Жумаева Элеонора Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Чиқинди сувлар таркибидаги Cу(ИИ) ва Фе(ИИИ) ионларини аниқлашнинг сорбсион-атом-абсорбсион усулини ишлаб чиқиш», 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/К679.
Илмий раҳбар Рўзметов Учқун Ўрунбоевич, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Усмонова Ҳилола Уматалиевна, кимё фанлари доктори, доцент; Абдураҳмонов Эргашбой, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: атроф-муҳит обектларида мис(ИИ) ва темир(ИИИ) ионларини иммобилланган органик реагентлар ёрдамида аниқлашнинг гибрид, сезгир сорбсион-атом-абсорбсион усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташувчиларнинг аналитик параметрларини яхшилаш ва сезгирликни ошириш учун торон И ва сулфосалицил кислотасининг функсионал ва аналитик фаол гуруҳларига боғлиқ ҳолда иммобилланишининг аналитик ва метрологик тавсифлари аниқланган;
иммобилланган торон И ва сулфосалицил кислотасининг мис(ИИ) ва темир(ИИИ) ионлари билан комплекс ҳосил бўлишида оптимал шароитлари танланган ва комплекс бирикмаларнинг мол нисбатлари 1:1, барқарорлик константалари βCуЛ=5,95·1011 ва βФеЛ=2,48·1017 га тенг эканлиги исботланган;
мис(ИИ) ва темир(ИИИ) ионларини аниқлашга халақит берувчи ионлар консентрацияси аниқланган, ишлаб чиқилган усул сунъий аралашмалар анализида қўлланилган;
Навоий вилоятидаги табиий ва чиқинди сувлар таркибидан мис(ИИ) ва темир(ИИИ) ионларини сорбсион-атом-абсорбсион аниқлаш амалга оширилган ва услубнинг тўғрилиги инверсион волтамперометрия ҳамда спектрофотометрия усуллари билан солиштирилган ва нисбий стандарт четланиши 0,023 дан ошмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат чиқинди сувларидан мис(ИИ) ва темир(ИИИ) ионларини аниқлашнинг сорбсион-атом-абсорбсион усулини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар натижалари асосида:
иммобилланган органик реагентлар ёрдамида мис(ИИ) ва темир(ИИИ) ионларини аниқлашнинг сорбсион-атом-абсорбсион усули Навоий вилояти “Навоиязот” АЖ аналитик лабораториясида чиқинди сувлари таҳлилида синовдан ўтган ва амалиётда қўллашга тавсия этилган (“Навоиязот” АЖ нинг 2021-йил 19-июлдаги 01-8/5297-сон маълумотномаси). Иммобилланган органик реагентлардан фойдаланиш орқали “Навоиазот” АЖ чиқинди сувларида Cу(ИИ) ва Фе(ИИИ) ионлари аниқланган;
иммобилланган органик реагентлар ёрдамида мис(ИИ) ва темир(ИИИ) ионларини аниқлаш усули “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ аналитик лабораториясида чиқинди сувларини таҳлил қилишда синовдан ўтди ва таркибида Cу(ИИ) ва Фе(ИИИ) ионлари бўлган обектлар анализига қўллашга тавсия этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти 2022-йил 6-декабрдаги № 23.01-01-07/806 маълумотномаси). Натижада “НКМК” АЖ чиқинди сувларида мис(ИИ) ва темир(ИИИ) ионлари аниқланган.