиҳатлари» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2237.
Илмий раҳбар: Джамалова Ширин Абдумуратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.  
Расмий оппонентлар: Шустеров Юрий Аркадьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Юлдашева Нодира Махмуджановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: академик С. Н. Федоров номидаги «Кўз микрохирургия» тармоқлараро илмий-техник комплекси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник-функционал кўрсаткичлар асосида диабетик ретинопатиянинг кечиши ва авж олишига ўтказган коронавирус инфекциясининг таъсирини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диабетик ретинопатия авж олишига ўтказган коронавирус инфекциясининг таъсири, бу  непролифератив босқич оғирлик даражасининг ошиши аниқланган;
COVID-19 оғир кечиши билан қандли диабетни авж олиши ҳамда  гликемик профил ва гемостаз лаборатор кўрсаткичларининг силжишлари ўртасидаги ассоциацияси аниқланаган;
COVID-19да диабетик ретинопатия ривожланишининг энг муҳим прогностик клиник-лаборатор омиллари аниқланган;
ОКТ-ангио маълумотлари асосида  COVID-19 ўтказгандан кейин диабетик ретинопатия кузатилган беморлар тўр пардаси макуляр соҳасида микроциркуляциянинг ўзига хос бузилиши исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рeспублика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази  эксперт кенгашининг 2023 йил 15 октябрдаги 01/001-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: диабетик ретинопатия авж олишига ўтказган коронавирус инфекциясининг таъсири, бу непролифератив босқич оғирлик даражасининг ошиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: COVID-19 ўтказгандан кейин беморларда диабетик ретинопатия авж олишига таъсир кўрсатувчи энг аҳамиятли клиник омилларни баҳолашга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кўз микрожарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали бўйича буйруқ (06.12.2022 й.; № 41) билан ва Республика кўз касалликлари шифохонасининг бўйича буйруқ (02.12.2022 й.; № 51) билан клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: натижада коронавирус инфекциясини ўтказган беморларда диабетик ретинопатиянинг ривожланиши таъсир қилувчи омилларни ўрни, анемнестик, клиник, офтолмологик ва лабаратор кўрсатикичлар асосида самарали ташхислаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ДРнинг ривожланишига келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 2 300 000 сўм иқтисод қилинди (COVID-19да касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 20% (40 дан 18 бемор) ДРли беморлар госпитализациясини ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини  41 400 000 (18 нафар бемор учун) сумга иқтисод қилади). Хулоса: олинган натижалар ўз вақтида ташхис қўйиш ва махсус даволашни бошлаш имконини беради, диабетик ретинопатиянинг ривожланиш хавфини минималлаштиради, бу эса сезиларли харажатларни тежашга ёрдам беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Коронавирус инфекциясини ўтказган беморларда диабетик ретинопатия кечишининг клиник-функционал жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИИАКМТМ директори томонидан 2023 йил 27 октябрдаги 01-07/369-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 оғир кечиши билан қандли диабетни авж олиши ҳамда  гликемик профиль ва гемостаз лаборатор кўрсаткичларининг силжишлари ўртасидаги ассоциацияси аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: олинган натижалар коронавирус инфекцияси билан оғриган беморларда ДРнинг ривожланишини башорат қилиш учун ушбу нақш мавжудлигидан фойдаланишга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кўз микрожарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали бўйича буйруқ (06.12.2022 й.; № 41) билан ва Республика кўз касалликлари шифохонасининг бўйича буйруқ (02.12.2022 й.; № 51) билан клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ДРнинг ривожланишини ўз вақтида башорат қилиш ва ўз вақтида даволаш орқали беморларнинг кўрин қобилиятини ва уларнинг ҳаёт сифатини сақлаб қолишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан касалланган беморларда ДР ривожланиши билан содир бўладиган асосий лаборатор кўрсаткичларни билиш беморларга қўшимча диагностика текширувларига асоссиз равишда сарфлашлари мумкин бўлган маблағларнинг тахминан 40-65% тежаш имконини беради. Хулоса: олинган натижалар ўз вақтида ташхис қўйиш ва махсус даволашни бошлаш имконини беради, диабетик ретинопатиянинг ривожланиш хавфини минималлаштиради, бу эса сезиларли харажатларни тежашга ёрдам беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Коронавирус инфекциясини ўтказган беморларда диабетик ретинопатия кечишининг клиник-функционал жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИИАКМТМ директори томонидан 2022 йил 27 октябрдаги 01-07/369-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: Учинчи илмий янгилик: COVID-19да диабетик ретинопатия ривожланишининг энг муҳим прогностик клиник-лаборатор омиллари аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: аниқланган проностик клиник-лаборатор омиллар COVID-19 билан оғриган беморларда ДРнинг ривожланишини башорат қилишга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кўз микрожарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали бўйича буйруқ (06.12.2022 й.; № 41) билан ва Республика кўз касалликлари шифохонасининг бўйича буйруқ (02.12.2022 й.; № 51) билан клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ДРнинг ривожланишини ўз вақтида башорат қилиш ва ўз вақтида даволаш орқали беморларнинг кўрин қобилиятини ва уларнинг ҳаёт сифатини сақлаб қолишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан касалланган беморларда ДР ривожланишининг асосий прогностик омилларни билиш беморларга қўшимча даволаш муолажаларнинг асоссиз равишда сарфлашлари мумкин бўлган маблағларнинг тахминан 40-50% тежаш имконини беради. Хулоса: аниқланган прогностик клиник-лаборатор омиллар диабетик ретинопатиянинг ривожланишининг ўз вақтида аниқлаш ёки олдини олиш имконини беради, диабетик ретинопатиянинг ривожланиш хавфини минималлаштиради, бу эса сезиларли харажатларни тежашга ёрдам беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Коронавирус инфекциясини ўтказган беморларда диабетик ретинопатия кечишининг клиник-функционал жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИИАКМТМ директори томонидан 2022 йил 27 октябрдаги 01-07/369-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгиллик: ОКТ-ангио маълумотлари асосида COVID-19 ўтказгандан кейин диабетик ретинопатия кузатилган беморлар тўр пардаси макуляр соҳасида микротсиркуляциянинг ўзига хос бузилиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: COVID-19 ўтказгандан кейин беморларда диабетик ретинопатия авж олишини аниқлаш учун махсус ОКТ-ангио  мезонлари ишлаб чиқишга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кўз микрожарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали бўйича буйруқ (06.12.2022 й.; № 41) билан ва Республика кўз касалликлари шифохонасининг бўйича буйруқ (02.12.2022 й.; № 51) билан клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: натижада коронавирус инфекциясини ўтказган беморларда диабетик ретинопатияни ташхислашда  ангио-ОКТ биомаркерларнинг ўрни ва аҳамияти орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар ўз вақтида ташхис қўйиш ва махсус даволашни бошлаш имконини беради, диабетик ретинопатиянинг ривожланиш хавфини минималлаштиради, бу эса сезиларли харажатларни тежашга ёрдам беради. Хулоса: аниқланишича, коронавирус инфекциясида ДР авж олишига  тўр парда макуляр зонасида микротсиркуляциянинг сезиларли бузилиши хос бўлиб, ангио-ОКТ методи ёрдамида эҳтимол объектив аниқланади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Коронавирус инфекциясини ўтказган беморларда диабетик ретинопатия кечишининг клиник-функционал жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИИАКМТМ директори томонидан 2022 йил 27 октябрдаги 01-07/369-сон хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish